Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-июнида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички махсулоти (ЯИМ) хажми жорий нархларда 222 022,0 млрд. сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг январь-июни билан таккослаганда 5,8 % га ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2018 йилнинг январь-июнидаги нархларга нисбатан 19,6 % ни ташкил этди.
2017-2019 йиллар учун январь-июнь холатига ЯИМ физик хажми ва дефлятор индекси динамикаси куйидаги маълумотлар билан тавсифланади (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да).
2017 йил
2018 йил
2019 йил
0 20 40 60 80 100 120 140 160
Физик хажм индекси Дефлятор индекси
ЯЛПИ ҲУДУДИЙ МАҲСУЛОТ
Мустақиллик йилларида миллий иқтисодиётнинг ҳудудий жиҳатдан мувозанатлашганлигини таъминлаш ва минтақавий номутаносиблигини камайтириш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланди.
Кейинги йилларда мамлакатда содир бўлаётган таркибий ўзгаришларда ҳудудларнинг роли сезиларли даражада ошди. Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. 2001-2017 йилларда мақсадли ҳудудий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида Тошкент шаҳрида (2000 йил билан таққослаганда 4,6 марта), Қорақалпоғистон Республикасида (3,6 марта), Жиззах (4,0 марта), Самарқанд (3,8 марта), Наманган (3,6 марта), Андижон (3,5 марта), Сурхондарё (3,4 марта) вилоятларида ЯҲМ нинг юқори ўсиш суъатлари таъминланди. Шунингдек, кузатилаётган даврда ЯҲМ нинг ўртача йиллик ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида 109,5 %, Жиззах вилоятида 108,6 %, Самарқанд вилоятида 108,3 %, Наманган вилоятида 107,9 %, Қорақалпоғистон Республикасида 107,8 %, Андижон вилоятида 107,7 %, Сурхондарё вилоятида 107,5 % ни ташкил қилди.
Муаммо: Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ўсиш суръатлари нуқтаи назаридан Ўзбекистон минтақаларининг тенгсизлиги бир қатор объектив сабаблар билан белгиланади: бозор ислоҳотларининг дастлабки даврида минтақавий ривожланиш даражаси, минтақанинг инвестицион жозибадорлиги, иқтисодий-географик ривожланиш, инфратузилмани ривожлантириш даражаси, инновацион салоҳият ва бошқа кўплаб омиллар. Иқтисодиётнинг нормал фаолият юритиши учун давлат минтақалар тараққиётини мувозанатлаштириш, шунингдек, юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилади. Кўриб турганингиздек, айрим ҳудудларнинг ЯИМ даги улуши жуда паст бўлиб, бу ҳудудлар аҳолиси ва умуман давлат учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу қуйидагиларда ифодаланади: минтақалар ривожланишидаги номутаносиблик демографик муаммога олиб келиши мумкин, чунки кам ривожланган ҳудудлар аҳолиси мамлакатнинг янада ривожланган минтақасига кўчиб ўтишга ҳаракат қилади, бу эса минтақа аҳолисининг қисқаришига олиб келади; кам ривожланган минтақа аҳолига етарли иш таклиф қила олмайди, натижада ишсизлик юзага келади. Кам ривожланган минтақанинг минтақавий бюджети ўз эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмайди, шунинг учун у давлатдан, давлат бюджетидан кўпроқ маблаг ажратишни сўрайди.
Ечим: Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун давлат минтақаларни мувозанатли молиялаштиришга катта эътибор бериши, паст даражада ривожланган ҳудудларнинг инфраструктурасини қайта кўриб чиқиши, ижтимоий сарф-харажатлари учун катта маблағлар ажратиши, инвестиция оқимини ушбу ҳудудлар ривожига йўналтириши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |