Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Гувоҳларни турар жойларида сўроқ қилиш



Download 12,6 Mb.
bet72/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

72-м о д д а. Гувоҳларни турар жойларида сўроқ қилиш


Ишни кўраётган суд жойлашган ердан ташқарида доимий яшайдиган ва узрли сабабларга кўра суд мажлисига келиш имконига эга бўлмаган гувоҳлар суднинг ташаббуси билан, тарафлар ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимоси ёхуд гувоҳнинг ўзи қилган илтимос бўйича ишни кўраётган суднинг топшириғига биноан, ўзлари яшаб турган жойдаги суд томонидан сўроқ қилиниши мумкин. Бу гувоҳлар ишни кўраётган суд мажлисига келсалар, суд томонидан сўроқ қилинадилар.
1. Баъзи ҳолларда бошқа судда, чунончи, гувоҳнинг яшаш жойидаги судда ёки бошқа органда, масалан, нотариал идорада далилларни таъминлаш тартибида олинган гувоҳлик кўрсатмалари­дан фойдаланишга ҳам йўл қўйилади. Ишни кўраётган суд жойлашган ердан ташқарида доимий яшайдиган ва узрли сабаблар билан суд мажлисига келиш имкони бўлмаган гувоҳлар суднинг ташаббуси билан, тарафларнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ёхуд гувоҳнинг илтимоси бўйича ишни кўраётган суднинг топшириғига биноан ўзлари яшаб турган жойдаги суд томонидан сўроқ қилиниши мумкин.
Гувоҳнинг манфаатларини кўзлаб ва ишнинг вақтида кўрили­шини таъминлаш мақсадида судга узрли сабаблар билан, чунончи, касаллиги, қарилиги, инвалид бўлиши туфайли кела олмаган гувоҳ ўзининг яшаш жойида сўроқ қилиниши мумкин.
Фуқаролик ишининг кўрилиши бошқа кунга қолдирилганида, агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида ҳозир бўлсалар ва гувоҳларнинг иккинчи марта келиши қийин бўлса, суд келган гувоҳларни сўроқ қила олади. Бу гувоҳларни янги суд мажлисига қайтадан чақиришга фақат зарур бўлган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкин (ФПКнинг 178-моддаси).
Гувоҳдан бирмунча аниқ ва тўғри кўрсатмалар, маълумотлар олиш мақсадида судда раислик қилувчи гувоҳга иш юзасидан ўзига шахсан маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида гапириб беришни таклиф қилади (ФПКнинг 183-моддаси). Бу қоида гувоҳларнинг эркин ҳимоя шаклида баён этилишини белгилаб, савол-жавоб шаклида олинадиган кўрсатмалардан афзаллигини билдиради.
Гувоҳнинг берган кўрсатмасини тўғри баҳолаш учун суд уни сўроқ қилишда унинг шахси тўғрисидаги маълумотларни тараф­ларга, учинчи шахсларга ва бошқа гувоҳларга нисбатан муноса­батини аниқлайди. Агар гувоҳнинг кўрсатмаларида қарама-қарши­лик бўлса, унинг сабабини билишга ҳаракат қилинади.
Гувоҳларнинг кўрсатмаларини баҳолашда суд бу кўрсатмалар­нинг нимага асосланганлигини, хусусан гувоҳ томонидан маълум бўлган фактларнинг ўзлаштирилиши шароитлари, ишга оид ҳолат­ларнинг кўрилиши, эшитилишида гувоҳнинг руҳий ҳолати хусу­сиятларнинг таъсироти бўлган-бўлмаганлигини аниқлаши лозим.
Гувоҳларнинг суд мажлисида сўроқ қилинишига оид қоидалар тўғрисида бирмунча батафсил маълумотлар шу китобда (судда ишни кўриш бобида) баён этилади.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish