Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суд таркибини эълон қилиш ва рад қилиш



Download 12,6 Mb.
bet346/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

335-м о д д а. Суд таркибини эълон қилиш ва рад қилиш
ҳуқуқини тушунтириш


Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, суд мажли­сининг котиби, прокурор, эксперт, таржимон сифатида кимлар қатнашаётганлигини маълум қилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга рад қилиш ҳақида арз қилиш ҳуқуқларини тушунтиради.
Рад қилиш учун асослар, рад қилиш ҳақидаги арзни ҳал қилиш тартиби ва бундай арзларни қаноатлантириш оқибат­лари ушбу Кодекснинг 3-бобига мувофиқ белгиланади.


1. Фуқаролик ишини апелляция инстанцияси судида кўришда ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд таркибига нисбатан муно­сабатлари аниқланади. Бунинг учун раислик қилувчи суднинг таркибини эълон қилади ва кимлар прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби сифатида иштирок этишини маълум қилади. Судья ва процесснинг бошқа иштирокчиларини четлаштириш (рад қилиш) тартиби, уларнинг судья, прокурор ва процесснинг бошқа иштирокчиларини рад этиш ҳуқуқлари, яъни улардан бири ёки бир нечтасини ишда иштирок этишдан рад қилиш ҳақида арз қилишлари мумкинлигини тушунтиради. Агар рад қилиш ҳақида арз қилинган бўлса, унинг сабаблари аниқланади, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрлари ва кимга нисбатан рад қилиш билдирилган бўлса, унинг тушунтириши эшитилади ва суд (судьялар) рад қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун алоҳида хона (маслаҳатхона)га киради.
Фуқаролик процессида рад этиш асослари ва бу масалага оид бошқа қоидалар ФПКнинг 25-30-моддаларида белгиланган. Жумла­дан, судья, прокурор, суд мажлисининг котиби шахсан бевосита ёки билвосита ишнинг оқибатидан манфаатдор бўлсалар ёки улар­нинг беғаразликларига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мав­жуд бўлса, улар ишни кўришда иштирок эта олмайдилар ва ишдан рад этилиши лозим. Рад қилиш тўғрисидаги арз асослантирилган бўлиши ва ишнинг мазмуни бўйича кўришдан олдин билдирилиши керак. Рад қилиш тўғрисида кейинчалик арз қилишга, фақат бунинг учун асосларнинг бўлиши судга ёки кимга нисбатан арз қилина­диган бўлса, шу шахсга ишнинг кўрилиши бошланганидан сўнг маълум бўлган бўлсагина йўл қўйилади. Рад қилиш учун асослар деганимизда, кимга нисбатан рад қилиш тўғрисида арз қилинган бўлса, бу шахснинг ишда иштирок этувчи шахслар билан дўстлик, қариндошлик муносабатларида бўлиши, хизмат жиҳатидан ёки бошқача манфаатдор бўлиши тушунилади.
ФПКнинг 25-26-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажли­сининг котиби бу ҳақда судга арз қилишга мажбур, яъни ўзини ўзи рад қилиш тўғрисидаги масалани қўйишлари керак. Шу асослар бўйича ишни кўришда иштирок этувчи шахсларга ҳам рад қилиш ҳақида арз берилиши мумкин.
Рад қилиш тўғрисида арз қилинган тақдирда, суд ишда ишти­рок этувчи шахсларнинг фикрларини, шунингдек ишни кўришдан четлатилиши талаб қилинган шахснинг сўзини, агар у изоҳ бериш­ни хоҳласа эшитиши керак. Юқори судларда ишни кўришдан рад қилиш масаласи рад қилиш берилган судьянинг иштирокисиз қол­ган судьялар томонидан ҳал қилинади. Рад қилишни ёқлаб берил­ган овозлар сони тенг бўлса, судья ишни кўришдан четлатилган ҳисобланади. Икки судьяга ёки суднинг бутун таркибини рад қилиш талаб қилинганида рад қилиш масаласи шу суднинг тўлиқ таркибида оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади.
Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида, Қорақалпоғистон Республикаси Олий судида, вилоят судида, Тошкент шаҳар судида кўрилаётганда судья ёки суднинг тўлиқ таркиби четлатилса, иш шу судда, лекин судьяларнинг бошқа таркибида кўрилади.
Агар фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республика­си Олий судида, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди ёки Тош­кент шаҳар судида ФПКнинг 25-моддасида кўрсатилган сабабларга кўра рад қилиш тўғрисидаги арз қаноатлантирилганидан сўнг шу ишни кўриш учун суднинг янги таркибини ташкил қилишга имкон бўлмаса, иш Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўтказилиши лозим.
2. Суд таркибига нисбатан рад қилиш асосларига яна биринчи инстанция судида қатнашган судья, агар ишни апелляция инстан­цияси судида кўришда иштирок этган бўлса, уни иш кўришдан рад қилиш учун асос бўлади ва ҳоказо.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish