Макроиқтисодий кўрсаткичлар
Млрд сўм
|
2015-йил
|
2016-йил
|
2017-йил
|
2018-йил
|
2019 йил
январ-сентабрь
|
ЯИМ
|
210 183,1
|
242 495,5
|
302 536,8
|
407 514,5
|
361 858,4
|
ЯИМ дефелятори индекси
|
110,4
|
108,7
|
119,4
|
128,1
|
118,0
|
Инфлация даражаси
|
5,6
|
5,7
|
14,4
|
14,3
|
9,7
|
Саноат товарлари
|
97 598,2
|
111 869,4
|
148 816,0
|
235 340,7
|
234 693,1
|
Истеъмол товарлари
|
42 085,5
|
48 253,8
|
59 690,4
|
83 512,6
|
78 978,9
|
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
|
103 302,0
|
119 726,7
|
154 369,4
|
195 103,7
|
156 667,1
|
Асосий капиталга киритилган инвестициялар
|
44 810,4
|
51 232,0
|
72 155,2
|
124 231,3
|
134 029,4
|
Қурилиш ишлари
|
25 423,1
|
29 413,9
|
34 698,0
|
51 129,3
|
50 922,2
|
Чакана савдо товар айланмаси
|
71 184,1
|
88 071,6
|
105 229,9
|
133 195,2
|
114 954,0
|
Хизматлар
|
78 530,4
|
97 050,0
|
118 811,0
|
150 889,8
|
135 572,0
|
Ташқи савдо айланмаси (млн АҚШ доллари)
|
24 924,3
|
24 232,2
|
26 566,1
|
33 429,9
|
31 645,8
|
Экспорт
|
12 507,6
|
12 094,6
|
12 553,7
|
13 990,7
|
13 677,0
|
Импорт
|
12 416,6
|
12 137,6
|
14 012,4
|
19 439,2
|
17 968,8
|
Салдо
|
91,0
|
-43,0
|
-1 458,7
|
-5 448,5
|
-4 291,7
|
ИНФЛЯЦИЯ МУАММОСИ
Инфляция бу муайян бир мамлакатдаги қоғоз пуллар айланмасининг ортиши натижасида пулнинг қадрсизланиши ва маҳсулот нархларининг ошишидир. Бошқача қилиб айтганда, сотувчилар ва истеъмолчилар қўлидаги пул ҳажмининг реал таклифдан кўра анча баландлигидир. Талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатнинг талаб фойдасига бузилиши оқибатидир. Нақд пулларнинг маҳсулотга нисбатан талабининг ошиши ва маҳсулот миқдорига нисбатан ортиқча пулнинг муомалада мавжудлиги натижасида нархларнинг кўтарилишидир. Бу ўз навбатида пулнинг хорижий валюта ёки қимматбаҳо металларга нисбатан қадрининг пасайишига олиб келади. Бунда хорижий валюта ёки қимматбаҳо металл маҳаллий пулга нисбатан камроқ инфляцияга учраб, ўз қийматини сақлаб қолади.
Инфляциянинг сабаб ва оқибатлари
Кўп ҳолатларда инфляциянинг юзага келишида давлатнинг иқтисодий сиёсатида турлича қонун лойиҳаларининг нотўғри қабул қилиниши ва давлат бюджетини нотўғри шакллантириш каби омиллар сабаб бўлади. Аммо бор айбни давлат сиёсатига ағдариш ҳам керак эмас. Чунки, айтиш жоизки, инфляция кўп давлатлар дуч келаётган муаммо бўлиб, унинг илдизлари чуқур томир отган бўлиши мумкин. Инфляция даражасининг юқорилиги мамлакатнинг ва аҳолининг иқтисодий тараққий этишига салбий таъсир ўтказади. Бундан айниқса, ишчилар, хусусан, ёлланма ишчилар кўпроқ жабр кўрадилар. Инфляция жараёнида нархларнинг ошиши баробарида иш ҳақлари ҳам ошиб боради. Аслида эса иш ҳақининг ошиши унинг харид қувватини сезиларли даражада пасайтиради.
Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодиётининг асосий муаммоларидан бири бу юқори инфляция даражаси ҳисобланади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилда истеъмол секторида инфляция 14,3 фоизни ташкил этди. Йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 14,9 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 12,5 фоиз ва хизматлар 15,8 фоизга қимматлашди.12 ой ичида озиқ-овқат маҳсулотларининг қарийб барча асосий гуруҳлари нархлари ошди. Фақатгина тухум 0,5 фоизга (декабрда 0,2 фоизга қимматлашди) ва шакар 11,5 фоизга (декабрда 0,4 фоизга қимматлашди) арзонлашди.Нон маҳсулотлари нархи йил давомида 28,5 фоизга, гўшт, товуқ ва балиқ — 21,7 фоизга, сут маҳсулотлари — 12,9 фоизга, ёғ-мой — 8,7 фоизга, мева ва сабзавотлар — 4,7 фоизга, алкоголсиз ичимликлар — 4,8 фоизга, алкогол ичимликлари — 15,8 фоизга ошди.
Гуруч нархи сезиларли даражада — 62,5 фоизга қимматлашди. Хоразм вилоятида унинг баҳоси қарийб 1,9 баробарга ошди.
Темир йўл транспорти хизматлари 2018 йилда 28,6 фоизга, автомобиль — 15,8 фоизга, ҳаво транспорти — 5,7 фоизга ошди.
Таълим хизматлари — 17 фоиз, спорт хизматлари — 15,5 фоиз, алоқа хизматлари — 11,7 фоиз, тиббий хизматлар — 7,9 фоизга, мактабгача таълим муассасалари хизматлари — 6,4 фоизга, маданият муассасалари хизматлари — 5,5 фоизга ошди
Do'stlaringiz bilan baham: |