УМУМИИ МУЛК
3-
чизма. Оддий ширкат шартномаси шериклари умумий мулклари
таркиби
Шерикларнинг умумий улушли мол
-
мулкдан барча шерикларнинг
манфаатларини кўзлаб фойдаланилади. Шерикларнинг умумий мол
-
мулкини
асраш бўйича мажбуриятлар ва ушбу мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ
харажатларни қоплаш тартиби оддий ширкатнинг шартномасида белгиланган
тартибда амалга оширилади.
Шерикларнинг умумий мол
-
мулкидан фойдаланиш оддий ширкат аъзолари
келишуви асосида, келишувга эришилмаган такдирда, суд белгилайдиган
тартибда амалга оширилади.
Шериклар умумий мол
-
мулкининг бухгалтерия ҳисобини юритиш улар
томонидан оддий ширкат шартномасида иштирок этаётган юридик шахслардан
бирига топширилади.
Оддий ширкат шартномаси иштирокчиларининг умумий ишларини юритиш
шартномада келишилган тартибда амалга оширилади. Умумий ишлар бир
и
ттт
тирокчига. юклатилиши ёки барча иштирокчилар томонидан ни юритишда ҳар
бир шерик, агар оддий ширкат шартномасида ишларни амалга оширилиши
мумкин. Ишлар биргаликда юритилганда ҳар бир битимни тузиш учун барча
шерикларнинг розилиги талаб қилинади.
Бизнес фаолияти бўйича учинчи шахслар билан муносабатларда шерикнинг
барча шериклар номидан битим тузиш ваколати унга қолган шериклар томонидан
берилган ишончнома билан тасдиқланиши ёки оддий ширкат шартномасида
белгилаб қўйилиши зарур ҳисобланади.
Оддий ширкат шартномаси бўйича умумий ишларга тааллуқли қарорлар
қабул
қилиш шартномада назарда тутилган тартибда ёки
шериклар томонидан
умумий келишувга кўра қабул қилинади. Умумий ишларни юритишга ваколатли
шартнома иштирокчилари учун оддий ширкат шартномасида алоҳида ҳақ
тўланиши мумкин.
Шерикларнинг биргаликдаги фаолиятига боғлиқ харажатлар ва зарарларни
қоплаш
уларнинг келишуви асосида, агарда келишувда назарда тутилмаган
бўлса, ҳар бир шерик томонидан умумий ишга қўшган ҳиссаси қийматига
мутаносиб равишда амалга оширилади. Шериклардан бирортасини умумий
харажатларни ёки зарарни қоплашда иштирок этишдан тўлиқ озод этадиган
келишув ўз
-
ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ оддий ширкат
шартномасидан келиб чиқмаган умумий мажбуриятлар бўйича шериклар
уларнинг юзага келиш асосидан қатъи назар солидар жавобгар бўладилар.
Шерикларнинг биргаликдаги фаолияти натижасида олинган фойда келишув
асосида, келишувда бегиланмаган ҳолатларда эса уларнинг умумий ишга қўшган
ҳиссалари
қийматига мутаносиб равишда тақсимланади. Оддий ширкат
шартномаси бўйича шериклардан бирортасини фойдада иштирок этишдан
четлатиш тўғрисидаги келишув ўз
-
ўзидан ҳақиқий бўлмаган бити ҳисобланади.
Юридик шахс сифатида бизнес фаолияти юритиш қонунчиликда
белгиланган ташкилий
-
ҳуқуқий шаклларда амалга оширилади (4
-
чизма).
акция-
дорлик
жамияти
давлат
унитар
корхонаси
хусусий
корхона
хорижии
корхона
масъулияти
чекланган ва
қўшимча
масъулиятли
жамият
—хужалик
ширкатлари
ва
кооператив-
лар
Шунингдек
юридик ш
✓
Do'stlaringiz bilan baham: |