Автомобилнинг турғунлиги.
Ишдан кўзланган мақсад: Автомобилнинг турғунлигига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ва масалалар ечиш.
Керакли асбоблар: Қалам, чизғич, ўчирғич ва калькулятор, 4 хонали жадвал
Бирламчи маълумотлар.
Автомобилнинг турғунлиги деганда – хайдовчи иштирокисиз, автомобилга ташқи кучлар таъсир қилганда, у ўз харакат йўналишини ўзгартирмасилик жараёни тушунилади.
Автомобил турғунлигининг йўқолиши қуйидаги холларда намоён бўлади:
а) автомобилни бўйлама ва кўндаланг текисликларда ағдарилиши;
б) ён томонга сирпаниши;
в) етакчи ғилдиракларнинг шатаксираб харакатланиши;
г) автомобил ўқларининг ён томонга сирпаниши.
Автомобилнинг турғунлиги қуйидаги кўрсаткичлар билан бахоланади:
1. Автомобил айлана бўйлаб харакатланганда ағдарила бошлаш пайтидаги максимал (критик) тезлиги, км/соат;
2. Автомобил айлана бўйлаб харакатланганда ён томонга сурила бошлаш пайтидаги максимал (критик) тезлиги, км/соат;
3. Автомобилни кўндаланг текисликдаён томонга ағдарилмасдан чиқа оладиган йўлнинг қиялик бурчаги, град;
4. Автомобил кўндаланг текисликда, ён томонга сирпанмасдан чиқа оладиган йўлнинг критик қиялик бурчаги.
Машғулотларни бажариш тартиби
[1] Ўқув қўлланмасидан фойдаланиб 138-163 масалаларни ечиш.
Масалаларни ечиш учун формулалар.
Автомобилни бўйлама текисликда, ағдарилмасдан чиқа оладиган, йўлнинг қиялик бурчаги:
а) ; ёки ; - автомобил баландликка чиқаётган бўлса.
б) ; ёки ; - автомобил пастга тушаётган бўлса.
2. Автомобил бўйлама текислигида, шатаксирамасдан чиқа оладиган, йўлнинг қиялик бурчаги:
а) агар автомобилнинг хамма ўқлари етакловчи бўлса:
б) агар автомобилнинг орқа кўприги етакловчи бўлса:
;
в) агар автомобилнинг олди кўприги етакловчи бўлса
;
3. Автомобилни бурилишда, ағдарилиш бўйича критик тезлиги:
ёки ; м/с
4. Автомобилни бурилишда сирпаниш бўйича критик тезлик:
; м/с.
5. Автомобилни кўндаланг текисликда ён томонга ағдарилмасдан чиқа оладиган критик бурчаги
;
6. Автомобилни кўндаланг текисликда ён томонга сирпанмасдан чиқа оладиган бурчаги
.
7. Автомобилни бурилишда хосил бўладиган марказдан қочма куч
8. Автомобилнинг бурилиш радиуси:
; м
9. Автомобил кўндаланг қияликли йўлда ағдарилмасдан юра оладиган критик тезлиги:
.
Масала
Орқа ўқи етакловчи автомобил ғилдираги билан ер орасидаги ишқаланиш коэффициенти 0,4 бўлган йўлда 160 бурчакка кўтарила олишини аниқланг. Агар автомобил базаси 3,2 м, оғирлик марказидан олдинги ўқгача бўлган масофа 1,7 м. Оғирлик марказининг баландлиги 1 м.
Ечиш
Берилган қийматларни ёзиб оламиз.
φ=0,4
L=3,2
α=16°
a=1,7
hg=1 м
α1=?
Автомобилнинг орқа кўприги етакловчи бўлганда шатаксирамасдан чиқа оладиган йўлнинг қиялик бурчагини аниқлаймиз
Чегаравий кўтарилиш бурчаги берилган бурчакдан кичик бўлганлиги учун харакатланиб бўлмайди.
Масала
Автомобил кўндаланг қиялик йўлда ён томонга ағдарилмасдан ва сирпанмасдан чиқа оладиган йўлнинг қиялик бурчагини аниқланг. Агар автомобилнинг колеяси 1,8 м, оғирлик марказининг баландлиги 1,2 м, ишқаланиш коэффициенти 0,6 .
Ечиш
Берилган қийматларни ёзиб оламиз:
β=1,8
hg=1,2
φ=0,6
βағд=?
Βкр=?
1. Автомобилнинг кўндаланг қиялик йўлда ағдарилмасдан чиқа оладиган йўлнинг қиялик бурчаги
2. Кўндаланг қияликли йўлда ён томонга сирпанмасдан чиқа оладиган йўлнинг қиялик бурчаги
Хисоблашдан кўриниб турибдики, берилган шароитда, олдин ён томонга сирпаниш жараёни содир бўлади.
9 – машғулот
Do'stlaringiz bilan baham: |