Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Апелляция шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни қайтариб олиш



Download 12,6 Mb.
bet340/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

329-м о д д а. Апелляция шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни қайтариб олиш


Апелляция шикояти берган шахс уни тўлдириш, ўзгарти­риш ёки ундан воз кечишга ҳақли. Бироқ, бундай воз кечиш қонунга зид бўлмаса ёки бировнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига хилоф бўлмасагина, суд уни қабул қилиши мумкин.
Апелляция протести билдирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор суд мажлиси бошлангунига қадар протестни тўлдириш, ўзгартириш ёки қайтариб олишга ҳақли.
Агар ҳал қилув қарори устидан бошқа шахслар шикоят бермаган бўлса, шикоятдан воз кечиш қабул қилинганида ва протест қайтариб олинганида, апелляция инстанцияси суди ажрим чиқариб, апелляция тартибида иш юритишни тугатади.


1. Биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари усти­дан ишда иштирок этувчи шахслар айрим ҳолларда шошма-шошар­лик билан юқори судларга шикоят беришлари, прокурор протест келтириши каби ҳолатлар амалиётда учраб туради. Ўйламасдан берилган бундай шикоят (протест)ни судда кўриш жараёнида рад этишнинг олдини олиш мақсадида қонун, ишда иштирок этув­чи шахсларга апелляция судида фуқаролик иши кўрилмасдан ил­гари ишда иштирок этувчи шахсларга шикоятни (протестни) тўлди­риш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни қайтариб олиш ҳуқуқини беради.
Процессуал қонунчиликка бундай қоиданинг киритилиши қўшимча ҳужжатларни тақдим этилиши ва иш учун бошқа ҳолат­ларнинг аниқланиши учун асос бўлади.
Фуқаролик процессида эркин ҳуқуқлилик принципига асослан­ган ҳолда моддий ва процессуал ҳуқуқларни амалга ошириш-ошир-маслик ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз ихтиёрида бўлиши туфайли апелляция шикоятини берган шахс ундан воз кечишга ҳақли. Лекин бундай воз кечиш, агар у қонунга зид бўлма­са ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқла­надиган манфаатларини бузмасагина суд томонидан қабул қилиниши мумкин.
Апелляция протести келтирган прокурор, шунингдек, юқори турувчи прокурор суд мажлиси бошлангунига қадар протестни тўлдириш, ўзгартириш ёки қайтариб олишга ҳақли.
Агар ҳал қилув қарори устидан бошқа шахслар шикоят бермаган бўлса, шикоятдан воз кечиш қабул қилинганида ва протест қайтариб олинганида, апелляция инстанцияси суди ажрим чиқариб, апелляция тартибида иш юритишни тугатади (ФПКнинг 329-моддаси).
2. Ушбу қоиданинг мазмунига кўра, агар апелляция шикоятини берган шахснинг уни тўлдириши, ўзгартириши ёки шикоятдан воз кечиши натижасида бошқа шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва ман­фаатларини поймол қилмасагина, суд бу масалани ижобий ҳал этиши лозим.
Суд шикоятдан воз кечган шахсга бундай ҳаракатларининг оқибатларини тушунтириши лозим. Шикоятни тўлдириш, ўзгар­тириш ҳақида манфаатдор шахс судга ёзма ариза бериши лозим.
Фуқаролик ишларида шерик иштирокчилик қоидаларига кўра, агар шерик иштирокчилардан бири даъво талабларидан воз кечган тақдирда бошқа шахс шикоятдан воз кечмаган ҳолларда суд ши­коятни кўриши лозимлиги белгиланган. Агар шикоятдан воз ке­чишни суд қабул қилганида ва протест қайтариб олинганида апелляция инстанцияси суди иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради ва шу билан фуқаролик иши ўз ечимини топган ҳисобланади.
3. Шикоят берган шахс ўз шикоятидан воз кечиш ҳуқуқидан шикоят берилган вақтдан эътиборан апелляция инстанцияси суди алоҳида хона (маслаҳатхона)га киргунга қадар бўлган муддатда фойдаланиши мумкин. Агар ҳал қилув қарори устидан бошқа шахслар шикоят бермаган бўлса, шикоятдан воз кечиш қабул қилинганида ва протест қайтариб олинганида, суд ажрим чиқариб, апелляция тартибида иш юритишни тугатади. Агар апелляция шикояти берган шахсга процессда тарафдорлик қилаётган ишда иштирок этувчи шахслар ёки учинчи шахслар берилган апелляция шикоятига қўшилган бўлсалар, апелляция шикоятидан воз кечиш­нинг қабул қилиниши апелляция тартибида иш юритишни тугатиш­га олиб келмайди. Шикоятга қўшилиш ҳақидаги ёзма ариза муста­қил шикоят сифатида кўрилади1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish