Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Далилларга баҳо бериш



Download 12,6 Mb.
bet67/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

67-м о д д а. Далилларга баҳо бериш


Суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқиш асосида ички ишонч бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга дахлдорлиги, мақбуллиги ва ишонч­лилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг ҳаммаси эса, етарли даражада тўпланган ёки тўпланмаганлиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб эътироф этилади.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.


1. Далилларнинг текширилиши ва уларга баҳо берилиши тўғрисида шуни айтиш керакки, суд томонидан далиллар сифатида қабул қилинадиган маълумотларнинг қандай шароитларда, қайси усулда олинганлигини ҳам текшириш муайян аҳамиятга эгадир.
Далилларга тўғри баҳо бериш иш юзасидан асосли, қонуний ва адолатли ҳал қилув қарор чиқариш имкониятини яратади. Бунинг учун суд далилларни иш учун қанчалик дахлдор эканлигига аҳа­мият берган тақдирдагина аҳамиятсиз далиллар суд муҳокамасидан чиқаришга имконият туғилади.
Суд иш бўйича тўпланган далилларнинг дахлдорлигини аниқ­лагач уни тўлиқлигига эътибор бериши керак.
Далиллар тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан тақдим этилади. Суд уларга қўшимча далиллар тақдим қилишни таклиф этиши мумкин. Агар қўшимча далиллар тақдим этиш тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар учун қийинчилик туғдирса, суд уларнинг илтимосномасига кўра далил­лар тўплашда уларга ёрдам кўрсатади.
Суд тақдим этилган ҳар бир далилга алоҳида ва бирга қўшилган ҳолда баҳо бериш муҳим аҳамиятга эга. Далилларга баҳо беришда судьяларнинг ички туйғулари ҳам аҳамиятлидир.
Фуқаролик процессуал ҳуқуқининг принцип (принцип)ларига риоя қилган ҳолда, судья далилларга баҳо беришда мустақил бўлиб ташқи таъсирлардан ҳоли бўлган ҳолда иш тутиши лозим.
Суд иш юзасидан ҳақиқатни аниқлаш учун ишнинг барча ҳолатларини, тўпланган далилларни чуқур текшириши зарур, чунки бу талабга амал қилмаслик ФПКнинг 15-моддаси бузилишига, бу эса, ўз навбатида суд қарорини бекор бўлишига асос бўлади.
Судга оид далилларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш мақсадида биринчи инстанция суди далилларни бевосита текширади, судда мавжуд маълумотларни (гувоҳларнинг гувоҳликларини, ёзма ҳуж­жатларнинг) қанчалик тўғри бўлишлигини аниқлайди.
Суд тарафларнинг иштирокида далилларни текшириш натижа­сига баҳо бериш (яъни қандай ҳолатда, қандай фактлар ҳақиқатда рўй берганлиги) тўғрисида хулосага келади. Ишдаги ҳамма ҳолат­ларни суд мажлисида ҳар тарафлама тўлиқ ва беғараз равишда кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича, суд қонунга амал қилган ҳолда баҳо беради.
2. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгиланиб қўйилган кучга эга эмас.
Суд далилларни ички ишонч бўйича баҳолаш тўғрисидаги қои­данинг маъноси далиллар сифатида келтирилган маълумотларнинг тўғри бўлиш-бўлмаслиги ва бу далиллар (воситалар) текширилаёт­ган ҳолатларнинг ҳақиқатан содир бўлишлиги тўғрисидаги маса­лани судьяларнинг ўзлари ҳал қилишларини билдиради.
Суднинг далилни текшириш ва баҳолаш тўғрисидаги хулоса­лари ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида кўрсатилади (ФПКнинг 206-моддасининг тўртинчи қисми).
Қуйидаги суд амалиётига эътибор бериш керак:
1) Фуқаро Х.П. судга даъво ариза билан муроаат қилиб, 1980 йилдан бошлаб Косон ёғ экстракция очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятида молшунос вазифасида ишлаб келганлигини, жамият бошқаруви раисининг 1966 йил 31 октябрдаги 157-сонли буйруғи билан ходимлар сони қисқарганлиги сабабли ишдан асоссиз бўша­тилганлигини кўрсатиб, ўз вазифасига ишга тиклашни ва мажбуран бекор юрган вақтлари учун иш ҳақи ундирилишини сўраган.
Косон туман судининг 1996 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра даъво рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1997 йил 14 январдаги ажрими ва вилоят суди Раёсатининг 1997 йил 22 апрелдаги қарори билан туман судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур фуқаролик иши бўйича келтирилган протестга асосан иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўриб чиқилди. Аниқ­ланишича, суд даъвогарнинг ишдан бўшатилишига асос бўлган ҳужжатларнинг қонунийлигини тўла текширмаган. Суд қарорлари­да ходимлар сонининг қисқартирилиши Косон ёғ экстракция ҳис­садорлик жамиятининг ташаббуси билан эмас, балки, “Ёғмойтама­кисаноат” уюшмаси томонидан юборилган топшириққа кўра амалга оширилгани асос қилиб кўрсатилган.
Лекин бу уюшманинг 1996 йил 6 сентябрдаги 61-сонли буйруғи ва буйруққа илова қилинган топшириққа фақат қисқартирилиши лозим бўлган ишчи ва хизматчиларнинг умумий сони кўрсатилган. Амалга оширилган қисқартириш натижаси бўйича ишчилар сони юқоридаги ҳужжатларда кўрсатилган рақамларга мувофиқ эмас.
Бундай ҳолатда суд Косон ёғ экстракция ҳиссадорлик жамиятининг штатларни қисқартиришда қонун талабларига амал қилган ёки қилмаганлигига, даъвогар Х.П. қонунда кўрсатилган имтиёзларга эга бўла олиши ёки йўғлигига объектив ҳуқуқий баҳо бериши лозим эди.
Маъмурият томонидан даъвогарга бирор бир иш таклиф этил­магани ва унинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш чоралари кўрил­магани ҳолатларига суд нотўғри баҳо берган.
Кассация ва назорат тартибида ишни кўрган суд ҳам йўл қўйилган камчиликларга етарли эътибор бермаган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Косон туман судининг 1996 йил декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати­нинг 1997 йил 14 январдаги ажрими ва вилоят суди Раёсатининг 1997 йил 22 апрелдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун шу суднинг бошқа ҳайъатига юборилди1.
2) Агар суд ҳар бир далилларга алоҳида ва уларни йиғиндисига баҳо бериб, тақдим этилган у ёки бу ҳужжатлар, гувоҳларни кўр­сатувлари, бошқа фактик маълумотлар тарафлар ўзларининг талаб ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларини тасдиқлама­ганлигини аниқласа, у ҳал қилув қарорида бу хусусдаги ўзининг хулосасини ишонарли тарзда асосламоғи лозим.
Жавобгар даъвони тан олган ҳолатларда суд мажлисида аниқ­ланган ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарорида бунга баҳо берилиши керак. Агар суд жавобгар даъвони тан олиши қонунга зид эканлигини ёки бошқаларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаёт­ганлигини аниқласа, уни қабул қилишга ҳақли эмас1.
3) Халқ таълими бўлимининг, даъво талабларининг моҳияти бўйича хулосасини суд бошқа иш материаллари билан баргаликда баҳолайди. Бу хулоса билан келишмаганлик суд томонидан иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори асослантирилган бўлиши лозим2.
4) Ота-онадан бирини ота ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги даъвони кўришда, суд, болаларнинг келгусидаги тар­бияси учун етарли шароитларни таъминлаш ва ота-онанинг ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилиш мақсадида, ҳар бир ҳолатда, алоҳида туради­ган ота ёки онанинг турган жойини аниқлаши, уни ишда иштирок этишга жалб этиши ва болани тарбиялаш учун олиб бериш ҳақида талаб қилинган ҳолларда унга болани олиб бериш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги масалани муҳокама қилиши шарт3.
6) З. уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш ва уни Ж.дан олиб бериш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилган.
Суднинг ҳал қилув қарорига кўра З.нинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, Ж. оила аъзолари билан биргаликда низоли уйдан кўчирилган, умумий мулкдаги улуши эвазига унинг фойда­сига 391.768 сўм миқдорида компенсация тўлаш белгиланган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2001 йил 30 ноябрда қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборган.
Суд низони ҳал этишда Оила кодексининг 28-моддаси талабидан келиб чиқиб, тарафларнинг низоли уйдаги ҳиссасини тенг миқдорда белгилаш лозимлиги ҳақида тўғри хулосага келган бўлсада, даъвогар З.нинг уч нафар фарзанди билан отасининг уйида яшаётганлиги, фарзандларидан бири ногиронлиги сабабли яхши шароитда яшашга муҳтожлигини асос қилиб кўрсатиб, низоли уй-жойнинг тенг миқдорига улуши билан Ж.ни кейинги оиласи билан бошқа турар-жой бермасдан уйдан кўчириш, умумий мулкдаги улуши эвазига компенсация бериш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.
Фуқаролик кодексининг 223-моддаси 6-қисмига кўра, улушли мулк иштирокчисига улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига иштирок­чининг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг улуши арзимас бўлган, амалда ажратиб берилиши мумкин бўлмаган ва у умумий мол-мулкдан фойдаланишда катта манфаатга эга бўлмаган ҳоллар­да суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин.
Иш бўйича, Ж.нинг низоли уйдаги улуши З.нинг улуши билан тенглиги, улушини пул ҳисобида олишга рози эмаслиги сабабли низоли уйни тарафлардан бирига қолдириши ва иккинчи тарафга компенсация тўланиши қонун талабига зид.
Бундан ташқари, суд З.нинг фарзандлари билан низоли уйда 1998 йилдан буён яшамаётганлигини, Ж. билан никоҳдан ажра­тилганидан сўнг Б. билан турмуш қурганлигини, уларнинг 5 ойлик фарзанди борлигини, Б.нинг биринчи турмушидан туғилган вояга етмаган фарзанди ҳам улар билан низоли уйда яшаётганлигини, бошқа турар-жойлари мавжуд эмаслигини инобатга олмаган1.
7) Нурматова судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 2001 йил 1 октябрда нафақага чиқиши муносабати билан “Жиззах почтаси” АЖнинг Зарбдор филиали директори лавозимидан озод қилиш тўғрисида ариза берган бўлсада, меҳнат фаолиятини давом эттирганлигини, 2001 йил 19 октябрдаги меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқдан бехабарлигини кўрсатиб, ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақти учун ҳақ ундиришни сўраган.
Суд ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган.
Кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кассация инстанциясида кўриш учун юборди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддаси талабига мувофиқ, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Агар огоҳлантириш мудда­ти тугагандан кейин ходим билан меҳнат шартномаси бекор қи­линмаган ва меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, ходим­нинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақи­даги ариза ўз кучини йўқотади, бундай ҳолда меҳнат шартномасини шу аризага мувофиқ бекор қилинишига йўл қўйилмайди.
Суд Н.нинг меҳнат шартномасини бекор қилишда иш берув­чини мазкур қонун талабига амал қилмаганлигига ҳуқуқий баҳо бермаган1.
8) Шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни сўраб судга му­рожаат қилган шахс, уни бадном қилувчи маълумотлар ҳақиқатан тарқатилганлигини исботлаши лозим

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish