Динамик омил ва динамик характеристика.
Ишдан кўзланган мақсад: Автомобилнинг динамик омили ва динамик характеристика буйича тушунча хосил килиш, физик маъносини урганиш ва масалалар ечиш.
Керакли асбоблар: Чизғич, қалам, резина ва калькулятор, 4 хонали жадвал
Бирламчи маълумотлар.
Тортиш баланси тенгламасидан маълумки, тортиш кучидан хаво каршилик кучининг айирмасини (PT-Pb) эркин куч деб аталади.
Бу эркин куч, йулнинг каршилиги ва тезланиш (Pи) олишга сарф булади.
Агар солиштирилаётган иккита автомобилнинг эркин кучлари тенг булса, уларнинг кайси бирининг тортиш сифати яхши эканлигини билиш учун, автомобилнинг огирлигига боглик булмаган улчовни аниклаш керак булади. Бу солиштирма ортикча тортиш кучидир. Бу катталик автомобилнинг ортикча тортиш кучининг уз огирлигига нисбати билан аникланади ва у автомобилнинг динамик фактори дейилади.
Автомобилнинг инамик омили – D харфи билан белгиланиб куйидагига тенг.
.
Шундай килиб, динамик фактор автомобилнинг хар бир нютон (Н) огирлигига тугри келадиган ортикча кучнинг микдорини билдиради.
Динамик факторни тезликка боглаб хар бир узатма учун курилган график динамик характеристика графиги дейилади.
Автомобилнинг динамик характеристика графиги ёрдамида берилган шароитдаги, автомобилнинг максимал тезлиги, йулнинг максимал каршилик коэффициентини, шиғов билан харакатланиш вақтидаги тезланишни шунингдек берилган йўл шароитида ва узатмада автомобилнинг енгиб ўта оладиган қиялигини аниқлаш мумкин.
Машғулотни бажариш тартиби
[1] ўқув қўлланмасидан фойдаланиб 96…113 масалалар ечиш. [2] масалалар тўплами китобидан 180...190 масалаларни ечиш.
Масаларни ечиш учун асосий формулалар.
Автомобилнинг динамик фактори:
а)
б)
Агар автомобил ўзгармас тезлик билан харакатланса Va=const¸ у холда тезланиш нолга тенг (ja=0) бўлади, шунда динамик фактор йўлнинг умумий қаршилик коэффициентига тенг бўлади.
D=ψ
Динамик фактор йўлнинг умумий холатини билдиради.
Масала.
Массаси 7000 кг бўлган юк автомобили тўғри узатмада горизонтал йўлда 50 км/соат тезлик билан харакатланмокда.
Агар автомобилнинг етакчи ғилдираги буровчи момент 2500 Н·м , ғилдираш радиуси 0,42 м , хаво қаршилигини енгиш омили 1,6 , ғилдирашга қаршилик коэффициенти 0,02 бўлса, автомобилнинг тезланиши аниқлансин.
Ечиш.
Берилган қийматларни ёзиб оламиз.
Ma = 7000 кг
Uкп = 1
α = 0; Mк = 2500 Н·м
Va = 50 км/соат : 3,6 = 13,888 м/с
rк = 0,42
KF = 1,6
f = 0,2
ja=?
Автомобилни тортиш кучини хисоблаймиз.
Н
Хаво қаршилик кучини хисоблаймиз
Pb= KF · Va2=1,6 ·13,8882 = 308,641 H
Автомобилнинг динамик омилини хисоблаймиз.
Динамик фактор формуласидан тезланишни аниқлаймиз.
бундан тезланиш ja ни аниклаймиз.
бу ерда: δ = 1,04+0,04· U2кл = 1,04 + 0,04 ∙ 12 = 1,08;
Масала шарти буйича ψ=f. Бу холда тезланиш:
Жавоб: 0,56 м/с2
Масала.
Автомобил тўғри узатмада 20 м/с тезлик билан харакатланмоқда. Двигателнинг буровчи моменти 240 Н∙м . Агар хаво қаршилигининг енгиш омили 2,2 , автомобил массаси 9500 кг, трнсмиссиянинг ф.и.к 0,85, ғилдираш радиуси 0,48 м, асосий узатманинг узатиш сони 6,3 бўлса, автомобилнинг динамик омилини хисобланг?
Ечиш.
Берилган қийматларни ёзиб оламиз.
Va = 20 м/с
Uкп = 1
Mе = 240 Н∙м
KF = 2,2
Ma = 9500 кг
ηт = 0,85
rк = 0,48
U0 = 6,3
D = ?
Етакловчи ғилдиракка олиб келнган буровчи моментни хисоблаймиз.
Мк = Me · ηт · U0 · Uкп = 240 · 0,85 · 6,3 · 1=1820,7 Н·м
Автомобилнинг тортиш кучини хисоблаймиз:
Н
Хаво қаршилик кучини хисоблаймиз.
Pb= KF · Va2=2,2 · 202 = 880 H
Динамик факторни хисоблаймиз.
Жавоб: D = 0,31
6 – машғулот
Do'stlaringiz bilan baham: |