Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet73/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

73-м о д д а. Ёзма далиллар


Ёзма далиллар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғри­сидаги маълумотлар баён этилган ҳужжатлар, хизматга дахл­дор ва шахсий ёзишмалардан иборат бўлади.


1. Бу хилдаги далиллар иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғриси­даги маълумотлар ифодаланган актлар, ҳужжатлар ҳамда ишга оид бўлган ва шахсий характердаги ёзишмалардан иборат бўлади.
Ёзма далиллар фуқаролик ишларини ҳал қилиш учун муайян аҳамиятга эга бўлган фактлар тўғрисидаги маълумотлар ўз мазму­нида ёзма равишда ифодаланган ҳужжат ҳисобланади. Бундай ҳуж­жатлар турли гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар, маълумотно­малар, шартномалар, тилхатлар ва бошқа мазмундаги ҳужжатлар, ёзишмалар бўлиши мумкин.
Фуқаролик процессида ёзма далиллар муҳим аҳамиятга эгадир, чунки уларнинг мазмунида ифодаланадиган маълумотлар аниқ­лаштирилган шаклда берилади.
Юқорида кўрсатилган қонунларнинг мазмунига кўра ёзма далиллар қуйидагича турларга бўлиниши мумкин:
биринчидан, ҳужжатни асли ва нусхага бўлинади. Фуқаролик иши кўрилишида умумий қоида бўйича ҳужжатнинг асли талаб қилинади. Унинг топширилиши мумкин бўлмагандагина нусхаси қабул қилиниши мумкин;
иккинчидан, мазмуни бўйича муайян эркни ифодалайдиган ва маълумотлар билдирадиган ҳужжатларга бўлинади. Эркин ифода­лайдиган ёзма далилларда, масалан, шартномада ёки битимда (васиятномани ифодалашда) шахснинг эрки кўрсатилади. Маълу­мотларга оид ёзма далилларда эса бундай эркнинг ифодаланиши бўлмайди. Буларда информацион характердаги маълумотлар, маса­лан, фуқаронинг туғилиши, никоҳга кириши, ўлими ҳолатларини рўйхатга олиш органлари томонидан берилган ҳужжатлар бўлади;
учинчидан, ёзма далиллар расмий ва хусусий ҳужжатларга бўлинади. Давлат органлари, кооператив ва жамоат муассасалари, корхоналари ва ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар расмий ҳужжатлар деб аталади. Булар жумласига суд қарорлари ва ҳукмлари, давлат бошқаруви органларининг актлари ва шу каби ҳужжатлар киради. Фуқаролар қўли билан ёзилган ёки имзоланган ҳужжатлар норасмий ёки хусусий ҳужжатлар ҳисобланади. Бундан ҳужжатлар жумласига турли ёзишмалар, битимлар, шартномалар ва шу кабилар киради;
тўртинчидан, ёзма далиллар ифодаланиши шакли бўйича оддий ёзма ва нотариал гувоҳлантирилган ҳужжатларга бўлинади. Ёзма шаклдаги ҳужжатлар ўз навбатида оддий ёзма ва мураккаб ҳужжатларга бўлинади.
Оддий ёзма далиллар қонун талабига биноан тегишли тартибда, масалан, нотариал тартибда ёки ҳокимиятларда ва ўзини ўзи бош­қарадиган идоралар гувоҳлантирилган ҳужжатлар бўлади. Бундай ҳужжатларнинг суммасига қараб далиллар сифатида қабул қилини­шига барча ҳолларда йўл қўйилади.
Нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади:

  1. юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари;

  2. фуқаролар ўртасидаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи­нинг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар қонунда белгилан­ган ҳолларда эса битим суммасидан қатъи назар бошқа битимлар.

Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафлар­ни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Тарафлар битимларнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажа­рилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидир.
Қонунда ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрса­тилган ҳолларда битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Баъзи ҳужжатларнинг ҳақиқий саналмаслик хавфи остида нота­риал тартибда гувоҳлантирилиши лозимлиги қонун билан талаб қилинади. Масалан, давлат нотариал идораси томонидан гувоҳлан­тирилган ёзма битимлар, масалан, уй-жойнинг олиниши сотилиши тўғрисидаги шартномалар нотариал тартибда гувоҳлан­тирилган ёзма далиллар ҳисобланади.
Баъзи ҳолларда битимнинг нотариал шакли ёинки қонун тала­бига кўра бирон-бир органда гувоҳлантирилган (тасдиқланган) бўлишлиги муҳим ҳолат бўлиб кўрилади, чунки битимнинг шак­лига риоя қилинмаган бўлса, бундай битим ҳақиқий ҳисобланмай­ди. Бошқа ҳолларда қонун ҳужжатнинг ҳақиқий саналиши учун, фақат унинг нотариал тартибда гувоҳлантирилишинигина эмас, балки коммунал бўлимда ёки бошқа бир ташкилотда, масалан, ФҲДЁ органларида рўйхатдан ўтказилишини ҳам талаб қилади. Агар бундай талаблар бажарилмаган бўлса, (битим, ҳужжат), юридик аҳамиятга эга бўлмайди.
Қонун билан талаб қилинадиган битимнинг шакли (формаси)га риоя қилмаслик оқибати, бу тўғрида қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардагина вужудга келади (ФКнинг 115-моддаси).
Муайян фактларни белгилаш учун қонун, далил сифатида қонунда формаси ва мазмуни аниқ назарда тутилган ҳужжатлар­нигина берилишини талаб қилади, масалан, фуқаронинг туғилиши, фарзанд қилиб олинганлиги, никоҳга кириши, никоҳнинг бекор қилиниши, вафот этиши тўғрисидаги фактлар ФҲДЁ органларидан олинган ҳужжатларнинг кўчирмалари билан тасдиқланиши керак.
Фуқаролик ишида далил сифатида келтирилган ҳужжатнинг қалбаки бўлишлиги тўғрисида арз қилиниши, низо қўзғатилишига асос бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда суд ҳужжатининг ҳақиқий бўлишлиги-бўлмаслигини бошқа далиллар билан солиштириш ёки гувоҳлардан сўраш ёхуд хатни солиштириш учун экспертизага бериш йўли билан текширади.
Агар ҳужжатнинг қалбаки бўлишлиги тўғрисидаги низони кўришда, ҳужжатнинг дарҳақиқат қалбакилиги аниқланса, бундай ҳужжат фуқаролик иши бўйича далил сифатида қабул қилинмайди. Қалбаки ҳужжат топширилган шахсга нисбатан қонунда кўрсатил­ган ҳаракатлар амалга оширилади.
Ёзма далилларнинг тақдим қилиниши ва талаб қилиб олини­шига оид қонунлар ФПКнинг 74-76-моддаларида белгиланади.
Мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан сўз, рақам, чизма ёки бошқа шаклда ёзилган ва иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни сақлаш, ўзгартириш, бериш учун мўлжал­ланган ҳужжат ёки бошқа ёзувлар ёзма далил ҳисобланади.
Тергов ҳаракатининг баённомаси, суд мажлисининг баённома­си ва уларнинг иловалари ҳам ёзма далил ҳисобланади.
ЖПКнинг 203-моддасида кўрсатилган аломатлари, белгилари, излари бўлган ҳужжатлар ва бошқа хатлар ҳам далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish