Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


) ҳакамлик битимининг тегишли тарзда тасдиқланган нусхаси



Download 12,6 Mb.
bet317/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

2) ҳакамлик битимининг тегишли тарзда тасдиқланган нусхаси;
3) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза қарздорлар сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан судга берилади.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқ­ловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 3099-моддасида назарда тутилган талаблар, шу­нингдек ушбу модда қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, суд ушбу Кодекснинг 152-154-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан бундай аризани қабул қилишни рад этади ёки ҳаракатсиз қолдиради.


1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми ҳакамлик суди қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг мажбурий ёзма шаклда бўлиши ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори унинг фойдасига чиқарилган ҳакамлик муҳокамаси тарафи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши лозимлигини белгилайди. Ариза­нинг ёзма шаклига риоя қилиниши ариза беришнинг муҳим шарти ҳисобланади ва унинг бевосита аризачи томонидан имзоланиши унинг ҳакамлик суди ҳал қилув қароридан норози эканлигини ҳамда мазкур қарор юзасидан низолашиш ҳуқуқи унга тегишли эканлигини англатади. Ариза тарафнинг вакили томонидан имзо­ланганида аризага вакилнинг ваколатлари кўрсатилган ишонч­нома илова қилиниши лозим.
2. Шарҳланаётган моддада ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг маз­мунига қўйиладиган мажбурий ва қўшимча талаблар келтирилган. Масалан, аризада қуйидаги мажбурий талаблар кўрсатилиши лозим: ариза бериладиган суднинг номи, устидан шикоят қилинган қарорни қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби тўғри­сидаги маълумотлар, унинг манзили, ҳакамлик муҳокамаси тараф­ларининг номлари (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг манзили (почта манзили) ёки яшаш манзили, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, ариза билан мурожаат қилган ҳакамлик муҳокамаси тарафининг ҳакамлик судининг қарорини олган санаси, ижро варақасини бериш тўғрисидаги талаб. Мазкур талабларнинг мажбурий саналишига сабаб, агар аризада юқорида келтирилган талаблар акс эттирилмаса, суд аризани қабул қилишни рад этади ёки ҳаракатсиз қолдиради.
3. Ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефон, факс рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотларнинг кўрсати­лиши аризанинг қўшимча, мажбурий бўлмаган талаби ҳисобланади. Лекин шуни назарда тутиш керакки, телефон, факс рақамлари, электрон почта манзилларининг кўрсатилиши тарафлар ва суд ўр­тасида маълумотларнинг тез алмашиниши учун хизмат қилиши мумкин, бу эса ўз навбатида, аризанинг тез кўрилишига ёрдам беради.
4. Шарҳланаётган моддада, шунингдек ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг иловаларига бўлган талаблар келтирилган.
Биринчидан, аризага ҳакамлик суди қарорининг тасдиқланган нусхаси илова қилиниши лозим. Ҳакамлик суди қарорининг тас­диқланган нусхаси деганда, қарорнинг нусхаси ҳакамлик судининг раиси томонидан имзоланиши ва ҳакамлик суди муҳрининг боси­лишини тушуниш лозим. Муваққат ҳакамлик суди судьясининг имзоси нотариус томонидан тасдиқланади.
Аризага шунингдек, ҳакамлик келишувининг тегишли тартибда тасдиқланган нусхаси, давлат божини белгиланган миқдорда ва тартибда тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қили­ниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 октябрдаги “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги Қарорига биноан, ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза юзасидан ишларни кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи тўланади.
5. Суд ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қабул қилганидан сўнг унинг нусхасини қарздорга (қарздорларга) юбориши зарурлигини инобатга олган ҳолда, қонун чиқарувчи аризачига аризани қарз­дорлар сонига мутаносиб бўлган нусхаларда тақдим қилиш мажбу­риятини юклайди.
6. Ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани ҳакамлик муҳокамаси тарафи­нинг вакили имзоласа ва тақдим этса, унга мажбурий тартибда ишончнома илова қилиниши лозим.
7. Шарҳланаётган модданинг еттинчи қисми суд қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза берилиши мумкин бўлган процессуал муддатни белгилайди – ҳа­камлик суди қарорининг ихтиёрий ижро муддати тугаган вақтидан кечи билан 6 ой. Агар қарорнинг ўзида ҳакамлик судининг қарорини ихтиёрий ижро этиш учун бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ҳакамлик судининг қарорини тарафлар ҳакамлик судининг қарори кучга кирган пайтдан бошлаб ихтиёрий равишда ижро этадилар. Ушбу процессуал муддат қонун билан белгиланган муд­дат бўлганлиги туфайли, у умумий қоидага кўра, узрли сабаблар мавжуд бўлгандагина тикланиши мумкин.
8. Шарҳланаётган модданинг саккизинчи қисмида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги низонинг судловга тегишлилигига, ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг шакли, мазмуни ва иловаларига қўйила­диган талабларга риоя қилмаслик оқибатлари келтирилган. Ҳакам­лик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қабул қилганидан сўнг, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 152, 154-моддаларига мувофиқ ёки аризани қабул қилишни рад этишга ёки аризани ҳаракатсиз қолдиришга қаратилган ҳаракатлардан бирини амалга оширади. Бунда суд аризачига камчиликларни бар­тараф этиш учун оқилона муддат белгилайди ва бу ҳақда ажрим чиқаради. Аризачи камчиликларни ўз вақтида тўғирлаб, аризани судга тақдим этса, суд мазкур аризани дастлаб берилган кунида берилган деб ҳисоблайди.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish