Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Исботлашдан озод қилиш асослари



Download 12,6 Mb.
bet61/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

60-м о д д а. Исботлашдан озод қилиш асослари


Суд ҳаммага маълум деб топган ҳолатлар исботлашга муҳтож эмас.
Бир фуқаролик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган фактлар ўша шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик ишларини кўраётганда янгидан исбот қилинмайди.
Жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми суд томонидан ҳукм этилган шахс ҳаракатларининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилма­ганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилган ёки этилмаганлиги масалалари юзасидангина мажбурийдир.


1. Қонунда кўрсатилган ҳолларда фуқаролик иши бўйича тарафлар исботлаш бурчидан ҳам озод қилинишлари мумкин. Тарафларни исботлаш бурчидан озод қиладиган ҳолатлар (асослар) ФПКда иккига: ҳаммага маълум деб топилган ҳолатларга ва аввалдан аниқланган фактларга бўлинади.
Ҳаммага маълум бўлган, шу жумладан судьяларга ҳам маълум бўлган шундай фактлар борки, уларнинг бўлган-бўлмаганлигини исботлаш мутлақо талаб қилинмайди. Чунончи: Тошкентда 1966 йил апрель ойида бўлган зилзила ҳаммага маълум. Шу туфайли унинг бўлган-бўлмаганлигини, яъни ҳуқуқ ва бурчлар вужудга кел­тирадиган, ўзгартирадиган ёки уларни бекор қиладиган ҳолатлар (юридик фактнинг) бўлган-бўлмаганлигини белгилаш, аниқлаш, исботлаш талаб қилинмайди.
Бирон-бир фактнинг ҳаммага маълум бўлишлиги, бу фактга алоқадор шахслар доирасига ва унинг содир бўлиши вақти ҳамда жойига қараб белгиланади.
Барча мамлакатлар ҳудудида ҳаммага маълум юридик фактлар (масалан, Тошкент зилзиласи) бўлиши билан бирга фақат аҳоли­нинг бир қисмигагина, яъни муайян вилоят, шаҳар, туман ҳудудида яшовчи аҳолига, жумладан, судьяларга ҳам муайян вақтда маълум фактлар бўлиши мумкин. Масалан, бирон-бир туманда бир йили июл ойида қурғоқчилик ёинки сув тошқини бўлиши факти шу туман ва вилоятда яшовчилар учунгина маълум бўлади.
Агар суд фуқаролик ишини кўришда барча давлат ҳудудида ҳаммага маълум бўлган ҳолатларнинг мавжудлигини аниқласа қарорда исботлашнинг зарур бўлмаслигини кўрсатади. Агар мазкур факт муайян туман, вилоятда яшовчилар учунгина маълум бўлса, суд бундай фактни исботловсиз қабул қила туриб, ўз қарорида бу ҳолат шу жойда яшовчи ҳамма аҳолига маълум бўлишлигини ва шу сабабдан бу ҳолатнинг даъвогар ёки жавобгар томонидан далиллар билан исботлаши зарур бўлмаслигини кўрсатади.
Масалан, айтайлик, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ер кўчиши, Фарғона водийси (Шоҳимардон)да сел келганлиги, тош­қин бўлганлиги туфайли жамоа хўжаликлари, фуқаролар кўрган зарарларнинг бутунлай ёки қисман тўланиши тўғрисида давлат суғуртаси органларига нисбатан даъво қўзғатганларида суд тошқин бўлганлигини исботлашни талаб қилмасдан, фақат кўрилган зарар учун тўланадиган ҳақнинг миқдори тўғрисидаги масаланигина ҳал қилади.
Ҳаммага маълум бўлган фактларни судьянинг шахсан ўзи бирон-бир ҳодисани ёки ҳаракатни ўз кўзлари билан кўришлари, яъни гувоҳлар бўлиши факти билан алмаштирмаслик керак. Улар ўзлари кўраётган иш юзасидан гувоҳлик бера олмайдилар ва улар­нинг кўрган-билганлари суд қарорига қўйилмайди. Агар судьялар бу қоидани билмасдан судда ўз фикрларини баён этсалар тарафлар уларнинг ишни кўриш ва ҳал этишдан четлатишлари тўғрисида илтимос қилишлари мумкин.
2. Исботлашдан озод қилинадиган иккинчи асос иш ҳолатлари, фактларнинг бошқа суд қарорлари (ҳукмлари) билан аввал белгиланиши бўла олади.
Бундай фактлар кейинчалик кўрилган суд ишларини исботла­ниши талаб қилинмайди. Фуқаролик процессидаги бу асос (буни лотинча преюдициал асос, яъни муқаддам ҳал этилган ҳолат деб ҳам атайдилар) суд ишининг тез ва аниқ олиб борилишини таъ­минлайди ва бир масала юзасидан суд органлари томонидан қара­ма-қарши қарор чиқарилишига йўл қўймасликка қаратилади.
ФПКнинг 92-моддаси 4-бандида мазкур ишни фуқаролик, жиноий ёки маъмурий тартибда кўрилаётган бошқа иш ҳал қилинмасдан илгари кўриш мумкин бўлмаса, суд бундай фуқаролик ишини юритилишини тўхтатишга мажбур деб кўрсатилади.
Қонуннинг бу қоидаси судда бўлган, аммо ҳануз кўрилмаган фуқаролик иши учун маълум аҳамиятга эга, чунки бир фуқаролик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган фактлар ўша шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаро­лик ишларини текширишда янгидан исбот қилинмайди (ФПКнинг 60-моддасининг, иккинчи қисми). Масалан, мулк асоси мулкни инсофсиз ёки инсофли эгалловчидан олиб берилиши тўғрисида даъво (виндикацион даъво) қўзғатганида, суд даъвони ҳал қила туриб, ашёнинг муқаддам даъвогар томонидан ўғирлатилганлигини белгиласа, кейинчалик ашёни сотиб олувчининг сотувчига нисба­тан регресс (қайтарма) даъво қилинишида исботланиши талаб қилинмайди, чунки бундай факт муқаддам биринчи ишнинг кўри­лишида белгиланган ҳолат ҳисобланади.
3. Қонунда кўрсатилишича, жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми суд томонидан ҳукм этилган шахс ҳаракатлари­нинг фуқаролик ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги ишни кўраётган суд учун фақат шу ҳаракатларнинг бўлган ёки бўлмаганлигини ва уларнинг мазкур шахс томонидан содир қилинган-килинмаганлиги масалалари юзасидангина мажбурийдир. Чунончи жиноят қилиш натижасида бировга мулкий зарар етказилганлиги жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмда кўрсатилганлиги сабабли даъвогар фақат ҳукм нусхасини судга топшириш билангина чекланиши мумкин. Бундай ҳолларда жиноят ишида аниқланган фактларни тасдиқлайдиган ёки инкор қиладиган далиллар келтирилиши, яъни фактлар яна қайта исботланиши талаб қилинмайди, чунки ҳукм­нинг бу қисми жиноят туфайли етказилган зарарни тўлатиш тўғри­сидаги фуқаролик ишини кўрувчи суд учун ҳам мажбурийдир.
Агар суд муайян шахсни жиноят қилишда айбли деб топиш билан бирга жабрланувчига судланувчининг жиноий ҳаракатлари билан мулкий зарар етказилганлигини белгиласа-ю аммо етказил­ган зарарнинг миқдорини аниқлаш учун иш материаллари етарли далиллар бўлмаса, жабрланувчи шахснинг даъвосини қаноатланти­ришга ҳуқуқи борлигини белгилаб, зарарнинг миқдорини аниқлаш ва етказилган зарар ҳақини ундириш учун ишни фуқаролик иш юритиш тартибида кўришга юбориши мумкин. Фуқаролик иши кўрилишида зарар етказилиши факти ва бунда маҳкумнинг айби бўлиш-бўлмаслиги исботланмайди.
Исботлашдан озод қиладиган асосларнинг яна бир тури ҳуқуқ фанида белгиланган юридик фараз (юридическая презумпция) деб аталади. Юридик (ҳуқуқий) фараз деганимизда ҳуқуқ нормаси билан белгиланган, муайян ҳуқуқий оқибатлар туғдирадиган ва тарафлардан бирини фараз қилинган фактик исботлашдан озод қиладиган асосни тушунамиз. Масалан, бир шахс (фуқаро ёки ташкилот) бировнинг ғайриқонуний ҳаракати туфайли зарар кўрса, шу шахс (даъвогар) зарар учун жавобгар бўладиган шахс ҳара­катида айб бўлиш-бўлмаслигини исботлашдан озод бўлади.
Зарар етказилишида айби йўқлигини иккинчи тараф (жавобгар) исботлаши керак бўлади. То буни исбот этмагунча зарар етказган шахс айбли деб фараз қилинади. Бу тўғрида Ўзбекистон Респуб­ликаси ФКнинг 260-моддасида фуқаронинг шахсига ёки мулкига етказилган зарар, шунингдек, ташкилотга етказилган зарар, тўла миқдорда зарар етказган шахс томонидан тўланиши лозим. Зарар етказган шахс, агар бу зарарнинг ўз айби билан етказилмаганлиги­ни исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади деб айтилади.
Худди шундай қоида шартнома мажбуриятлари ҳақидаги ҳуқуқий меъёрларда ҳам белгиланган. Агар шартнома бўйича мажбурият бажарилмаса, ёки лозим даражада бажарилмаса, бунинг учун айбли бўлган шахс мулкий жавобгар бўлади. Бундай шахс мажбуриятни бажармаслигида айби йўқлигини исботласагина жавобгарликдан озод қилинади. Қонунда (ФКнинг 333-моддасида) айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботлана­ди деб кўрсатилган. У исботланмагунча бундай шахс айбли деб фараз қилинади. Бундай ҳолларда ҳам ҳуқуқий меъёр муайян фактни исботлашдан даъвогарни озод қилади.
Хуллас, фараз қилинадиган фактларни исботлашдан тарафлар­дан бирининг озод этилиши туфайли суд фаолияти бирмунча их­чамлаштирилади ва шу билан ҳуқуқий фараз фуқаро ва ташкилот­ларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни осонлаштиради.
Жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми суд томонидан ҳукм этилган шахс ҳаракатларининг фуқаролик ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилган ёки этилмаганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилган ёки этилмаганлиги масалалари юзаси­дангина мажбурий эканлиги сабабли келиб чиқувчи зарарни унди­риш ҳақидаги даъвони кўришда жавобгарнинг айбдорлиги масала­сини муҳокама қилишга киришишга ҳақли эмас, балки фақат зарар­нинг миқдори ҳақидаги низони ҳал қилиши мумкин.
Етказилган зарарнинг миқдорини ундириш ҳақидаги хулоса­нинг тасдиғи сифатида ҳал қилув қарорида ҳукмнинг мавжудли­гидан ташқари, тарафлар томонидан тақдим этилган ёки фуқаролик ишини кўриш чоғида суд томонидан тўпланган далиллар кўрсати­лиши керак1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish