2019 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аҳоли умумий даромадлари таркиби
Макроиқтисодиётиимизнинг ушбу кўрсаткичида ҳам ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммолоримиз мавжуд
Муаммо: Аҳоли даромадларининг асосий манбаи бўлган иш ҳақининг васт даражада эканлиги
Ечим: Давлат мулкидаги ва давлат бюджети ҳисобидан фаолият олиб бораётган хизмат кўрсатиш корхоналарида муайян касб соҳасида ёки лавозимида ишлаётган ишчи-ходимларнинг ойлик маошлари. Бунда хусусий корхоналарда ўрнатилган ойлик маош миқдорининг давлат мулкидаги корхона ойлик маошидан паст бўлишига йўл қўймасликка эришиш лозим
Муаммо: Ойлик, пенсия, стипендияларнинг доим ҳам ўз вақтида берилмаслиги ва турли нарсаларни бахона қилиб, улардан пул олиб қолиши (масалан обунага, лоторея, коммунал тўловларга)
Ечим:Маъсул мутассадди ташкилотлар томонидан ойлик, пенсия ва стипендияларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ бериб борилиши устидан қаттиқ назорат олиб борилишини йўлга қўйиш
ИШСИЗЛИК ДАРАЖАСИ
Ишсизлик
Иқтисодиётнинг барқарорлиги ва соғломлигини акс еттирувчи кўрсаткичлардан бири ишсизлик даражаси ҳисобланади. Бироқ, ҳар қандай мамлакатда доимий равишда маълум даражада ишсизлик мавжуд бўлади. Умуман олганда, меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаганлар ишсизлар дейилади. Намоён бўлиш хусусияти ва вужудга келиш сабабларига кўра ишсизлик фрикцион, таркибий, циклик, институционал, технологик, regional, яширин ва турғун ишсизлик турларига бўлинади.
Ишсизликнинг сабаблари ва турлари. Аҳоли ва унинг енг фаол қисми бўлган меҳнат ресурслари макроиқтисодиётнинг асосий қисми ҳисобланади. Макроиқтисодиёт аҳоли ва меҳнат ресурсларининг ижтимоий-иқтисодий йўналишларини тадқиқ етиш орқали уни самарали бошқариш ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришни мақсад қилиб олади. Чунки, меҳнат ресурслари ва унинг фаол қисми бўлган иш кучи ишлаб чиқарувчи кучларнинг енг асосий қисмидир. Шу билан бирга меҳнат ресурслари бозор иқтисодиёти муносабатининг таркибий елементларидир. Бозор иқтисодиёти шароитида республикамизда меҳнат бозори, меҳнатни бошқариш институтларини ва иқтисодий ҳуқуқий механизмларини яратиш талаб етилади. Бозор иқтисодиёти еркин ишлаб чиқарувчиларнинг, истеъмолчиларнинг горизантал муносабатларига асосланар екан, ишсизлик, қашшоқлик ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлиги каби салбий ходисаларнинг бўлиши мумкинлигини назарда тутиш зарур. Умуман макроиқтисодиётни мутассил ўсиш суръатларини таъминлаш учун республика аҳолисининг ўсиш суръатларини тартибга солиш лозим. Аҳолининг ўсиши еса иш кучининг манбаидир.
Жорий йилнинг сентябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази республикамизнинг 108та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўровни ўтказди. Унда 485 та фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, 4,9 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26 008 нафар фуқаро қамраб олинди.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 8,9 фоизини ташкил этган. 2018 йилнинг мос даврига нисбатан эса ишсизлик даражаси 0,1фоизга пасайган. Ишсизликнинг энг юқори даражаси Сурхондарё вилоятида кузатилган (9,3%), Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида 9,2 фоизни ташкил этди. Энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида(7,5%) кузатилди. Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 337,5 минг кишини ташкил этган. 16-29 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси 14,9 фоизни, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси 12,5 фоизникўрсатган.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 18 985,8 мингкишини ташкил этган. Таққослаш учун: мазкур кўрсаткич 2019 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 100,1 фоизга кўп. Сўнгги йилларда биринчи марта ихтиёрий тарзда банд бўлмаганлар сонининг 205,0 мингга (27,9%) камайгани эвазига иқтисодий нофаол аҳоли сонининг 4 039,6 минг (95,9%) нафаргача пасайишига эришилди. Бу аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллиги ошганлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |