Боб. БИЗНЕС СУБЪЕКТИ, УНДАН МАНФААТДОР ТАРАФЛАР ВА
ТАШҚИ МУҲИТ
§ Бизнесни ташкил этишнинг мақсади ва турлари
.
Бозор иқтисодиёти режали иқтисодиётдан ижгимоий-иқтисодий
муносабатлар
тизимини ташкил этиш, уни юритиш ва назорат қилишнинг
эркинлиги билан кескин фарқ қилади. Реали иқтисодиётдан фарқли равишда
истъмол бозорида фаолият юритувчи субъектлар давлат корхоналари эмас,
балки хусусий секторга тааллуқли бизнес (тадбикорлик) субъектлар
ҳисобланади.
Бизнес бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий ва
ижтимоий
ривожланишнинг манбаи эканлиги иқтисодиёти ривожланган давлатлар
тажрибасидан маълум. Бугунги иқтисодий ривожланиш жараёнларида б
ги
Қонунига асосан тадбиркорлик фаолияти тушунчасига
-
(тадбиркорлик)
тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ
амалга
ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида
даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир” мазмунидаги
таъриф берилган.
Тадбиркорнинг бизнес қилишдан кўзланган асосий мақсади фойда олиш
бўлиб ҳисобланади. Тадбиркорнинг фойда олишга қаратилган ҳаракати
жамият
аъзолари бўлган давлат, аҳоли ва ижтимоий
-
иқтисодий муносабатларнинг бошқа
иштирокчилари манфаатларини қондиришга йўналтирилади. Натижада жамият ва
тадбиркор манфаатларида уйғунлик пайдо бўлади. Ушбу манфаатларни тўғри
йўналтириш ва уни тартибга солиш оқилона сиёсатни шакллантириш давлатнинг
муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Давлатнинг иқтисодий сиёсати, унинг таркибий қисми ҳисобланган бюджет
-
солиқ сиёсати оқилона ташкил этилиши жамият ва тадбиркор манфаатларини
ижобий ўзгаришларига сабаб бўлади. Оқилона ташкил этилган давлат иқтисодий
сиёсати мамлакат иқтисодий ўсиши, аҳоли даромадининг кўпайиши, ишсизликни
камайиши, ижтимоий муҳитни яхшиланиши ҳамда давлатнинг халқаро имиджини
ошишига хизмат қилади.
Тадбиркорлик фаолиятига қонунчиликда берилган таърифда унинг қонун
ҳужжатларига
мувофиқ фаолият юритиши қайд этилади. Қонун ҳужжатларига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш қуйидаги тартиблардан
иборат:
У қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда фаолит билан шуғулланиш
учун давлат руйхатидан ўтиш;
У солиқ тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати, статистика органларида
ҳисобда
туриш;
У лецензияланадиган, рухсат талаб этиладиган фаолият турлари учун
лецения ва рухсат олиш;
У стандартлаштириш талаб этиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун
сертификатлар олиш;
У санитария
-
эпедиомологик талабларни бажариш;
У ҳисоб рақамларга эга бўлиш.
Қонунда
тадбиркорлик фаолияти учун белгиланган зарурий шартлардан яна
бири “ўзи таваккал қилиши” ҳисобланади. Тадбиркор
субъектининг таваккал
қилиши фаолият натижаси фақат фойда билан эмас зарар билан ҳам чиқиши
мумкинлигини англаган ҳолда, фаолият юритиши ва ундан фойда олишни умид
қилишидир
.
Тадбиркорлик фаолияти давомида уставда белгиланган фаолият турлари
билан шуғулланиш мобайнида бошқа субъектлар билан фуқаролик
-
шартномавий
муносабатлари асосида ўзаро мажбуриятлар, давлат билан солиқ муносабатлари
натижасида солиқ мажбуриятлари пайдо бўлади.
Ушбу муносабатлар тизими
натижасида пайдо бўлган мажбуриятлар бажарилишини таъминлашда тадбиркор
ўз мулки билан жавобгар ҳисобланади.
Бизнес юритиш маълум бир қарз, мажбурият ва ўз мулки ҳисобидан
шаклланадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Бизнесмен ўз фаолияти
давомида юқорида қайд этилганидек ушбу қарз (ўзга мулки) ёки ўз мулки
ҳисобидан таваккал қилиб бозорда фойда олиш учун курашади. Шунинг учун
бизнеснинг яна бир муҳим жиҳати фаолиятини ташкил этиш учун қилинадиган
таваккалчилик ўзи (1
-
чизма) ва ўзга мулки (2
-
чизма) ҳисобига
амалга
оширилишидир.
Корхона ўз мулки чизмада келтирилганидек таъсичилар улушлари, акциядан
даромадлар, қўшимча улуш ёки акция эмиссияси ҳисобидан шаклланадиган
маблағлардан иборат бўлади.
Ўзганинг мулки эса банк ва кредит муасасалари маблағлар, мижозлар билан
вақтинчалик ҳисоб
-
китобларда пайдо бўлган қарздорликлар ва қонунчиликда
таъқиқланмаган келишув асосида жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобидан
шаклланиши
мумкин.