Хорижий инвестицияларнинг ўзбекистон экспорт потенциалига таъсири



Download 24,78 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi24,78 Kb.
#62788
  1   2
Bog'liq
Инвестицияларнинг экспорт потенциалига таъсири (тезис)


ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ЭКСПОРТ ПОТЕНЦИАЛИГА ТАЪСИРИ
Т.С.Пирматов – Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, тингловчи
Хорижий инвестициялар миллий иқтисодиёт таркибида мамлакат экспорт салоҳиятининг ўсиши, товарлар ва хизматлар миллий ишлаб чиқаришига сармоя киритишнинг муҳим ва асосий манбаидир.
Чет эл сармоялари, бир томондан, янги ишлаб чиқариш ва бошқарув технологияларининг тарқалиши учун омил бўлиб хизмат қилса, бошқа томондан эса чет ел сармоясининг ортиқча фаолияти мамлакатдаги ижтимоий ва сиёсий кескинликларни кучайтириши, миллий иқтисодиётнинг орқага қараб кетиши ҳамда турли хил ташқи аралашувларнинг юзага келишига сабабчи бўлиб қолиши ҳам мумкин. Бугунги кунда мамлакатимиз шароитида, хорижий инвестициялар томонидан олинадиган даромадлиликни ошириш, чет эл сармоялари ёрдамида мамлакат экспорт кўламини кенгайтириш, инвестицияларни бошқариш сифатини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча иқтисодий рағбатлантириш мақсадида самарали давлат инвестиция сиёсатини юритиш ҳамда қонуний ва пухта асослар яратиш учун эҳтиёж бор. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев: “Мамлакатимиз ҳудудларига салмоқли инвестицияларни киритишга доир муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарур”, деб бежиз айтмаган1.
Замонавий Ўзбекистонда ички бозорни тўлақонли таъминлайдиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат тармоқлари янги ва илғор технологияларга муҳтож. Ўзбекистонда хорижий инвесторларнинг инвестиция фаолияти учун яратиладиган шароитлар бошқа мамлакатларга нисбатан яхшироқ бўлса, жалб этилган инвестициялар ёрдамида иқтисодий қайта қуриш учун зарур бўлган илғор технологияларни олиш мумкин. Шунинг учун хорижий инвесторларни жалб этадиган жозибадор инвестиция муҳитини яратиш олдимизда турган асосий ва устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар инвестиция жараёнларининг фаоллашувини тақозо этмоқда. Иқтисодиётда янги тармоқ ва соҳаларнинг йўлга қўйилиши, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайтирилиши, янги иш ўринларининг ташкил этилиши тобора кўпроқ маблағ ва ресурсларни жалб қилишни талаб қилмоқда. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг 3-йўналиши иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш муҳим аҳамият касб этади”.2
Белгиланган бундай вазифаларни самарали ҳал этиш ушбу тармоқларга инвестицияларни, шу жумладан чет эл инвесторларини жалб этишни кенгайтириш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этишни талаб этади. Булар мамлакатимизда ҳозирги кунгача давом этиб келаётган таркибий ўзгартиришларни мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожланишида муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида қулай географик жойлашувга эга эканлигини инобатга оладиган бўлсак мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш орқали ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаган ҳолда юртимиз экспорт потенциали даражасини янада ошириш мумкинлигига амин бўламиз.
Ўзбекистон иқтисодиётида содир бўлаётган туб ислоҳот ва ўзгаришлар даври сифатида тарих зарварақларида қолаётган охирги уч йил давр оралиғига назар ташлайдиган бўлсак, мамлакатда инвестиция муҳитини тубдан ўзгартириш ва иқтисодиётда инвестициялар ҳажмини ошириш орқали ялпи ички маҳсулот суръатлари ҳамда экспорт салоҳиятини кўпайтиришга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар ва қонуности ҳужжатлари мисолида Президентимиз ва Ҳукумат томонидан қабул қилинаётганлигини ҳамда уларнинг самарали ижроси қатъий назоратга олинганлигини кўришимиз мумкин.
Ўзбекистонда тўғри танланган инвестицион сиёсат юритиш орқали инвестияларнинг иқтисодиёт ва экспорт улушида потенциалини ошириш мақсадида қуйидаги таклифларни келтиришимиз мумкин:
1. Мамлакатимиз ҳудудларидаги мавжуд иқтисодий имкониятларни кенгроқ тадқиқ қилган ҳолда улардаги мавжуд имкониятлар билан хорижий инвесторларни хабардор қилиш тизимини такомиллаштириш зарур.
2. Хорижий инвесторлар билан бирга хорижий инвестор учун зарур бўлган инфратузилма яратишда ҳамкорлик қилиш;
3. Ҳудудлардаги мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб имтиёз суммасидан камроқ хорижий инвестиция киритилса ҳам уларга “солиқ таътиллари”ни шунингдек, ишлаб чиқариш ва маҳсулот яратиш билан боғлиқ коммунал хизматлар учун тўловлар нархларини пасайтирган ҳолда бериш.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, мамлакатда рақобатбардош ишлаб чиқаришни ва хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсишига эришиш мумкин. Хорижий инвестицияларни жалб қилмасдан туриб экспортбоп маҳсулотлар орқали жаҳон бозорига чиқишнинг имкони йўқ.



Download 24,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish