Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Апелляция инстанцияси судининг ишни



Download 12,6 Mb.
bet343/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   339   340   341   342   343   344   345   346   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

332-м о д д а. Апелляция инстанцияси судининг ишни
кўриш доираси


Суд ишни апелляция тартибида кўраётганда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қай даражада қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ текшириб чиқиши шарт.


1. Апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протес­ти)га асосан фуқаролик ишларини кўришда биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарори қай даражада қонуний, асосли ва адолатли эканлигини тўлиқ текширишга ҳақлидирлар. Қонунийлик деганда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг тўғри қўлла­нилганлиги ва шарҳланганлиги, асослилиги деганда, суд ўзининг ҳал қилув қарорини чиқаришда қандай далиллар билан тасдиқла­ганлиги, процессуал ҳаракатларнинг қай даражада бажарилганлиги ҳамда адолат мезонлари асосида ҳал қилиниши тушунилади.
Апелляция инстанцияси суди ишни кўришда фақат биринчи инстанция судида тўпланган далиллар билан чегараланиб қолмас­дан, шу билан бир қаторда, янги тақдим қилинган далилларни ва фактларни аниқлаб, ўрганиб чиқишга ҳақли. Бундай далиллар апелляция шикоятини (протестини) қувватлайдиган ёки суд ҳал қилув қароридаги айрим камчилик ва ноаниқликларни кўрсатиб берадиган бўлиши мумкин. Судга тақдим этиладиган фактлар ва далиллар турлича бўлиши мумкин, масалан, алимент ундириш ишлари бўйича жавобгарнинг қўшимча даромадлари тўғрисида маълумот, мутахассис хулосаси ва ҳ.к.
2. Қонунда кўрсатилишича, апелляция инстанцияси суди апел­ляция шикояти (протести)да келтирилган важлар билан чегарала­ниб қолмасдан, ишнинг шикоят берилган ҳамда шикоят берилмаган қисмларини ҳам атрофлича текшириши (масалан, шерик жавобгар­лар, учинчи шахсларга нисбатан бўлган ҳуқуқий муносабатларни аниқлаши) лозим. Шу боисдан ҳам ФПКнинг 14-моддасида юқори­даги фикрларга амал қилиш қайд қилинган. Ушбу қоидага кўра, ишни кўриш чоғида келиб чиқадиган барча масалалар судьянинг якка ўзи томонидан, ишни судьялар ҳайъати кўраётган ҳолларда эса, судьяларнинг кўпчилик овози билан ҳал этилади. Суд қарор­лари алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқарилади ва ёзма равишда тузилади. Қарор чиқариш вақтида бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди. Ҳар бир масала ҳайъат томонидан ҳал қилинаётганида судьяларнинг бирортаси ҳам овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради. Озчилик томонида қолган судья ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақли, унинг бу фикри ишга қўшиб қўйи­лади, бироқ эълон қилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар судьянинг алоҳида фикри билан таништирилмайди. Агар алоҳида фикр баён қилинган суд қарори юқори суд инстанциясида кўрил­маган бўлса, у қонуний кучга кирганидан кейин иш билан бирга қўшиб қарорга нисбатан протест келтириш масаласини ҳал қилиш учун тегишли суд раисига юборилади.
Ушбу шарҳланаётган модда бўйича апелляция инстанцияси суди ишни тўлиқ текшириши шарт. Ҳал қилув қарорида баён этилган ҳолатларнинг айримларига нисбатан норози бўлган шахс унинг қолган қисми бўйича текшириш ўтказилмайди, дейиши асоссиздир. Демак, апелляция инстанцияси суди иш кўришда айнан биринчи инстанция судида бажариладиган процессуал ҳаракатлар­ни тўлиқ бажармаса-да, бироқ ўзига берилган ваколат доирасида қуйи судларнинг қарорларини тўлиқ текшириши лозим.
3. Апелляция инстанцияси суди шикоят, протест бўйича бирин­чи инстанция судларининг ҳал қилув қарорини текширишда Ўзбе­кистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорида берилган тушунтиришларга амал қилади.
Апелляция инстанцияси суди суд чиқарган ҳал қилув қарори­нинг қонуний, асосли ва адолатли эканлигини ФПКнинг 332-модда­сига мувофиқ тўлиқ ҳажмда, шу жумладан, шикоят келтирмаган шахсларга нисбатан ҳам текширади.
Суд чиқарган ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириш де­ганда биринчи инстанция суди томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолат­лари тўғри аниқланган-аниқланмаганлигини, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган-қўлланилмаганлигини текши­ришни тушунмоқ лозим.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди чиқар­ган ҳал қилув қарорининг қонуний ва асосли эканлигини текширар экан, янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди янгидан тақдим қилинган ҳуж­жатлар ва материалларни (далилларни) кўриш учун қабул қилишга ҳақли. Бунда суд янги тақдим қилинган далиллар, биринчи инстан­ция судида ўрганилмаганлиги сабабларини аниқлайди. Уларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлиги сабаби узрли эканлиги (масалан, биринчи инстанция суди ушбу далилларни талаб қилиб олиш ва ўрганиш ҳақидаги илтимосномани асоссиз равишда рад қилган бўлса) аниқланган тақдирда апелляция инстан­цияси суди янги далилларга ишдаги материаллар билан биргаликда баҳо беради.
Судлар шуни назарда тутиши лозимки, ФПКнинг 57-моддаси­нинг талабларига кўра далилларни тақдим этиш мажбурияти тараф­лар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар зиммасига юклати­лади, суд эса уларнинг илтимосномасига асосан далилларни тўп­лашга ёрдам кўрсатади.
Янгидан тақдим қилинган далилларни текширишни рад қилиш суд томонидан чиқариладиган ажримда асослантирилиши лозим.
Судлар шуни ҳам назарда тутиши лозимки, қонун апелляция инстанцияси судида иш ҳолатлари текширилиши, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиш билангина чекла­ниб қолмай, ҳар қандай далиллар, агар биринчи инстанция судига, уларни тарафлар томонидан тақдим қилиш имконияти бўлмаган деб топилгудек бўлса, мазмуни бўйича текширилишига, масалан, зарур ҳолларда, ишдаги мавжуд далилларнинг ўқиб эшит­тирили­шига, янгидан тақдим этилган далиллар текширилишига имкон беради.
Ишда иштирок этувчи шахслар биринчи инстанция судида текширилган далилларни қайтадан текшириш тўғрисида илтимос қилишга ҳақли.
Далиллар биринчи инстанция суди учун белгиланган тартибда текширилади1.
Ҳал қилув қарорининг бир қисми ёки қўшимча ҳал қилув қарори устидан шикоят берилганда, бутун ҳал қилув қарори қону­ний кучга кирмайди, чунки апелляция инстанцияси суди ФПКнинг 332-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ текширишга ҳақли2.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   339   340   341   342   343   344   345   346   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish