Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг



Download 12,6 Mb.
bet347/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

336-м о д д а. Ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш


Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларга улар­нинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради.


1. Суд процессида иштирок этувчи тарафлар ва бошқа ишти­рокчилар ўзларининг қонунда белгиланган процессуал ҳуқуқлари­ни тўлиқ билмаслиги мумкинлиги туфайли суд уларга ишни кўриш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши лозимлиги ҳақидаги қоида қонунда ифодаланган.
Суд мажлиси бошланиши билан раислик қилувчи ишда ишти­рок этаётган шахсларга ва вакилларга уларнинг процессуал ҳуқуқ­лари ҳамда бурчларини тушунтиради, шу билан бирга, уларнинг муайян процессуал ҳаракатлар қилиш ёки қилмасликларининг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилади. Шундан сўнг, суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далиллар талаб қилиб олиш ҳамда ишнинг кўрилиши билан боғлиқ бўлган барча бошқа масалалар бўйича илтимосларни ҳал қилишга киришилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг бу тўғридаги фикрлари эши­тилганидан сўнг, суд илтимосни қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради. Суднинг бу ажрими дарҳол суд мажлисида ўқиб эшиттирилади.
2. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тушунтирилиши, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда қандайдир шаклда кафолат ҳисобланади. ФПКнинг 34-моддасида белгиланган ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишга оид қоида раислик қилувчининг назоратида бўлмоғи лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан тани­шиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғ­рисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни судда кўриш давомида туғиладиган барча масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруғи устидан шикоят қилиш, суд чиқарган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруғининг мажбурий ижросини талаб қилиш, суд ижрочисининг ҳаракатлари вақтида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш каби ҳуқуқларга эгадирлар.
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутил­ган бошқа процессуал ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар. Улар ўзларига берилган барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланишлари ва ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажаришлари шарт.
Тарафлардан бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний вакили низоли ёхуд суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил қилиниши, бошқа шахс фойдасига талаб­дан воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши ва ҳоказо) апелляция инстанцияси судида процессуал ҳуқуқий ворисликка ФПКнинг 43-моддасига асосан процесснинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, бундай шахслар уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштирилишига йўл қўяди ҳамда уларга ишга доир барча материаллар билан танишишга имкон беради. Ҳуқуқий вориснинг процессга киришганлиги ҳақида апелляция инстанцияси суди ажрим чиқаради.
Судлар ишни апелляция тартибида кўраётганда қонунга кўра биринчи инстанция судининг иш учун аҳамиятга молик ҳолатларни тўлиқ текширган-текширмаганлигини, суд аниқланган деб ҳисоб­лаган ва иш учун аҳамиятга молик ҳолатларнинг исботланган-исботланмаганлигини, ҳал қилув қароридаги хулосалар ишнинг ҳақиқий ҳолатларига нечоғли мувофиқлигини, моддий ёки процес­суал ҳуқуқ нормалари бузилган-бузилмаганлиги ҳамда улар тўғри қўлланилган-қўлланилмаганлигини аниқлаши лозим1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish