К. судга даъво билан мурожаат қилиб, институтга талабалар қабул қилиш якунлари тўғрисидаги масала илмий кенгашда муҳокама қилинаётганда Р. институтнинг маданият соҳаси менеджери бўлимига 8 талаба ўрнига 12 талаба қабул қилинганлигини, унинг шаъни, қадр-қимматига путур етказганлигини кўрсатиб, суддан шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни ҳамда Р. дан 25.000 сўм маънавий зарар ундириб беришни сўраган.
Суд К. нинг даъво талабларини қаноатлантирган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2002 йил 17 май куни суд қарорларини бекор қилиб, К. нинг даъвосини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқарди.
Судлов ҳайъати ажримида қуйидагилар қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 19 июндаги (1997йил 2 май ва 1998 йил 11 сентябрдаги қўшимча ва ўзгартиришлар билан) “Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида”ги қарорининг 9-бандида берилган тушунтиришга кўра, ишдаги камчиликларни, жамоат ва иш жойларидаги, турмушдаги феъл атворини тантиқ қилувчи ҳақиқатга тўғри келадиган маълумотларни шахсни бадном қилувчи маълумотлар деб бўлмайди.
Аниқланишича, К. институтда қабул комиссиясининг масъул котиби лавозимида ишлаб келган бўлиб, институтга қабул қилинадиган талабаларнинг сонини белгилаш унинг хизмат ваколатига кирмаган. Бундан ташқари Р. институт илмий кенгаш йиғилишидаги танқидида К. нинг тилга олмасдан ишдаги камчиликларни айтиб ўтган.
Биринчи инстанция суди Р. нинг илмий кенгаш йиғилишида талабаларни қабул қилишдаги камчиликлар ҳақидаги мулоҳазаларини К. нинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсига путур етказувчи маълумотлар, деб асоссиз хулосага келган1.
9) Икки ҳафталик огоҳлантириш муддати ўтганидан сўнг ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.
10) Улушли мулк иштирокчисининг улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига компенсация тўланишига унинг розилиги билан йўл қўйилади
З. уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш ва уни Ж.дан олиб бериш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилган.
Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, З.нинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, Ж. оила аъзолари билан биргаликда низоли уйдан кўчирилган, умумий мулкдаги улуши эвазига унинг фойдасига 391.768 сўм миқдорида компенсация тўлаш белгиланган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2001 йил 30 ноябрда қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборган.
Суд низони ҳал этишда Оила кодексининг 28-моддаси талабидан келиб чиқиб, тарафларнинг низоли уйдаги ҳиссасини тенг миқдорда белгилаш лозимлиги ҳақида тўғри хулосага келган бўлсада, даъвогар З.нинг уч нафар фарзанди билан отасининг уйида яшаётганлиги, фарзандларидан бири ногиронлиги сабабли яхши шароитда яшашга муҳтожлигини асос қилиб кўрсатиб, низоли уй-жойнинг тенг миқдорига улуши билан Ж.ни кейинги оиласи билан бошқа турар жой бермасдан уйдан кўчириш, умумий мулкдаги улуши эвазига компенсация бериш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.
Фуқаролик кодексининг 223-моддаси 6-қисмига кўра, улушли мулк иштирокчисига улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига иштирокчининг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг улуши арзимас бўлган, амалда ажратиб берилиши мумкин бўлмаган ва у умумий мол-мулкдан фойдаланишда катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин.
Иш бўйича, Ж.нинг низоли уйдаги улуши З.нинг улуши билан тенглиги, улушини пул ҳисобида олишга рози эмаслиги сабабли низоли уйни тарафлардан бирига қолдириши ва иккинчи тарафга компенсация тўланиши қонун талабига зид.
Бундан ташқари, суд З.нинг фарзандлари билан низоли уйда 1998 йилдан буён яшамаётганлигини, Ж. билан никоҳдан ажратилганидан сўнг Б. билан турмуш қурганлигини, уларнинг 5 ойлик фарзанди борлигини, Б.нинг биринчи турмушидан туғилган вояга етмаган фарзанди ҳам улар билан низоли уйда яшаётганлигини, бошқа турар жойлари мавжуд эмаслигини инобатга олмаган1.
Do'stlaringiz bilan baham: |