Маъмурий иш № 5-24-2103/2
Биринчи инстанция судида
маърузачи судья З.Курбонова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2021 йил 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий
ишлар бўйича судлов ҳайъати:
раислик қилувчи – судья З.Курбонова,
ҳайъат аъзолари – судьялар М.Абабакиров ва Ш.Шеркуловдан иборат
таркибда, Ш.Жаббаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси бошқарма катта прокурори Ш.Ражабов, аризачилар - “Global
Komso Daewoo” МЧЖ ва “Arbitrajniy dom Muxamedbaeva” МЧЖ солиқ
маслаҳатчилари ташкилотининг вакили А.Мухамедбаев, жавобгарлар -
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси вакиллари А.Атакулов,
Н.Аманиязова, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакили
Т.Тоштемиров, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили Б.Набиев, Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги вакили Ш.Муйдинов иштирокида аризачилар
“Global Komso Daewoo” МЧЖ ва “Arbitrajniy dom Muxamedbaeva” МЧЖ солиқ
маслаҳатчилари ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
2016 йил 26 августда 2822-сон билан рўйхатга олинган “Тўғридан-тўғри
хусусий ҳорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ
имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган маъмурий иш
ҳужжатларини Олий суд биносида очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и :
Аризачилар “Global Komso Daewoo” МЧЖ ва “Arbitrajniy dom
Muxamedbaeva” МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти (бундан буён матнда
аризачилар деб юритилади) жавобгарлар Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига нисбатан маъмурий судга ариза
билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2016 йил
9 августда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
2016 йил 26 августда 2822-сон билан рўйхатга олинган “Тўғридан-тўғри
хусусий ҳорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ
имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачиларнинг вакили ва раҳбари А.Мухамедбаев аризада
келтирилган важларни қувватлаб, Низомнинг 6-банди талабларининг
мавжудлиги, жамият томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчилик нормаларини
қўллаш, солиқларни ҳисоблаш бўйича маслаҳатларни бериш ва солиқ
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 11.05.2021
5-24-2103/2
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 16.07.2021
5-24-2103/2
тўловчиларга хизмат кўрсатишда муаммо юзага келтириб, солиққа оид
низоларни вуждуга келишига сабаб бўлаётганлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси вакиллари ариза
юзасидан ўз эътирозларини билдириб, Солиқ кодексининг 472-моддасида
белгиланган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги
юридик шахслар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартибига зид
нормалар қарорда мавжуд эмаслигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирлиги вакили аризага нисбатан эътироз билдириб, 2020 йил
1 январга қадар амалда бўлган Солиқ кодексининг 30-моддасида солиқ тўловчи
солиқлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар вужудга келган
пайтдан эътиборан улар амал қиладиган бутун давр мобайнида фойдаланишга
ҳақлилиги, 36-моддасида солиқ мажбуриятини бажариш муддатлари
белгиланганлиги, қабул қилинган қарорлар солиқ тўловчиларнинг ижро этиши
учун мажбурий ҳисобланишидан келиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги вакиллари Низомнинг 6-банди юқори юридик кучга эга
бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид ҳисобланмаслигини билдириб,
аризани рад этишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори
Ш.Ражабов аризада келтирилган важлар асоссиз бўлганлиги учун уни рад
этишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришини, прокурорнинг фикрини тинглаб, ариза ва ёзма фикрларда
келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни
жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-3594-сонли Фармонининг 1-бандида 2005 йилнинг
1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий ҳорижий инвестицияларни жалб
этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад
(фойда) солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва
ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, экология солиғи, микрофирма ва кичик
корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика
йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиниши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда
Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2016 йил 9 августда қабул қилинган,
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 26 августда 2822-сон
билан рўйхатга олинган “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни
жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандида солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун
белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган янги ташкил этилган корхоналар
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 11.05.2021
5-24-2103/2
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 16.07.2021
5-24-2103/2
давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб солиқ имтиёзларинининг амал
қилиш муддати тугайдиган ойдан кейинги ойнинг 1-санасигача солиқлар
тўлашдан озод этилиши белгиланган.
МЧЖ шаклидаги “Global Komso Daewoo” хорижий корхонаси Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 17 августдаги 1390-сонли қарорига
асосан ташкил этилиб, 210 йил 13 сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги
“Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-3594-сонли Фармонининг 1-банди, бирини хатбошисида назарда тутилган
корхона давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб етти йил муддатга фойда
солиғи (ва бошқа солиқлар ҳамда ажратмалар) тўлашдан озод қилиш имтиёзи
берилган. МЧЖга берилган имтиёз муддати 2017 йил 12 сентябрда тугаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги
“Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-177-сонли қарорига асосан валюта курсида
фарқ юзага келганлиги, МЧЖ томонидан 2017 йилнинг 30 сентябрь куни
валюта курсини ҳисобига 96 731 578, 66 минг сўм миқдордаги зарар
кўрганлиги, бу миқдордаги зарар, юқори юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга кўра (12.09.2017 йил) имтиёздан кейинги даврда кўрилганлиги,
лекин низоли 2822-сонли Низомнинг 6-банди ўзига мос бўлиши ва бўйсуниши
лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда, имтиёз муддатини
2017 йил 12 сентябрь эмас, балки 2017 йил 1 октябрь деб белгиланганлиги,
айнан шу ҳолат, МЧЖнинг имтиёз даври тугаганидан кейинги даврда кўрган
зарарини 2018 йил натижалари бўйича олган фойдасидан чегириш ҳуқуқини
чеклаб қўйганлиги ва бошқа важлар кўрсатилиб, қайд этилган Низомнинг
6-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, аризачилар судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (2008-2019 йилларда амалда
бўлган таҳрирдаги) 36-моддасига кўра, солиқ мажбурияти ушбу Кодексда
белгиланган муддатларда солиқ тўловчи томонидан бажарилиши керак. Солиқ
мажбуриятини бажариш муддатлари календарь сана ёки вақт даври (йил, йил
чораги, ой, ўн кунлик ва кун) ўтиши билан белгиланади.
Муддатнинг ўтиши календарь санадан ёки муддатнинг бошланиши
белгилаб қўйилган воқеа юз берганидан кейинги кундан бошланади. Солиқ
мажбурияти бу мажбуриятни бажариш муддатининг сўнгги куни соат йигирма
тўртга қадар бажарилиши керак.
Солиқ кодексининг 31-моддасида солиқ тўловчи солиқлар бўйича
имтиёзлардан фойдаланиш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.
Солиқ кодексининг (2020 йил 1 январдан амалда бўлган таҳрирдаги)
472-моддасида тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги
юридик шахслар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби белгиланган,
бироқ ушбу моддада имтиёз амал қилиш муддатлари назарда тутилмаган.
Ушбу моддада белгиланган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари
иштирокидаги юридик шахслар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш
тартибига зид нормалар Низомда мавжуд эмас.
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 11.05.2021
5-24-2103/2
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 16.07.2021
5-24-2103/2
Солиқ кодексининг (2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган таҳрирдаги)
161-моддасининг еттинчи қисмида солиқ тўловчининг юридик шахслардан
олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилган солиқ даврида кўрган
зарарлари кейинги даврларга тақсимлаб ўтказилиши мумкин эмаслиги
белгиланган.
Солиқ кодексининг 162-моддасига асосан календарь йил юридик
шахслардан олинадиган фойда солиғининг солиқ даври ҳисобланади.
Бундай
ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт
вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2016 йил 9 августда қабул
қилинган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 26 августда
2822-сон билан рўйхатга олинган “Тўғридан-тўғри хусусий ҳорижий
инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандида белгиланган муддатлар юқори
кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид ҳисобланмайди.
Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати аризани
қаноатлантиришни рад этишни, ариза учун тўланган 4 900 000 сўм давлат божи
ва 19 600 сўм почта харажатларини аризачи “Arbitrajniy dom Muxamedbaeva”
МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодексининг 154, 158, 183-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи “Global Komso Daewoo” МЧЖ ва “Arbitrajniy dom Muxamedbaeva”
МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигида 2016 йил 26 августда 2822-сон билан рўйхатга олинган “Тўғридан-
тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ
имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга
киради ва унинг устидан кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
З.Курбонова
ҳайъат аъзолари
М.Абабакиров
Ш.Шеркулов
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 11.05.2021
5-24-2103/2
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 16.07.2021
5-24-2103/2
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 11.05.2021
5-24-2103/2
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 16.07.2021
5-24-2103/2
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 11.05.2021
5-24-2103/2
Ҳужжат имзоланган: Курбанова Зарипахон Муминжановна, 16.07.2021
5-24-2103/2
Do'stlaringiz bilan baham: |