Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet314/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

3098-м о д д а. Суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини
бекор қилиш тўғрисидаги иш бўйича ажрими


Суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутил­ган қоидаларга биноан ажрим чиқаради.
Суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ёки ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилишни рад этиш ҳақидаги ажримида қуйидагилар ҳам бўлиши керак:
1) ҳакамлик судининг низолашилаётган ҳал қилув қарори тўғрисидаги ва мазкур қарор қабул қилинган жой ҳақидаги маълумотлар;
2) низолашилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳа­камлик судининг номи ва таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ёхуд аризачининг талабини тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни рад этиш учун кўрсатма.
Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик бити­мига мувофиқ ҳакамлик судига янгитдан мурожаат этишига ёки ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судга мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битими ҳақиқий эмаслиги оқибатида ёки ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлиги ёхуд унда ҳакамлик битимида қамраб олинмаган масалалар бўйича хулосалар мавжудлиги ёинки низо ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлиши мумкин эмаслиги оқибатида суд томонидан тўлиқ ёки қисман бекор қилинган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган умумий коидаларга биноан судга мурожаат этишлари мумкин.
1. Ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги иш­нинг якуний ҳужжати суднинг ажрими ҳисобланади. Аризани кў­риб чиқиш якунларига кўра суд қуйидаги икки турдаги ажрим­лардан бирини чиқариши мумкин:
1) ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ажрим;
2) ҳакамлик судининг қарорини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида суд ажрими­нинг мазмунига қўйиладиган талаблар келтирилган. Масалан, ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш ёки ҳакамлик судининг қарорини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги суднинг ажримида: устидан шикоят қилинган ҳакамлик судининг қарори ва унинг қа­бул қилинган жойи тўғрисидаги, устидан шикоят қилинган қарорни қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби тўғрисида маълу­мотлар, ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номлари (фамилияси, исми, отасининг исми), ҳакамлик судининг қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиниши ёки аризачининг талабларини тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни рад этиш учур кўрсатма бўлиши лозим.
3. Фуқаролик процессуал қонунчилигида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинганидан кейин яна ҳакамлик судига мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисидаги қоида мавжуд. Агар тарафларнинг ҳакамлик келишувида мазкур қоида назарда тутилган бўлса, айни бир низо юзасидан чиқарилган ҳакамлик суди ҳал қи­лув қарори бекор қилинганда яна бир бор ҳакамлик судига муро­жаат қилиниши мумкин. Ушбу қоида тарафларнинг ҳуқуқ ва ман­фаатларини ҳимоя қилиш ҳамда улар ўртасидаги низони имкони борича ҳакамлик судида тез ҳал қилиниши учун белгилаб берилган.
4. Ҳакамлик муҳокамасининг тарафлари ҳакамлик судининг қарори бекор қилинганидан сўнг, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қуйидаги асосларга кўра бекор қилинган бўлса, яна судга мурожаат қилиши мумкин:
-ҳакамлик келишуви ҳақиқий эмас деб топилса;
- қарор ҳакамлик келишувида назарда тутилмаган масала бўйича чиқарилган бўлса;
- қарор унинг шартларига тааллуқли бўлмаган низо бўйича чиқарилган бўлса;
- қарорда ҳакамлик келишуви билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалар бўлса;
- низо ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса.
Ҳакамлик судининг қарори бошқа асосларга кўра бекор қилин­ган ҳолларда ҳакамлик келишувининг тарафлари яна ҳакамлик судига низони мазмунан ҳал қилиниши учун мурожаат этишлари мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish