Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-кичик бўлим. ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ



Download 12,6 Mb.
bet307/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

5-кичик бўлим. ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ
ҚАРОРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ


351-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


3091-м о д д а. Суд томонидан кўриладиган, ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарори билан
боғлиқ ишлар


Суд томонидан кўриладиган, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларга қуйидагилар киради:
1) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалар бўйича ишлар;
2) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбу­рий ижро этиш учун ижро варақалари бериш тўғрисидаги аризалар бўйича ишлар.


1. Ҳаммага маълумки, 2007 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Қонуни кучга кирди ва шу муносабат билан ҳам жисмоний шахслар ҳам юридик шахслар орасида вужудга келадиган фуқаролик ва хўжалик низо­ларини ҳал қилишга мўлжалланган, нодавлат суд органи ҳисоблан­ган ҳакамлик судлари ташкил қилина бошланди. Ҳакамлик судида муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш жараёни Қонун ва Ҳакам­лик судининг Регламентига мувофиқ амалга оширилади ва фуқаро­лик судлов ишларини юритишнинг қоидалари билан баъзи бир ўхшаш жиҳатларга эга. Ҳакамлик судининг қарори фуқаролик иш­лари бўйича суднинг қарори сингари юридик кучга эга, бироқ баъзи бир жиҳатлари билан фарқланади, масалан, ҳакамлик суди қарори фақат ҳакамлик суди муҳокамасининг тарафлари учун мажбурий ҳисобланади ва бошқалар.
Ҳакамлик судига мурожаат қилиш, қабул қилинган қарорнинг ўз моҳиятига кўра қайта кўриб чиқмаслигини истаган тарафларнинг иродасидир, чунки улар ўзаро вужудга келган низони ҳал қилиш учун обрўли, саводли ва тажрибали ҳакамлик судьясига топшира­дилар. Ҳакамлик судининг ҳуқуқий табиати ана шунда намоён бў­лади. Лекин ҳакамлик судида мажлисни ўтказиш давомида ҳакам­лик муҳокамасининг процессуал қоидалари бузилиши мумкин, шу­нинг учун ҳакамлик суди муҳокамасининг тарафлари ҳакамлик суди қарори юзасидан низолашиб ваколатли судга мурожаат қилиш имкониятига эга.
Шунингдек, ҳакамлик суди нодавлат судлов органи ҳисоблана­ди ва унинг чиқарган ҳал қилув қарорлари ҳакамлик суди муҳока­масининг тарафлари бўлмаган шахслар учун мажбурий эмас. Шун­га мувофиқ қонун чиқарувчи ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ваколатли судда мажбурий ижро этиш билан боғлиқ масалаларни алоҳида тартибда белгилаб берган.
Ҳакамлик судида иш юритишнинг юқорида келтирилган хусу­сиятларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишга оид қўшимчалар киритилди.
Шунга биноан, ҳакамлик суди ҳал қилув қарори чиқарилгандан сўнг ҳакамлик келишуви тарафлари низони ҳакамлик судида кўриб чиқиш ва ҳал этиш жараёнида ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ тартиб – қоидалар бузилган ва унинг оқибатида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг бекор бўлишига асос бўладиган ҳолатлар мавжуд деб ҳисобласалар фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қи­лишлари мумкин. Бундай ҳолатда фуқаролик ишлари бўйича суди­да ҳакамлик келишуви тарафларининг берган аризаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 352-бобида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳакамлик суди ҳал қилув қарори билан боғлиқ бўлган ишлар­нинг иккинчи тоифаси ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг берган аризаси бўйича иш юритиш ҳисобланади. Юқорида қайд этилган ариза бўйича иш юритиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 353-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish