63-м о д д а. Далилларни таъминлаш тартиби
Далилларни таъминлаш ушбу Кодексда белгиланган далилларни тўплаш ва текшириш қоидалари бўйича суд томонидан амалга оширилади. Аризачи ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга далилларни таъминлаш вақти ва жойи ҳақида маълум қилинади, бироқ уларнинг келмаслиги далилларни таъминлаш ҳақидаги ариза кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди. Кечиктириш, шунингдек кейинчалик аризачи билан кимнинг ўртасида низо келиб чиқишини аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда, далилларни таъминлаш фақат биргина аризачининг ўзини хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.
Далилларни таъминлаш тартибида тарафларнинг, учинчи шахсларнинг тушунтиришлари эшитилади, гувоҳлар сўроқ қилинади, экспертиза тайинланади, ёзма ва ашёвий далиллар талаб қилиб олинади ёки кўздан кечирилади, жойга бориб кўздан кечириш ўтказилади.
Далилларни таъминлаш тартибида тўпланган барча материаллар ишни кўраётган судга юборилади ёки аризачига берилади.
1. Умумий қоидага кўра далилларни тарафлар ва ишда иштирок этувчи шахслар тақдим қиладилар. Агар далилларни тақдим қилишда қийинчилик туғилса, суд ўзига берилган ваколат доирасида ёрдам кўрсатиши лозим (ФПКнинг 57-моддаси).
Аризачи далилларни таъминлашга оид қонунда белгиланган тартибга амал қилиши лозим.
Судья аризачининг далилни таъминлаш билан боғлиқ бўлган масалани кўриш учун маълум вақт тайинлайди, бироқ уларни далилни таъминлашни кўриб чиқишга келмаслиги аризани уларнинг иштирокисиз ҳал этишга тўсқинлик қилмайди.
2. Далилларни таъминлашга бағишланган процессуал ҳаракатларни амалга оширишда судья гувоҳларни сўроқ қилиши, ишни ҳақиқий ҳолатини аниқлаш учун эксперт тайинлаши, лозим ҳолларда жойга бориб ашёвий далилларни кўздан кечириши ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишларни бажаради.
Далилларни таъминлаш фақат ишни кўраётган судья томонидангина амалга оширилмасдан суд топшириғи тариқасида бошқа туман ёки шаҳарда тўплаш, таъминлаш чораларини кўришга ҳақли. Бу ҳақда ФПКнинг 65-моддасидаги қоида татбиқ этилади, бунинг учун суд ажрим чиқариши лозим.
3. Ишни кўраётган суд далилларни бошқа туман ёки шаҳарда тўплаш зарур бўлган тақдирда, тегишли судга муайян процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топширади.
Суд топшириғи ажрим билан расмийлаштирилиб, унда кўрилаётган ишнинг моҳияти, аниқланиши зарур бўлган ҳолатлар, топшириқни бажарадиган суд тўплаши лозим бўлган далиллар кўрсатилади. Бу ажрим қайси суд номига ёзилган бўлса, ўша суд учун мажбурий бўлиб, ўн беш кунлик муддат ичида бажарилиши лозим.
Далилларни таъминлашга қаратилган тартибни амалга ошириш туфайли фуқаролик ишларини ўз вақтида ва холисона ҳал этишга кўмаклашадиган тадбирлардан бири бўлиб, у ўз навбатида манфаатдор шахсларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |