Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet353/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

342-м о д д а. Ажрим чиқариш


Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг фикри тинглаб бўлинганидан кейин апелляция инстанцияси суди ажрим чиқариш учун маслаҳатхонага чиқади.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими иш кўрил­ганидан кейин дарҳол чиқарилади.
Алоҳида ҳолларда асослантирилган ажрим тайёрлаш кўпи билан уч кунга кечиктирилиши мумкин, лекин ажримнинг хулоса қисмини суд ишни апелляция тартибида муҳокама қилиш тамомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак.
Судьяларнинг маслаҳатлашуви, ажрим чиқариш ва уни эълон қилиш ушбу Кодекснинг 14-моддасида белгиланган тартибда ўтказилади.


1. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари устидан берилган шикоят, прокурорнинг келтирган протестини суд ҳайъатида кўриб ажрим чиқаради.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими иш кўрилгандан сўнг дарҳол чиқарилади.
Судьяларнинг маслаҳати, ажрим чиқариши ва уни эълон қили­ши ФПКнинг 14-моддасида белгиланган тартибда амалга ошири­лади.
Фуқаролик процессуал қонунчилигининг янги жиҳатларидан бири яна шундаки, бунда алоҳида ҳолларда асослантирилган ажрим тайёрлаш кўпи билан уч кунга кечиктирилиши мумкинлиги, лекин ажримнинг хулоса қисми суд ишни апелляция тартибида муҳокама қилиш томомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиш кераклиги асослаб берилган. Бундай ҳоллар ўта муҳим ишлар учун назарда тутилган (ФПКнинг 342-моддаси).
Ишнинг апелляция шикояти ёки протести бўйича қайта кўрили­ши натижасида иккинчи инстанция суди томонидан чиқарилган қарорга апелляция ажрими деб айтилади. Апелляция ажрими ҳам суднинг ҳал қилув қарори каби тўрт қисмга бўлиниб, унинг мазмунида ажрим чиқарилган вақт ва жой, ажрим чиқарган суднинг номи ва таркиби, апелляция инстанцияси судида иштирок этган прокурор ва ишда қатнашувчи бошқа шахслар тўғрисидаги маълу­мотлар, ишнинг апелляция инстанциясида кимнинг шикояти ёки протестига асосан кўрилганлиги, шикоят қилинган ёки протест келтирилган ҳал қилув қарорининг номи ва унинг қисқача мазмуни, апелляция шикоятида ёки протестида ифодаланган важлар, келти­рилган материалларнинг қисқача мазмуни, апелляция инстанция­сида ишни кўришда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, прокурорнинг фикри, апелляция инстанцияси судининг хулосала­рига асос бўлган далиллар ва суд қўллаган қонун, суднинг қарори кўрсатилади.
Апеллиятция инстанцияси суди суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборса, ишни янгидан кўришда қандай ҳолатларни аниқлаш зарурлигини, қандай далил­лар талаб қилиб олиниши кераклигини, шунингдек, биринчи инс­танция суди бошқа қандай ҳаракатларни бажариши лозим эканли­гини ўз ажримида кўрсатиши керак.
Суд апелляция шикояти ёки протестини рад қилса, қандай асосларга кўра шикоят ёки протестдаги важларни нотўғри деб ёки қарорни бекор қилиш, ўзгартириш ёки янги ҳал қилув қарори чиқариш учун асос бўлмайди деб топганлигини ҳам ўз ажримида кўрсатиши шарт (ФПКнинг 315-моддаси). Апелляция тартибда ишни кўрган суднинг ажримда баён қилинган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўрадиган суд учун мажбурийдир. Масалан, бирон-бир гувоҳни чақириб сўроқ қилиш лозим деб топилган бўлса, мазкур гувоҳ судга чақирилиши, агар ундан сўроқ олиш мумкин бўлмаса, ишнинг ҳолати, бошқа гувоҳларнинг кўрсатувлари ёки бошқа далиллар билан аниқланиши лозим.
Ишни апелляция тартибида кўраётган суд ҳал қилув қарорида белгиланмаган ёки унда рад қилинган ҳолатларни белгилашга ёки исботланган деб ҳисоблашга, бирор далилнинг ишончли ёки ишончсизлиги тўғрисидаги бир хил далилларнинг бошқа хил далиллардан устунлиги тўғрисида, шунингдек, моддий ҳуқуқнинг қандай нормаси татбиқ қилиниши ва ишни янгидан кўрганда қандай ҳал қилув қарори чиқариш кераклиги тўғрисидаги масала­ларни олдиндан белгилаб қўйишга ҳақли эмас.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish