Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суд топшириғини бажариш тартиби



Download 12,6 Mb.
bet66/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

66-м о д д а. Суд топшириғини бажариш тартиби


Суд топшириғини бажариш суд мажлисида ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга биноан амалга оширилади. Ишда иштирок этаётган шахсларга мажлис вақти ва жойи тўғрисида маълум қилинади, бироқ уларнинг келмаслиги топшириқни бажаришга тўсқинлик қилмайди.
Суд топшириғи тартибида тарафлар ва учинчи шахслар ёхуд улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳлар­нинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ҳамда текшириш орқали аниқланадиган фактик маълумотлар тўпланиши мумкин.
Баённомалар ва топшириқни бажариш вақтида тўпланган материаллар ишни кўриб чиқаётган судга дарҳол юборилади.
Агар топшириқни бажараётган судга тушунтиришлар ёхуд кўрсатувлар берган ишда иштирок этувчи шахслар ёки гувоҳ­лар ишни кўраётган судга келсалар, улар умумий тартибда тушунтиришлар ёки кўрсатувлар берадилар.


1. Суд топшириғига асосан ажримни бажараётган суд фақат топшириқда кўрсатилган процессуал ҳаракатларга риоя этган ҳолда иш тутиши лозим.
Юқорида баён этганимиздек, суд топшириғини судья тайёрлов ҳаракатларини олиб бориш жараёнида (ФПКнинг 160-моддаси 9-банди) ёки ишни мазмунан кўришда аниқлаб бу ҳақда ажрим чиқаради. Ажрим судья томонидан маслаҳатхонада чиқарилади.
Суд топшириғини бажариш учун суд ишда иштирок этиши лозим бўлган шахсларни мажлис вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади ва биринчи инстанция судида фуқаролик ишларини кўриш билан боғлиқ бошқа процессуал ҳаракатларни бажаради.
Топшириқни бажараётган суд айниқса иш кўришда фуқаролик процессуал ҳуқуқининг принципларини амалга оширишга эътибор бериши лозим.
Суд мажлисини белгиланган муддатда бошлаш учун суд ажримида топшириққа тегишли шахсларнинг турар жойлари, иш жойи (манзили) аниқ кўрсатилган бўлиши лозим. Иш кўраётган суд ФПКнинг 162, 163, 164, 165, 167 ва бошқа иш кўриш билан боғлиқ қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда иш тутиши лозим.
Демак, суд топшириғи бажариш тартиби деганда ишни судда мазмунан кўриш билан боғлиқ барча процессуал ҳаракат­ларни назарда тутмоқ лозим. Суд топшириғини судда кўриш жараёнида баённома тузилади. Баённомада суднинг бажарган процессуал ҳаракатлари ўз ифодасини топган бўлиши керак.
2. Суд топшириғини бажариш жараёнида бажарилган процес­суал ҳаракатлар: тарафлар, учинчи шахсларнинг баёнотлари, гувоҳ­ларнинг гувоҳликлари, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечир­ганлик ва бошқа ажримда кўрсатилган топшириқлар киритилган бўлиши лозим. Лозим ҳолларда суд мажлисининг баённомаси билан манфаатдор шахслар таништирилади ва бу баённомада ўз ифодасини топган бўлиши керак.
Суд топшириғини бажарилгандан сўнг тўпланган материаллар, суд мажлисининг баённомаси дарҳол ишни кўриб чиқаётган судга юборилиши лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish