2-Мавзу: Хорижий инвестициялар ва уларни жалб қилиниш сабаблари. (2 соат) Маъруза режаси



Download 23,97 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi23,97 Kb.
#39370
  1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу


2-Мавзу: Хорижий инвестициялар ва уларни жалб қилиниш сабаблари.
(2 соат)
Маъруза режаси:
1.  Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг роли
2.  Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари


2.1. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг роли
Бир давлатдан бошқа давлатга даромад олиш учун йўналтирилган ҳар қандай шаклдаги мулкни тўла қонли равишда хорижий инвестиция дейишимиз мумкин. Аммо шундай мулк шакллари борки, биз уларни хорижий инвестиция дея олмаймиз. Масалан, элчихона чет давлат мулки ҳисобланади, ёки хорижий фуқаро шахсий уй сотиб олса бу хорижий шахс мулки ҳисобланади, лекин хорижий инвестиция бўла олмайди.
Хорижий инвестициялар - бу чет эл инвесторлари томонидан юқори даражада даромад олиш, самарага эришиш мақсадида мутлоқ бошқа давлат иқтисодиётининг, тадбиркорлик ва бошқа фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликлардир.
1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасида «Чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан, интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади».[3] Хорижий инвестицияларининг умумий таърифи Ф. Хениуснинг 1947 йил АҚШда чоп этилган ташқи савдо луғатининг 2-нашрида қуйидагича берилган: «Хорижий инвестициялар – бу бир мамлакат ҳудудидан иккинчи мамлакат ҳудудига киритилган, экспорт килинган инвестициялар»[4].
Чет эл инвестициялари дейилганда чет мамлакатларнинг миллий иқтисодиётга моддий, молиявий ва номоддий кўринишидаги муддатли қўйилмаларнинг барча шакллари тушунилади. Бу қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: қўшма корхоналарни ташкил қилишда ўз улуши билан қатнашиш, хорижий сармоядорларга тўла тегишли бўлган корхоналарни барпо этиш, хорижий шахслар томонидан қимматли қоғозларни, шунингдек, заём ва кредитлар олиш.
Хорижий инвестициялар ички инвестициялардан фарқли ҳолда ташқи молиялаштириш манбаига киради.
Хорижий инвестициялар қўшма корхоналар ташкил этиш, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий шериклар билан банк тузиш, қимматли қоғозларни сотиб олиш, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш, эркин иқтисодий ҳудудларда фаолият олиб боришда жуда катта ва муҳим аҳамиятга эгадир.

Download 23,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish