Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишнинг суд мажлисида кўрилиши



Download 12,6 Mb.
bet351/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

340-м о д д а. Ишнинг суд мажлисида кўрилиши


Суд раислик қилувчи ёки судьялардан бирининг маъруза­сидан кейин суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахс­ларнинг тушунтиришини тинглайди, бу шахслар апелляция шикояти ёки протестида кўрсатилмаган важлар келтиришга ва қўшимча материаллар тақдим этишга ҳам ҳақли.
Даставвал, апелляция шикоятини берган шахс ва унинг вакили ёки агар иш протест бўйича кўриб чиқилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади. Ҳал қилув қарори устидан ҳар икки тараф ҳам шикоят берган бўлса, биринчи бўлиб даъвогар сўзга чиқади.
Ушбу Кодекснинг 5 ва 48-моддаларида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат бошқаруви органла­рининг, ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар, агар суднинг ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлсалар, апелляция судида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқадилар.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларидан кейин прокурор ҳал қилув қарори қай даражада қонуний, асосли ва адолатли эканлиги тўғрисида фикрини баён қилади, прокурорнинг протести бўйича қайта кўрилаётган ҳал қилув қарорлари бундан мустасно.


1. Апелляция инстанцияси судида раислик қилувчи апелляция шикояти (протести)га нисбатан даъвогар ва жавобгарлардан қандай муносабатда эканликларини аниқлайди. Уларнинг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилади. Бу босқичда ҳам тарафлар ишни кели­шув битими билан якунлашга ҳақли эканликлари тўғрисида айтиб ўтилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёзма тушунтиришлари ва ушбу Кодекснинг 63, 65, 66 ва 72-моддаларида назарда тутилган тартибда суд олган тушунтиришлар ўқиб эшиттирилади (ФПКнинг 181-моддаси).
Маърузадан сўнг суд мажлисида иштирок этувчи шахслар ва вакилларнинг тушунтиришлари эшитилади. Улар апелляция ши­коятида ёки протестда кўрсатилмаган далиллар ва қўшимча мате­риалларни ҳам келтиришга ҳақлидирлар. Уларга ишга оид ўз тушунтиришларини айтишга, важларини келтиришга тўла имко­ният берилиши лозим.
Апелляция инстанцияси судида иш кўришда раислик қилувчи процессуал кетма-кетлик тартибига риоя қилган ҳолда иш тутиши лозим. Дастлаб, апелляция шикояти берган шахс, унинг вакили ёки агар ишда протест кўрилаётган бўлса, прокурор сўзга чиқади, ҳал қилув қарори устидан ҳар икки томон шикоят билдирган бўлса, биринчи бўлиб судга мурожаат этган манфаатдор даъвогар сўзга чиқади. ФПКнинг 5 ва 48-моддаларида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этаётган давлат бошқаруви органлари, ташкилот­ларнинг вакиллари, шунингдек, фуқаролар агар улар суднинг ҳал қилув қарорлари устидан шикоят бермаган бўлса, апелляция инстанцияси судида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқадилар. Ишда иштирок этувчи шахслар тушунтириш берган­ларидан сўнг прокурор ҳал қилув қарори нақадар қонуний, асосли ва адолатли эканлиги тўғрисида ўз фикрини беради. Унинг бу фикри ёзма шаклда бўлиши шарт эмас.
2. Ишда иштироик этувчи шахслар, иш юзасидан оғзаки тушун­тириш берадиган бўлсалар, уларни шикоят (протест)ни тўлдиришга қанчалик аҳамиятли эканлигига суд эътибор бериши зарур.
Апелляция инстанцияси судида манфаатдор шахснинг вакили ҳам сўзга чиқиш ва иш юзасидан (тараф қаторида) тушунтириш беришга ҳам ҳақлидир. Бироқ, шу иш бўйича қатнашаётган ваколат берувчининг ҳам тушунтириш беришга, ишда иштирок этувчи шахсларга савол беришга ҳақли эканлиги қонунда ўз ифодасини топган.
3. Суд мажлисида прокурор суднинг ташаббуси билан ёки ўзига берилган ваколат доирасида иштирок этадиган бўлса, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларидан кейин, ҳал қилув қарори қай даражада қонуний, асосли ва адолатли эканлиги юзасидан ўз фикрини бериши лозим. Прокурор ўзи протест келтирган тақдирда судга тушунтириш бериш билан кифояланади. Бундай ҳолларда фикр берилмайди.
Прокурор ўз сўзида суд мажлисида текширилган далилларни таҳлил этиб, қандай далиллар аниқланганлиги, иш бўйича қайси қонунга асосланиш лозимлиги, даъвонинг қаноатлантирилиши ёин­ки қаноатлантирилмаслиги тўғрисида фикр беради. Агар судда кў­рилаётган иш жамоатчилик манфаатлари билан боғлиқ бўлса, унинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтиши керак.
Баъзи ҳолларда прокурор судга оғзаки фикр бериш билан бирга, унинг суд мажлиси баённомаси тўғри ва тўлиқ ёзилишини таъминлаш ҳамда баённомага қўшиш учун фикрини ёзма равишда ҳам бериши мақсадга мувофиқ.
Суд музокарасида қатнашувчилар ёки фикр берувчи прокурор ўз сўзида судда аниқланган, шунингдек, суд мажлисида текширил­маган далилларга асосланишга ҳақли эмас.
Суд музокараси ёки прокурорнинг фикр бериши вақтида ишга аҳамияти бўлган янги ҳолатларнинг аниқланишини ёки далиллар­нинг текширилишини зарур деб топса, суд ишни мазмунан кўриш­ни қайтадан бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради. Ишни мазмунан кўриш тамом бўлганидан кейин суд музокараси ва прокурорнинг фикри умумий тартибда тингланади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish