Муаммо: Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишиги юқори инфляция даражасининг тўсиқ бўлиб қолаётганлиги
Ечим: 1. Фаол молиявий сиёсат. Бу сиёсат доирасида давлат солиқларни ошириб, харажатларни камайтиришга уринади. Натижада бюджет дефицити камайтирилиб, талаб камаяди ва инфляция даражаси озгина бўлса-да пасаяди. Бу сиёсатнинг салбий жиҳати шуки, иқтисодга сармоя киритиш ва ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши иқтисодий турғунлик ва ишсизлик даражасининг ўсишига замин яратади.
2. Кредит, нарх ва иш ҳақи ҳажмларининг назорат қилиниши. Бу усул билан пул оқими назорат қилинади ва давлат бюджетидаги пул танқислиги минимал даражага туширилади. Бу каби маъмурий чоралар натижасида иш ҳақининг камайиши ва иш ўринларининг қисқариши, аҳолининг давлатга бўлган ишончини сусайтириши ва унга нисбатан норозилик кайфиятини юзага келтириши мумкин.
3. Пул-кредит муносабатини назорат қилиш. Одатда, бу сиёсатни давлатдан мустақил бўлган Марказий Банк амалга оширади. Марказий банк муомаладаги нақд пул миқдорини назорат қилади ва ўзгартиради ҳамда кредит фоиз ставкаларини белгилаб беради. Бу усулнинг ҳам ўз ижобий ва салбий томонлари мавжуд. Ҳар бир давлат ўз иқтисоди билан инфляцияга муаммосига қарши турлича кураш олиб боради.
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ
Аҳоли даромадлари- барча аҳолига тегишли пул ва натурал (маҳсулот шаклида) тушумлар ҳамда кўрсатилган бепул хизматлар суммаси, аҳолининг миллий даромаддаги хиссаси. Аҳолининг жами турдаги даромадлари манбаи – иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар, мукофот, фойда, дивидент, заём ва лоторе ютуғи, банк тўлаган фоиз пули, кўчмас мулкдан келган рента тўлови ва ижара пули, суғурта қопламалари ва бошқалардан иборат.
Бозор шароитида аҳоли даромадларининг энг катта қисми пул шаклига эга. Қишлоқ аҳолиси ўзининг томорқа хўжалигидан ҳам маҳсулот олиб даромад кўради ва натурал даромадга киради. Шунингдек, аҳолининг ёрдамга мухтож қатламларига бепул маҳсулот берилади ва қизматлар кўрсатилади (бепул овқатланиш, дори-дармон, транспорт ва коммунал хизмат ва ҳ.к) натурал даромадлар ҳисобланади.
Аҳоли даромадлари даражаси уларнинг турмуш даражасининг мухим кўрсаткичи хисобланиб, алоҳида шахслар ва маънавий имкониятларини: дам олиши, билим олиши, соғлигини сақлаши, энг зарур эхтиёжларини қондиришини белгилаб беради. Аҳоли даромадлари даражасига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллар орасида иш хақи хажмидан ташкари чакана нарх динамикаси, истеъмолчилик бозорининг товарлар билан тўйинганлик даражаси кабилар мухим ўрин тутади.
Иқтисодиётда аҳоли ялпи пул даромадларидан барча мажбурий ва ихтиёрий тўловлар(солиқлар , қарз, бадаллар ) чегириб ташлангандан сўнг унинг қшлига тегадиган даромад ҳам мухим аҳамиятга эга. Аҳоли қўлига тегадигин даромадмиқдорига солиқлар кучли таъсир этади. Ривожланган мамлакатларда иш ҳақи даромаднинг 2/3 қисмини ташкил этади. Агар мамлакатда хусуси ймулк устувор, рента, аҳоли рул жамғармалари кўп бўлса, банк тўлайдиган фоиз пули салмоқли бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли даромадлари таркиб жиҳатдан меҳнатдан, тадбиркорликдан, мулкдан олинган даромадлар ва трансферт (ночорларга бериладиган нафақа ва ёрдам пули) каби даромадлардан шаклланади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида Ўзбекистондаги аҳоли даромадларида бозор тизимига хос янги даромад турлари ( тадбиркорлик, мулк даромади кабилар) нинг кўпайиб бориши кузатилди.
Аҳолининг умумий даромадлари- мажбурий тўловлар ва бошқа ажратмаларни амалга оширгунга қадар бўлган ялпи даромадини ифода этади.
Аҳолининг умумий даромадига пул даромадлари ва натурал шаклдаги даромдлар киради ҳамда доимий асосда такрорланувчи ҳусусиятга эга бўлган йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда уй хўжалиги ёки унинг алоҳида аъзоларига тушадиган тушумлардан таркиб топади.
Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш, фуқороларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар, иш ҳақи, ҳамда пенсияларнинг изчил равишда ўсиб бораётгани яққол намоён бўлмоқда. Аҳоли фаровонлигини ифодалашда жами аҳолининг, оилаларнинг, алоҳида шахсларнинг умумий даромадлари муҳим аҳамиятга эга.
Аҳоли фаровонлигини ифодалашда жами аҳолининг, оилаларнинг, алоҳида шахсларнинг умумий даромадлари муҳим аҳамиятга эга. Аҳоли умумий даромадларини ҳисоблашда Давлат статистика ҳисоботи маълумотларидан, шунингдек, мунтазам равишда статистика органлари томонидан ўтказиб бориладиган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг иқтисодий фаолияти бўйича ҳамда уй хўжаликлари даромадлари ва харажатларини ўрганиш бўйича танлама кузатув маълумотларидан, бундан ташқари Молия вазирлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Марказий Банк, Халқ Банки, Давлат солиқ қўмитаси томонидан аҳолига ҳисобланган даромадлар, ижтимоий тўловлар ва солиқ тўловлари тўғрисидаги умумлашган маълумотларидан фойдаланилади. Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли умумий даромадлари 251,8 трлн. сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 107,1% реал ўсиш суръатига эришилди. Аҳоли жон бошига умумий даромадлари эса 7517,7 минг сўмни, реал ўсиш суръати 105,2% ни ташкил этди.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли умумий даромадларининг 74,9 %ини бирламчи даромадлар ташкил қилган бўлса 25,1% трансфертлардан олинган даромадлар ҳиссасига тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |