Иссиқлик сиғими билан Q, U ва Н лар орасидаги муносабат
Бундан, ўзгармас ҳажм ва босимда чин моляр иссиқлик сиғими учун:
Cv = (∂U/∂T)v; Cp = (∂H/∂T)p (5)
Агар ҳажм ва босимнинг ўзгармаслиги кўрсатилган бўлса, ҳарорат бўйича хусусий ҳосилани тўлиқ дифференциал билан алмаштириб бўлади ва n моль модда учун:
V = const да:
dQv = dU = nCvdT (6)
p = const да:
dQp = dH = nCpdT
Ёки интеграл кўринишда:
Qv=U=n∫CvdT Qp= H =n∫CpdT (8)
Агар кўрилаётган ҳароратлар оралиғида иссиқлик сиғимини ўзгармас деб (тақрибан) ҳисобласак:
Qv = U = nCv(T2-T1);
Qp = H = nCp(T2-T1) (9)
Ҳисоб-китобларда Ср ни тажрибада аниқланган СV қийматлари бўйича ва аксинча, топилади.
Бунинг учун (Ср-Сv) иссиқлик сиғимларнинг фарқини билиш керак. Ушбу фарқни аниқлаш учун H = U+pV тенгламадан ҳарорат бўйича (p=const да) хусусий ҳосила оламиз (1 моль модда учун):
Қаттиқ ва суюқ моддалар учун Сp-Сv фарқ кичик, чунки уларнинг ҳажмлари ҳарорат таъсирида деярли ўзгармайди.
Газлар учун Сp-Сv фарқ катта ва уни ҳисобга олиш керак. Идеал газнинг ички энергияси ҳажм ва босимга боғлиқ эмас. Шунинг учун (12) тенгламанинг ўнг тарафидаги 1- ва 2-хадлар орасидаги фарқ нолга тенг.
1 моль идеал газнинг ҳолат тенгламасини Т бўйича дифференциалласак:
p(∂V/∂T)p = R (13)
келиб чиқади.
Ушбу (13) тенгламани (12) га қўйиб, идеал газ учун
Сp-Сv = R = 8,314 Ж/(мольК)
хосил қиламиз.
Термодинамик ҳисобларда реакцияда қатнашаётган моддаларнинг иссиқлик сиғимини ва унинг ҳароратга боғлиқлигини билиш керак. Иссиқлик сиғимини турли ҳароратлар учун тажрибада аниқланади ёки назарий хисобланади.
Иссиқлик сиғимининг турли ҳароратлардаги тажрибавий қийматлари қуйидаги эмпирик даражали қаторлар билан ифодаланади (интерполяцион тенгламалар):
Cp = a+вT+с`/T2 (14)
ёки
Cp = a+вT+сT2+dT3 (15)
бу ерда а, в, c, с`, d -эмпирик константалар.
Кирхгофф қонуни
Кирхгофф қонуни жараён иссиқлик эффектининг ҳароратга қараб ўзгаришини кўрсатади ва унга кўра бирор жараён иссиқлик эффектининг термик коэффи-циенти система умумий иссиқлик сиғими-нинг ўзгаришига тенгдир.
Кирхгофф тенгламасини келтириб чиқариш учун
Qv = - ΔUv = -(U2-U1) (33)
деб қабул қиламиз, бу ерда U2 ва U1 –реакция маҳсулотлари ва бошланғич моддаларнинг ички энергияси.