ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Тошкент автомобил йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти
«Транспортда бошқарувнинг ахборот тизимлари» кафедраси
“Транспорт воситаларининг тузилиши ва назарияси”
фанидан амалий машғулотларни бажариш учун
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
- 5310600. ЕУТТ ва УЭ (ИТВ),
Тошкент-2018 й
“Транспортда бошқарувнинг ахборот тизимлари” кафедрасининг 2018 йилнинг __ августидаги __ сонли мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган.
Кафедра мудири проф. Мухитдинов А.А.
Тузувчилар: катта ўқит. Ташпулатов У.Х.
асс. Омаров Ж.А.
Тақризчи: доц. Хакимов Ш.К.
“Автомобиль транспорти ва транспорт тизимлари эксплуатацияси” факультетининг илмий-услубий кенгаши томонидан тас-диқланган (2017 йил ____________ - сонли баённома)
Факультет кенгаши раиси:_______________Зияев К.З.
1 – машғулот.
Ғилдирак радиуси. Трансмиссиянинг ф.и.к. ва узатишлар сони. Тезлик.
Ишдан кўзланган мақсад: Автомобилнинг кинематик параметрлари билан танишиш ва масалалар ечиш.
Керакли асбоблар: Чизғич, қалам, резина ва калькулятор
Машғулотни бажариш тартиби
[1] ўқув қўлланмасидан фойдаланиб 1…14 масалалар ечиш. [2] масалалар тўплами китобидан 14...19 масалаларни ечиш.
Масалаларни ечиш учун асосий фолмулалар:
1. Ғилдираш радиуси: ; м (1)
Бу ерда: Va – автомобилнинг тезлиги, м/с
ωк – ғилдиракнинг бурчак тезлиги, с-1
2. Ғилдираш радиуси: ; м (2)
Бу ерда: S – босиб ўтилаган йўл, м
nк – ғилдиракнинг айланиш сони,
3. Ғилдираш радиуси: ; м (3)
Бу ерда: d – дискнинг диаметри, м
В – шина профилининг эни, м
λ – эзилиш коэффициенти,
; шина профилининг баландлигини, энига нисбати.
4. Трансмиссиянинг фойдали иш коэффициенти (ф.и.к).
Трансмиссиянинг фойдали иш коэффициенти деб,фойдали олинган қувват (Nк) ни чиқаётган қувват (Ne) га бўлган нисбатига айтилади ва у ηт (эта) харфи билан белгиланади.
; (4)
Бу ерда: Nк – етакловчи ғилдиракка олиб келинган қувват, кВт
Ne – двигателнинг қуввати, кВт
Ғилдиракка олиб келинган қувват (Nк) ни қуйидагича ёзиш мумкин:
Двигателнинг қуввати (Ne) дан, трансмиссияда исроф бўлаётган қувват (Nтр) нинг айирмаси етакловчи ғилдиракка олиб келинган қувватга тенг, яни:
Nк = Ne – Nтр (5)
у холда,
(6)
бу ерда: Nтр – трансмиссияда исроф бўлган қувват, кВт
(3) формулани Ne га бўламиз ва уни қуйидагича ёзамиз:
(7)
5. Трансмиссиянинг узатиш сони – Uтр
а) Трансмиссиянинг узатиш сони (Uтр), узатмалар қутиси Uкп ,тақсимлаш қутиси Uр ва асосий узатма (U0) нинг узатиш сонларининг кўпайтмасига тенг.
Uтр = Uкп ·Uр ·U0 (8)
Бу ерда: Uкп – узатмалар қутисининг узатиш сони
Uр – тақсимлаш қутисининг узатиш сони
U0 – асосий узатманинг узатиш сони
Агар трансмиссияда тақсимлаш қутиси бўлмаса,
у холда
Uтр = Uкп · U0 (9)
б) Трансмиссиянинг узатиш сони (Uтр) – тирсакли валнинг айланиш частотаси (ne) ёки тирсакли валнинг бурчак тезлиги (ωе) ни ғилдиракнинг айланиш частотаси (nк) ёки ғилдиракнинг бурчак тезлиги (ωк) га бўлган нисбатига айтилади.
; (10)
ёки
; (11)
6. Автомобилнинг тезлиги – Va
Va = ωк · rк ; м/с (12)
Автомобилнинг тезлиги, ғилдиракнинг бурчак тезлиги (ωк) орқали эмас, балки тирсакли валнинг бурчак тезлиги орқали ифодаланади, у холда ωк ни (11) формуладан аниқлаймиз:
; (13)
Аниқланган (ωк) қийматини (12) формулага ωк нинг ўрнига қўямиз, у холда:
; м/с
Агар Up = 1 бўлса:
; м/с (14)
7. Бурчак тезлик қуйидагича аниқланади:
; с-1 (15)
а) Тирсакли валнинг бурчак тезлиги (15) формуладан.
; с-1 (16)
б) Тирсакли валнинг айланишлар частотаси (16) формуласидан аниклаймиз:
; мин-1 (17)
бу ерда: π – ўзгармас сон 3,14 га тенг
в) Ғилдиракнинг бурчак тезлиги ωк (15) формуладан.
, с-1 (18)
г) Ғилдиракнинг айланишлар частотаси (nк) (18) формуладан аниқлаймиз:
; мин-1 (19)
8. Хусусий холлар:
а) Агар автомобил тўғри узатмада харакатланса, узатмалар қутисининг узатишлар сони бирга тенг, яни Uкп =1;
б) Агар автомобил ўзгармас тезлик билан харакатланса яъни Va =const у холда автомобилнинг тезланиши нолга тенг бўлади, яни ja = 0 .
Масалалар ечиш услуби:
Масала.
Автомобил тўғри узатмада 10 м/с тезлик билан харакатланмоқда. Асосий узатманинг узатиш сони 5,4 , шина ўлчами 7,5 х 20 ва эзилиш коэффициенти 0,8 , шина профили баландлигини энига нисбати 0,9 бўлса, тирсакли валнинг бурчак тезлиги ва айланишлар частотасини аниқланг?
Ечиш.
1) Берилган қийматларни ёзиб оламиз.
Va = 10 м/c
Uкп = 1
U0 =5,4
Шина ўлчами 7,5 х 20
λ = 0,8
Δ = 0,9_____
ωе = ?
nк = ?
2) Ғилдираш радиуси (3) формула орқали хисоблаймиз.
; м
Шина ўлчами 7,5 х 20
Бунда: d = 20дюйм х 25,4 = 508 мм
B = 7,5дюйм х 25,4 = 190,5 мм
Δ = 0,9
λ = 0,8
Қийматларни ўрнига қўйиб ни хисоблаймиз.
= 0,5 · 508 + 190,5 · 0,8 · 0,9 = 254 + 137,16 = 391,16 мм = 0,391 м
Эслатма: 1 дюйм = 25,4 мм га тенг
3) (14) формуладаги автомобил тезлиги формуласидан ωе ни аниклаймиз:
дан ωе ни аниклаймиз
ωе , формуласини ўрнига қийматларини қўямиз:
с-1;
4) Ғилдиракнинг бурчак тезлигини (13) формула орқали хисоблаймиз:
с-1;
5) Ғилдиракнинг айланишлар частотасини (19) формула орқали ечамиз:
мин-1
Масала жавоби: ωе = 138,107 с-1
nк = 244,351 мин-1
Масала.
Автомобил I узатмада харакатланганда 2 минутда 400 м масофани, II узатмада харакатланганда шу вақт ичида I-узатмага нисбатан 1,5 баробар масофани босиб ўтади. Агар ғилдираш радиуси 0,3 м бўлса, автомобилнинг тезлиги ва босиб ўтган йўлда ғилдиракнинг умумий айланиш сони аниқлансин.
Ечиш.
1) Берилган қийматларни ёзиб оламиз.
tI = 2 мин
SI = 400 м
SII = SI ·1,5 = 400 · 1,5 = 600 м
rк = 0,3 м
Va = ?
Σnк = ?
2. Биринчи узатмадаги тезликни хисоблаймиз. Вақт бирлиги ичида босиб ўтилган йўл тезлик дейилади. Шунинг учун,
м/с,
3. Иккинчи узатмадаги тезликни хисоблаймиз.
м/с,
4. Ғилдираш радиуси формуласи (2) дан фойдаланиб nк ни хисоблаймиз.
м,
а) биринчи узатмада ғилдиракнинг айланиш сони:
б) иккинчи узатмада ғилдиракнинг айланиш сони :
5. Умумий айланиш сони:
2 – машғулот
Do'stlaringiz bilan baham: |