Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Апелляция шикоятини (протестини)



Download 12,6 Mb.
bet335/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

324-м о д д а. Апелляция шикоятини (протестини)
ҳаракатсиз қолдириш


Агар апелляция шикояти бериш ёки протест келтириш пайтида ушбу Кодекс 322 ва 323-моддаларининг талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса ёки давлат божи тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят бериш учун бож тўламаган бўл­са, апелляция шикояти ёки протести ҳаракатсиз қолдирилади.
Апелляция шикояти ёки протестини ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида судья бу шикоят ёки протестнинг ҳаракатсиз қолди­рилишига асос бўлган камчиликларни ва уларни тузатиш учун берилган муддатни кўрсатиб ажрим чиқаради.
Шикоят берган ёки протест келтирган шахс ажримда кўр­сатилган камчиликларни белгиланган муддатда тузатса, ши­коят ёки протест дастлаб судга тақдим этилган кунда берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, шикоят ёки протест берилмаган ҳисоб­ланиб, шикоят берган ёки протест келтирган шахсга қайтари­лади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади.


1. Манфаатдор шахслар апелляция инстанцияси судига шикоят (протест) берганларида қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилишлари талаб қилинади.
Суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоя­ти (протести) учун даъво аризаларига нисбатан белгиланган ставка­нинг 50 фоизи миқдорида давлат божи олинади. Агар апелляция шикояти (протести) беришда ФПКнинг 322 ва 323-моддаларининг талаблари бузилган бўлса ёки давлат божи тўлашдан озод қилинмаган шахс давлат божи тўламаган бўлса, апелляция шикояти ёки протести ҳаракатсиз қолдирилади. Апелляция шикояти ёки протестини ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида судья шу шикоят ёки протестни ҳаракатсиз қолдиришга асос бўлган камчиликларни ва уларни тузатиш учун берилган муддатни кўрсатиб, ажрим чиқара­ди. Апелляция шикояти (протести) берган шахс ажримда кўрса­тилган камчиликларни белгиланган муддатда тузатса, апелляция шикояти (протести) дастлаб судга тақдим этилган кунда берилган деб ҳисобланади. Акс ҳолда, шикоят ёки протест берилмаган ҳисобланиб, шикоят ёки протест берган шахсга қайтарилади.
2. Демак, агар апелляция шикояти, прокурорнинг протести ФПКнинг 322 ва 323-моддалари талабларига жавоб бермаса, юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, мавжуд бўлган камчиликнинг ҳо­латини эътиборга олган ҳолда, суд уни тузатиш учун муддат белги­лаб, ажрим билан расмийлаштириши, ажримда уни қабул қилишга асос бўлган ҳолатларни кўрсатиши лозим. Ажримнинг нусхаси шикоят (протест) берган шахсга маълумот учун юборилиши керак.
3. Апелляция шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш учун ҳар қандай ҳолатлар эмас, фақатгина ишнинг қонуний, асосли чиқарилишига таъсир қиладиган ҳолатлар асос бўлиши мумкинли­гига аҳамият берилиши лозим. Масалан, апелляция шикояти (протести)нинг тегишли шахслар томонидан имзоланмаганлиги, шикоятни асослайдиган тегишли ҳужжатлар (далиллар)нинг илова қилинмаганлиги, ишда ваколати бўлмаган шахснинг иштирок этиши, ишончноманинг бўлмаслиги ва ҳ.к. асос бўлади.
Апелляция шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш ҳақидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) келти­рилиши мумкин, чунки ФПКнинг 346-моддасига асосан ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган ҳолларда хусусий шикоят, хусусий протест келтирилиши кўрсатилган.
4. Апелляция шикояти ёки протести, агар бу шикоят ёки про­тест ФПКнинг 322-моддасида белгиланган тартиб бузилган ҳолда берилган ва мазкур Кодекснинг 323-моддаси талабларига жавоб бермайдиган бўлса, шунингдек давлат божи тўлашдан озод қилин­маган шахс томонидан берилган апелляция шикояти, агар у шикоят бериш учун бож тўламаган бўлса, ҳаракатсиз қолдирилиши лозим.
Апелляция шикояти ёки протестини ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида судья ажрим чиқаради ва ажримда шикоят ёки протестни ҳаракатсиз қолдиришга асос бўлган камчиликлар ҳамда уларни тузатиш учун берилган муддатни кўрсатади. Апелляция шикояти­нинг (протестининг) камчиликларини тузатиш учун судья томони­дан белгиланган муддат, ариза берувчининг шикоятга қўшиб қўйиш учун зарур маълумотномаларни, ҳужжатларнинг нусхалари ва бошқа ёзма далилларни олишнинг реал имкониятини инобатга олган ҳолда тайинланган бўлиши лозим.
Шу ўринда суд амалиётидан мисол келтирамиз.
Т. Давлат мулк қўмитасининг Тошкент вилоят ҳудудий бош­қармасига нисбатан ишга тиклаш, мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисида даъво билан судга муро­жаат қилган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Кейинчалик апелляция инстанцияси судининг ажрими билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор чиқарилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раёсати 2002 йил 26 июлда Олий суд раиси ўринбосари протестига асосан апел­ляция инстанцияси суди ажримини бекор қилиб, қуйидагиларга кўра ишни Фуқаролик процессуал кодексининг 324-моддаси тарти­бида кўриш учун яна биринчи инстанция судига юборади.
Фуқаролик процессуал кодекси 322-моддасининг бешинчи қисми талабига мувофиқ, ходим билан тузилган меҳнат шартно­маси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки у ғайриқонуний равишда бир ишдан бошқа ишга ўтказилганда аввалги ишига тик­лаш тўғрисида суд чиқарган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти шу қарорнинг ижросига доир ҳужжат шикоятга илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади.
Ишда қарорнинг ижросини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас.
Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди Фуқаролик процессуал кодексининг 324-моддасида белгиланган тартибда апелляция ши­коятини ҳаракатсиз қолдириб, камчиликни тузатиш учун муддат кўрсатиб ажрим чиқариши лозим эди. Бироқ, биринчи инстанция суди қонун талабига хилоф равишда ишга тиклаш тўғрисидаги буй­руқни талаб қилмасдан, ишни апелляция инстанцияси судига юборган.
Апелляция инстанцияси суди юқорида баён этилган камчилик­лар мавжудлигига эътибор қилмасдан, апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиққан1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish