Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Апелляция шикоятига қўшилиш



Download 12,6 Mb.
bet337/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

326-м о д д а. Апелляция шикоятига қўшилиш


Процессда апелляция шикояти берган тараф томонида қат­нашаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар берилган шикоятга қўшилишлари мумкин. Шикоятга қўшилиш ҳақида ариза берган вақтда давлат божи олинмайди.


1. Фуқаролик процессуал қонунчилиги иш кўришда процессда биргаликда (шерик) иштирок этишга йўл қўяди. Ушбу қоида ФПКнинг 41-моддасида берилган, бунга кўра, судга бир неча даъвогар (шерик даъвогарлар) томонидан биргаликда ёки бир неча жавобгарга (шерик жавобгарларга) нисбатан талаб қўйилган ариза берилиши мумкин.
Даъвогарлар ва жавобгарлардан ҳар бири бошқа тарафга нисба­тан процессда мустақил равишда иштирок этади. Учинчи шахслар ҳам процессда биргаликда иштирок этишлари мумкин.
Процессда биргаликда иштирок этишга даъво ишларида, давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ҳамда аризалар бўйича ишларда ва алоҳида тартибда кўриладиган ишлар­да йўл қўйилади.
Биргаликда иштирок этувчилар ишни олиб боришни шерик иштирокчилардан бирига топширишлари мумкин.
Процессда апелляция шикояти берган томонида қатнашаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар берилган шикоятга қўши­ла оладилар. Бундай шикоят апелляция инстанциясида кўрилиб, иш юзасидан ажрим чиқарилганига қадар берилиши мумкин.
Апелляция шикоятига қўшилиш учун шикоятчиларнинг талаб­лари бир турда бўлиши керак. Агар шикоятга қўшилишда бошқача талаб қўйилса, чунончи, асосий шикоят аризасида суд қарорининг фақат ўзгартирилишигина талаб қилинган бўлса шикоятга қўши­лишда ишнинг бутунлай бекор қилинишини талаб қилиб бўлмайди. Бундай ҳолда бу шикоятга қўшилиш эмас, балки мустақил равишда бериладиган апелляция шикояти бўлиб кўрилади. Шикоятга қўши­лиш тўғрисидаги ариза, суд қарорига нисбатан алоҳида шикоят бўлмагани учун ундан давлат божи олинмайди.
2. Апелляция шикояти берган тараф томонида қатнашаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар мустақил шикоят берма­ганликлари туфайли муддат белгиланмаган. Апелляция шикоятига қўшилиш ҳақидаги ариза ишни кўрган биринчи инстанция судига, шунингдек юқори судга ҳам берилиши мумкин. Апелляция шикоя­тига қўшилиш ҳақидаги ариза асослантирилган бўлиши лозим.
Агар шикоятга қўшилиш ҳақидаги шерик иштирокчилар, учинчи шахсларнинг аризаларида қўйилган талаб асосий апелляция шикоятининг мазмунини ифода этмаса, у ҳолда мустақил шикоят қилиниши лозим бўлади.
Масалан, даъвогар жавобгардан уй-жойда яшаганлиги тўғриси­да ижара ҳақини талаб қилиш ҳақида кўрилган ишдан норози бўлиб апелляция шикоятини берган бўлса, шу уй-жойнинг оила аъзо­ларидан бири жавобгарни уйдан кўчириш ҳақида апелляция ши­коятига қўшилиши тўғрисида ариза берган бўлса, бундай ҳолларда судья мустақил равишда иш қўзғатишга ҳақли эканлиги тушун­тирилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish