Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ҳужжатни сақловчининг асоссиз бойиш



Download 12,6 Mb.
bet306/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

309-м о д д а. Ҳужжатни сақловчининг асоссиз бойиш
тўғpисида даъво тақдим этиш ҳуқуқи


Ҳужжатни сақловчи ҳужжатга бўлган ҳуқуқлаpи тўғpисида биpоp сабаб билан ўз вақтида аpз қилмаган бўлса, йўқолган ҳужжат ўpнига янгисини олиш ҳуқуқи беpилган шахсга нисба­тан асоссиз бойиш тўғpисида даъво тақдим этиши мумкин. Бундай даъво суднинг ҳал қилув қаpоpи қонуний кучга киp­ганидан кейингина судга берилиши мумкин.


1. Даъволи тартибда кўриладиган фуқаролик ишлари бўйича суднинг чиқарган ҳал қилув қароридан норози бўлиб судга шикоят қилиш каби алоҳида тартибда юритиладиган ишларда ҳам биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари устидан шикоят беришга ҳақли эканлиги мазкур қоидада баён этилган бўлиб, унинг хусусиятлари ҳам ифодаланган.
Агар тақдим этувчига деб берилган ҳужжатларни йўқолганлиги тўғрисидаги аризани суд қаноатлантирган бўлса-ю, йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги ҳал қилув қарори устидан тақдим этувчига деб берилган ҳужжатни сақловчи қандайдир сабабларга кўра, эркин ҳуқуқ принципига кўра шахсга берилган шикоят қилиш ҳуқуқидан вақтида фойдаланмаган ҳолларда ҳам қонун кейинчалик ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган бўлса-да, манфаатдор шахсга даъво тақдим этиш ҳуқуқини беради.
Шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини тиклашга қаратилган мазкур қоида мазмунида юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда асоссиз бойиш тўғрисида фикр ётади.
2. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, агар йўқотилган ҳуж­жатни сақловчи белгиланган уч ой муддат ўтгунга қадар ўзининг ҳужжатга нисбатан бўлган ҳуқуқи бўйича ариза бермаганлиги туфайли суд ишни мазмунан кўриб чиқарилган ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлса-да, шикоят қилиш ҳуқуқидан уму­ман маҳрум этилмайди. Суднинг ҳал қилув қарори устидан йўқол­ган ҳужжат ўрнига янгисини олиш ҳуқуқи берилган шахсга нис­батан ҳужжатни сақловчи асоссиз бойиш тўғрисида даъво қўзға­тиши мумкин (Фуқаролик кодексининг 1023,1030-моддалари). Йў­қолган ҳужжат ўрнига янгисини олиш ҳуқуқи берилган шахсга нис­батан асоссиз бойиш тўғрисида қўзғатилган даъво асослантири­лиши ва ҳужжатга нисбатан инсофли ва қонуний сақловчи (эгалик қилувчи) эканлигини исботлаши лозим.
3. “Ҳужжат сақловчининг асоссиз бойиши ҳақида даъво тушса, (ФПКнинг 309-моддаси) ўзининг шу қимматли ҳужжатни ҳалол ва қонуний эгаси эканлигини ҳамда бойиш аломати борлиги ва унинг ҳажмини исботлаши керак. Йўқолган ҳужжат ўрнига суднинг қаро­рига кўра янги ҳужжат олган шахс қонуний сақловчи олдида қо­нунсиз олинган ва сақланган мулкнинг миқдорида моддий жавоб­гардир.
Асоссиз бойиганлик ҳақидаги даъво умумий даъво муддатлари даврида келтирилиши мумкин бўлиб, у ҳал қилув қарори кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатни сақловчи ҳужжатга ўзининг ҳуқуқлари тўғрисида ўз вақтида арз қилмаган бўлса, шу ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш натижасидан келиб чиққан зарарни ундиришга ҳақли эмасдир”.1



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish