Автомобилнинг юриш равонлиги.
Ишдан кўзланган мақсад: Автомобилнинг юриш равонлиги тўғрисида тушунча хосил қилиш ва масалалар ечиш.
Керакли асбоблар: Ручка, қалам, чизғич, ўчирғич, калькулятор ва 4 хонали жадвал
Бирламчи маълумотлар.
Автомобил агрегатлари бир-бири билан шарнирли ёки эластик бириктирилгани сабабли харакат вақтида вертикал йўналишда тебранади. Тебраниш сабабларидан бири қиймати ва йўналиши ўзгарувчи кучлар таъсиридир. Тебраниш, бир томондан пассажирлар ва хайдовчида ёмон туйғу хосил қилса, иккинчи томондан деталларнинг ейилишини кучайтиради. Тебраниш вақтида автомобилнинг харакатига қаршилик ортгани сабабли унинг ёнилғи сарфи кўпаяди.
Автомобилнинг тебраниши, тебраниш амплитудасининг частотаси, тезланиши ва тебраниш тезланишининг вақт бирлигида ўзгариши билан характерланади.
Маълумки, инсон организми юриш пайтидаги оёқ турткисига ва ўртача юриш тезлигига мосланган. Агар қадам узунлиги 0,75 м, тезлиги 3 км/соат десак минутига 67 та вертикал туртки бўлиши мумкин. Енгил автомобилларнинг эркин тебраниш частотаси 60 . . . 80 тебраниш/минут.
Тебраниш частотаси кичик бўлса, пассажирда “денгиз касаллиги” аломатлари пайдо бўлади (бош айланиш, кўнгил айниш). Тебраниш частотаси катталашганда одам тез чарчайди. Автомобил кўп сонли массадан иборат бўлган мураккаб механик тизимдир. Бундай тизимларнинг харакатланиш қонунларини ўрганиш учун эркинлик даражаси, рессораланган ва рессораланмаган массалар деган тушунчалар киритилади.
Рессоранинг устида турган хамма масса рессораланган масса дейилади.
Рессоранинг пастки қисмидаги массалар рессораланмаган масса дейилади.
Машғулотларни бажариш тартиби.
[1] ўқув қўлланмасидан фойдаланиб 201 . . . 207 масалаларни ечиш.
Масалалрни ечиш учун формулалар
1. Жисмнинг эркин тебранишлар частотаси:
2. Тебранишлар сони:
, мин-1
3. Тебраниш даври:
, с
4. Системадаги қаршилик хисобга олинмагандаги жисм эркин тебрагишининг дифференциал тенгламаси.
5. Системадаги қаршилик хисобга олингандаги, жисм эркин тебранишининг дифференциал тенгламаси:
6. Осмаларнинг келтирилган бикрлиги
бунда - рессора ва шиналарнинг вертикал бикрлиги.
Масала.
Нексия автомобилининг орқа осмаси 5 с-1 частота билан тебранади. Автомобил орқа қисмининг тебранишлар сони ва даври аниқлансин.
Ечиш.
Берилган қийматларни ёзиб оламиз.
ω=5 с-1
n=? T=?
1. Тебранишлар сони қуйидагияа аниқланади.
мин-1
2. Тебраниш даври:
с
Масала
Османинг бикирлиги 269 кН/м, шинанинг бикирлиги 1286 кН/м бўлган автомобилнинг олди осмасининг келтирилган бикирлигини аниқлансин.
Ечиш
Берилган қийматларни ёзиб оламиз
=269 кН/м
=1286 кН/м
=?
Османинг келтирилган бикирлиги
кН/м
Адабиётлар
Қодирхонов М.О. Расулов Г.Г. Автомобил назариясидан масалалар тўплами. Тошкент, Ўқитувчи – 1992.
Қодиров С.М. Қодирхонов М.О. Двигател ва автомобиллар назарияси. Тошкент. Ўқитувчи – 1989.
Литвинов А.С. Фаробин Я.Е. Автомобил. Теория эксплуатационных свойств. М.: Машиностроения – 1989.
В.К. Вахламов. Техника автомобильного транспорта. Подвижной состав и эксплуатационные свойства. Москва. Издательский центр «Академия», 2004г.
Мундарижа
Кириш.
Ғилдирак радиуси. Трансмиссиянинг Ф.И.К. Узатишлар сони. Тезлик
Харакатга қаршилик кучлари ва қувват
Тортиш ва қувват баланси
Динамик омил ва характеристика
Автомобилнинг тормоз хусусияти
Автомобилнинг ёнилғи тежамкорлиги
Автомобилнинг турғунлиги
Автомобилнинг бошқарилувчанлиги
Автомобилнинг ўтувчанлиги
Автомобилнинг юриш равонлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |