Январ-июнь ойларида ЯИМнинг тармоқлар бўйича таркиби
(жамига нисбатан % да)
Макроиқтисодий кўрсаткичлар
(2019 йил январь-июнь)
Қулай ишбилармонлик муҳитининг яратилиши ва инвестицияларнинг кўпайиши нафақат иқтисодиётнинг ўсишини, балки иқтисодиёт таркибида муҳим сифат ўзгаришларини таъминлади. Таркибий ислоҳотлар сиёсатининг изчил амалга оширилиши натижасида мамлакат иқтисодиётининг тузилиши диверсификация қилинди.
Лекин, иқтисодиётни диверсификация қилиш билан боғлиқ таркибий ўзгаришларнинг қулай суръатлари билан бирга, мамлакат аҳолисига салбий таъсир этувчи муайян муаммолар ҳам мавжуд.
Муаммо: қишлоқ хўжалигининг халқ хўжалигидаги улушининг камайиши айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (картошка, пиёз, гўшт, сабзавот ва бошқалар) нархларининг сакрашини келтириб чиқаради. Нархларнинг ошиши нафақат иқтисодий диверсификация, балки бошқа омиллар (қишлоқ хўжалиги экспортининг ҳажмини ошириш, ушбу турдаги маҳсулотга бўлган талабнинг ўсиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ривожланиш жараёнининг йўқлиги ва бошқалар.)билан боғлиқ Бу омил жамиятдаги барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки нарх-навонинг кўтарилиши аҳоли турмуш даражасига салбий таьсир кўрсатади.
Ечим: Бу муаммони бартараф этиш учун қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш, бозорда етишмаётган маҳсулотлар импортини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалигининг ЯИМ даги улуши кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ижобий ўртача йиллик ўсиш суръатларини таъминлаш ва бошқалар зарур.
Саноатларни диверсификация қилиш, модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли жами саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши ва ЯИМ таркибида саноатнинг улуши 1995 йилдаги 27,8 фоиздан 2019 йилда 30,3 фоизгача таъминланди.
Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мамлакат иқтисодиётининг ўсиши, аҳоли бандлигини ошириш ва даромадларини оширишнинг енг муҳим омилларидан биридир. Хизмат кўрсатиш соҳасини ислоҳ қилиш бўйича изчил чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида қисқа вақт ичида ушбу соҳа иқтисодиётнинг енг жадал ривожланаётган соҳасига айланди. Хизматларнинг Яимдаги улуши 1995 йилдаги 39,8% дан 2019 йилда 37,8% га ўсди.
Муаммо: Бироқ, хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши Ўзбекистон Республикасида кўрсатилаётган хизматлар халқаро талабларга жавоб бермаслиги, хизматлар ўсишини қўллаб-қувватлаш учун айрим ҳудудлар инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаганлиги, бу соҳадаги ишчилар малакасининг етарли даражада эмаслиги хизмат кўрсатиш соҳасида айрим қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Ечим:Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш учун давлатимиз томонидан қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, минтақавий инфратузилмани ривожлантириш учун катта миқдорда маблаг ажратиш,замонавий, халқаро стандартларга жавоб берадиган техникаларни соҳага жалб қилиш ва уларни худудлар бўйича тенг тақсимлаш. Соҳага малакали ходимларни тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш, уларни малакасини ошириш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |