АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ
“Машинасозлик технологияси” факултети
МТМИЧА йўналиши 1-курс 233-17 гурухи
№ 4-сонли мажлис баённомаси
Андижон шаҳри “07” декабр 2017 й.
Қатнашдилар: МТМИЧА 1-курс 233-17-гурух мураббийи «Машинасозлик технологияси» кафедраси катта ўқитувчиси С. Мирзаев ҳамда 30 та талаба қатнашдилар.
Кун тартиби:
8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.
Ахборот соати. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир.
Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасида.
Сўзга чиқди: Гуруҳ мураббийи Сарварбек Мирзаев 8-декабр Конституция куни муносабати билан сўзга чиқиб Конституция барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолатидир. Истиқлол йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг замирида энг аввало инсон хуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида тан олиниши каби ҳаётий тамойил ётади. Ана шу каби ғоялар бундан 25 йил муқаддам қабул қилинган Бош қомусимизда алоҳида мустаҳкамланганлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш давомида гуруҳ сардори Шавкатбек Мирзарахимов сўзга чиқиб гуруҳ талабаларига мамлакатимизнинг Бош Қомуси бўлмиш Конституциямизнинг 25 йиллиги билан муборакбод қилиб, Конституция – бу, истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, дини, ирқи, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжат эканлигини таъкидлади.
Гурух мураббийи С.А. Мирзаев Республикамиздаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши тўғрисидаги маълумотни ўқиб эшиттирди. Йиғилишда парламент ва ҳукумат аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари масъул ходимлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди. Видеоселекторда жойлардан маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари қатнашди. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган. Давлат идоралари, зиёлилар, маҳалла фаоллари ва бошқа жамоатчилик тузилмаларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини бирлаштириш орқали ишлар таъсирчанлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни — «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланди. Жумладан, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида умумий жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга, шундан талончилик 16 фоизга, босқинчилик — 19 фоизга, қотиллик — 21 фоизга, товламачилик — 22 фоизга, безорилик — 34 фоизга камайишига эришилганлиги тўғрисида айтиб ўтди.
Институтимиз Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Н.Икромовнинг 04.12.2017 кундан 20.01.2018 кунлари давомида академик гуруҳларда ўтказиладиган маънавий-маърифий ва ҳуқуқий-профилактик тадбирлар режасига асосан Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасида гуруҳ мурабббийи сўз олиб ҳозирги кунда тероризм бутун дунёда авж олаётганлиги ва унга қарши курашиш доимий равишда олиб борилаётгани, Ислом динини ниқоб қилиб одамларни бир-бирига қарши қўйиб қон тўкишни ташкил қилаётган, амалда ўзининг ҳузур ҳаловатини ўйлаётган кимсаларни Европада фундаменталистлар Марказий Осиёда ақидапарастлар ёки экстремистлар деб атайдилар. Экстремист лотинча сўз бўлиб “ўта”, яъни ижтимоий сиёсий ҳарактердаги муаммоларни ҳал етишда, ўта кескин чора- тадбирлар фикр қарашларни ёқловчи назария ва амалиёт. Экстремизм мазмунига кўра диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра ҳудудий, минтақавий ва ҳалқаро шаклларга бўлинади. Экстремистик қарашлар жуда чуқур илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган. Экстремизмнинг сиёсий иқтисодий ва мафкуравий кўринишлари мавжуд бўлгани ҳолда, у барча динлар доирасида ривожланганлигини айтиб ўтди.
Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган, диний экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин асосий мақсади диний давлатни барпо этиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, қуролли тўқнашувлар орқали, яна қон тўкиш ва зўравонлик билан эришишни кўзлайдилар. Бу эса мустақилликка ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов бўлади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга киритиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усуллардан фойдаланадилар. Экстремизм хавфи ҳақида тўхталиб, Аслини олганда хавфсизликка солинаётган таҳдидлар анча сир қирра, улар сиёсий экстремизм, шу жумладан диний руҳдаги экстремизмни, миллатчилик ва миллий маҳдудликни, этник ва миллатлараро маҳаллийчилик ва уруғ аймоғчилик асосидаги биддиатларни, коррупция ва жиноятчиликни, экология муаммоларини ўз ичига олади.
Гурух номидан Ёшлар иттифоқи етакчиси Давронбек Жўрабоев сўзга чиқиб, Юқорида баён қилинган фикрлардан ҳулоса қилишимиз мумкинки экстремизм, ақидапарастлик, фанатизм, терроризм гарчи тарихий келиб чиқиши ва бошқа жузий жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилсада, лекин бир-бирини тўлдириб келган. Диний фундаментализм ва экстремизм мавжуд экан, терроризм хавфи ва таҳдиди ҳамма вақт сақланиб қолади. Зеро терроризм ўзининг ғоявий ва мафкуравий озуғини улардан олади ва уларга таянади. Шунинг учун биз ёшлар ушбу терроризмга қарши диний ва дунёвий билимлар асосида кўрашиш учун тайёрмиз деб айтиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |