2-Мавзу: Хорижий инвестициялар ва уларни жалб қилиниш сабаблари. (2 соат) Маъруза режаси


Хорижий инвестицияларга асосан 2 гуруҳ омиллар таъсир кўрсатади



Download 23,97 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi23,97 Kb.
#39370
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу

Хорижий инвестицияларга асосан 2 гуруҳ омиллар таъсир кўрсатади:
1) иқтисодий омиллар:
-ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиш суръатларининг бир маромда ушлаб турилиши;
-жаҳон ва алоҳида мамлакатлар иқтисодиётидаги чуқур таркибий силжишларнинг амалга оширилиши (айниқса, фан-техника тараққиёти ютуқлари ва жаҳон хизматлар бозори тараққиёти таъсири остида олиб борилиши);
-ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослашуви ва кооперациялашувининг чуқурлашуви;
-жаҳон иқтисодиёти трансмиллийлаштирилишининг ўсиб бориши (масалан, АҚШ трансмиллий корпорация (ТМК)лари хорижий филиалларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми АҚШ товар экспортидан 4 маротаба ортиқдир);
-ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви ва интеграция жараёнларининг чуқурлашиб бориши;
-халқаро иқтисодий муносабатларнинг фаол ривожланиши ва бошқалар.
2) сиёсий омиллар:
-капитал экспорти (импорти)ни эркинлаштириш (эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИХ), оффшор ҳудудлари ва бошқалар);
-ривожланаётган мамлакатларда индустирлаштириш сиёсатини олиб бориш;
-иқтисодий ислоҳотларни олиб бориш (давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хусусий секторни ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш);
-бандлик даражасини ушлаб туриш сиёсатини олиб бориш ва бошқалар.
Инвестициялар замонавий техника ва техналогиялар билан куролланиш, илмий-техник, ишлаб чиқариш ва ақлий имкониятларини тиклашнинг асосий воситадир. Айнан хорижий инвестициялар орқали миллий иқтисодиёт жонланиб, ишлаб чиқариш замонавий, рақобатдошлар товарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашиб боради. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринларининг ташкил этилиши ва мамлакатдаги мавжуд иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг ҳал бўлишига олиб келади.
Ўзбекистон улкан хорижий инвестициялар йўналтирилаётган мамлакатлар гуруҳига кириш учун барча шарт-шароитларга, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун бир қатор афзалликларга эга. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти олдида ўзининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, дунё харитасида географик жойлашиши, табиий ресурсларининг таркиби ва захираси, ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсат ва бошқалар билан муҳим роль уйнайди.
Бозор иқтисодиётининг асосий иқтисодий тушунчаларидан бири инвестициялар тушунчаси бугунги ҳаётимизга кенг ва тез кириб келишининг ўзи унинг моҳияти ва аҳамиятини, зарурлигини кўрсатади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги янги корхоналарнинг сонини тобора ортиб бориши ва барпо этилаётганлиги ҳукуматимизнинг бу соҳага бўлган катта эътибори ва уларга яратиб бераётган қулайликлари натижасидир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизга хорижий сармояларни жалб этаётган корхоналарни иқтисодий рағбатлантириш ва зарурий шароитларни яратиб бериш ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Мaмлaкaтимиздa тaркибий ўзгaришлaрни изчил aмaлгa oширишдa қулaй инвeстиция муҳитининг ярaтилгaни aсoсий oмил бўлиб кeлмoқдa.Инвестиция муҳити – бу мамлакатдаги инвестиция жараёнларига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, меъёрий-ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт-шароитлар мажмуи. Инвестиция муҳити энг аввало қуйидаги иқтисодий омиллар орқали белгиланади: табиий шарт-шароитлар, шу жумладан фойдали қазилмалар захиралари, ишчи кучи малакаси ва ўртача иш ҳақи даражаси, иқтисодий конъюнктура ҳолати, ички бозор сиғими ҳамда товарларни ташқи бозорда сотиш имкониятлари, кредит тизими ҳолати, солиққа тортиш даражаси, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланганлиги, хорижий капиталга нисбатан давлат сиёсати, унга нисбатан имтиёзли шарт-шароитларнинг белгиланганлиги ва ҳ.к. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён қулай инвестиция муҳитини яратиш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг марказий масалаларидан бири бўлиб келмоқда. 
Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестицион фаолиятини янада жонлантириш, хорижий инвестицияларни, аввало тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантириш, янги иш ўринларини шакллантириш ва булар асосида миллий иқтисодиётимизни барқарор ва динамик ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1213-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилга инвестицион дастури ҳақида»ги Қарори[5] тасдиқланган бўлиб, ушбу дастур асосидаги капитал қўйилмаларни молиялаштириш манбалари таркибида банк тизими инвестицион кредитларнинг аҳамияти юқори бўлмоқда.



Download 23,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish