Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўлан­ганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар



Download 12,6 Mb.
bet311/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

4) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўлан­ганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза жавобгарлар сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан судга берилади.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 3094-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талаблар, шунингдек ушбу модда қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, суд ушбу Кодекснинг 152-154-моддаларида назарда тутилган қои­даларга биноан бундай аризани қабул қилишни рад этади ёки уни ҳаракатсиз қолдиради.


1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми ҳакамлик суди­нинг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг мажбурий ёзма шаклда бўлишини ва уни ариза берувчи ҳакамлик муҳокамасининг тарафи ёки унинг вакили имзолаши лозимлигини назарда тутади. Аризанинг ёзма шаклига риоя қилиниши ариза беришнинг муҳим шарти ҳисобланади ва унинг бевосита аризачи томонидан имзола­ниши унинг ҳакамлик суди ҳал қилув қароридан норози эканлигини ҳамда мазкур қарор юзасидан низолашиш ҳуқуқи унга тегишли эканлигини англатади. Ариза тарафнинг вакили томонидан имзо­ланганида аризага вакилнинг ваколатлари кўрсатилган ишончно­ма илова қилиниши лозим.
2. Шарҳланаётган моддада ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг мазмунига қўйиладиган ҳам мажбу­рий ҳам қўшимча талаблар ўз ифодасини топган. Масалан, қуйи­дагилар аризада кўрсатилиши мажбурий бўлган талаблар ҳисоб­ланади: ариза бериладиган суднинг номи, баҳсли қарорни қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби, унинг жойлашган манзили, ҳакамлик суди муҳокамаси тарафларининг номи (фами­лияси, исми-шарифи), уларнинг манзиллари (почта манзили) ёки турар жойлари ҳамда агар ариза вакил томонидан берилса, вакил­нинг фамилияси, исми-шарифи, яшаш манзили, ҳакамлик судининг қарори қабул қилинган сана, мазкур қарорни бекор қилиш тўғриси­даги ариза билан мурожаат қилган ҳакамлик суди муҳокамаси тарафининг ҳакамлик судининг баҳсли қарорини олиш санаси, ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талаб ва унга қарши қўйилган асослар.
3. Ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ари­зада телефон, факс рақамлари, электрон почта ва бошқа маълумот­ларнинг кўрсатилиши мазкур аризанинг мажбурий бўлмаган қў­шимча шартидир. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, телефон, факс рақамлари, электрон почта манзилининг кўрсатилиши, томон­лар ва суд ўртасида тез ахборот алмашиш учун хизмат қилиши мумкин, бу ўз навбатида, аризанинг тез кўриб чиқилишига ёрдам беради.
4. Шарҳланаётган модда ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг иловаларига бўлган талабларни ҳам ўзида акс эттирган. Биринчидан, аризага ҳакамлик суди қарорининг тасдиқланган нусхаси илова қилиниши керак. Ҳакамлик суди қарорининг тасдиқланган нусхаси деганда, доимий фаолият кўрса­тувчи ҳакамлик судининг қарори нусхаси ҳакамлик суди Раиси томонидан имзоланиши ва ҳакамлик суди муҳрининг босилишини тушуниш лозим. Муваққат ҳакамлик суди судьясининг имзоси нотариус томонидан тасдиқланади.
Шунингдек, аризага ҳакамлик битимининг лозим даражада тасдиқланган нусхаси, ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талабни асослаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар ҳамда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божининг тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши зарур. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 3 октябрдаги “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги Қарорига биноан ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза юзасидан ишларни кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи тўланади.
5. Суд аризани олгандан кейин унинг нусхасини жавобгарга (жавобгарларга) юбориши зарурлигини инобатга олган ҳолда, қонун чиқарувчи аризачига аризани жавобгарлар сонига мутаносиб бўлган нусхаларда тақдим қилиш мажбуриятини юклайди.
6. Ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан ҳакам­лик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза берилганда ва имзоланганда аризага ваколатнома илова қилиниши шарт.
7. Шарҳланаётган модданинг еттинчи қисми ҳакамлик суди­нинг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги низонинг тааллуқлилиги­га, ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза­нинг шакли, мазмуни ва иловаларига қўйиладиган талабларга риоя қилмасликнинг оқибатларини ўз ичига олади.
Ҳакамлик судининг қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза­ни қабул қилгандан сўнг суд аризани қабул қилишни рад қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 152, 154-моддаларига мувофиқ бу аризани ҳаракатсиз қолдириш каби ҳаракатлардан бирини амалга ошириши мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish