Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


Суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши бу ажримнинг ижросини тўхтатмайди



Download 12,6 Mb.
bet256/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

Суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши бу ажримнинг ижросини тўхтатмайди.
Даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги ёки даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаш­тириш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши бу ажримнинг ижросини тўхтатиб қўяди.


1. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги суд ажрими устидан ши­коят беришдан, процест келтиришдан мақсад шу актга нисбатан тегишли шахсларнинг норозилигини билдириши ҳақида юқорида баён қилинган. Ушбу шарҳланаётган қоиданинг мазмунига қара­ганда:
1) даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилган тақдирда ҳам бу ажримнинг ижросини суд ҳам, прокурор ҳам тўхташашга ҳақли эмасдир, ажримни юқори судлар томонидан кўриб бекор қилиш бундан мустаснодир.
2) даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги ажрим устидан ишда иштирок этувчи шахслар, айниқса билдириши суд­нинг ажрими устидан хусусий шикоят бериш ёки хусусий протест келтирилиши ажримни тўхтатиб туриш каби ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтиради;
3) даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят берилганда ёки хусусий протест келтирилганда ҳам ажрим ижро қилинмасдан тўхтатиб турилиши каби ўзига хос ҳуқуқий оқибат туғдириши бундай ишларнинг ўзига хос хусусиятини кўрсатади.
Савол туғилади, нима учун мазкур қоиданинг биринчи қисмига кўра ажримнинг ижроси тўхтатилади, иккинчи қисмида кўрсатил­ган қоида бўйича суднинг ажрими устидан хусусий шикоят бери­лиши ёки хусусий протест келтирилиши ажримнинг ижросини тўх­татади? Бунга мос қилиб суднинг бундай ажрим ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилиши назарда тутилган (ФПКнинг 346-моддаси).


258-м о д д а. Даъвони таъминлаш натижасида етказилган
зарарни қоплаш


Суд (судья) даъвони таъминлаш билан бирга жавобгарга етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплашни даъвогардан талаб қилиши мумкин.
Жавобгар даъвони рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин даъвогарнинг илтимоси билан даъвони таъминлаш учун кўрилган чоралар натижасида ўзига етказилган зарарни қоплашни даъвогардан талаб қилиш­га ҳақли.


1. Фуқаролик ишлари бўйича даъвони таъминлаш билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар даъвогарнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаат­ларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлади. Қонун юқоридагилар билан бир қаторда, тарафларнинг процессда иштирокининг тенг ҳуқуқлилик принципига амал қилган ҳолда даъвони таъминлаш натижасида жавобгарга етказилган зарарни ундиришга оид қоидани ҳам татбиқ этиш мумкинлигини назарда тутилган.
Даъвони таъминлаш чорасининг кўрилиши жавобгарнинг ўз мулкини тасарруф этишини маълум даражада чеклаб қўйиши билан, шунинг ўзи билан бирга унга баъзи ҳолларда мулкий зарар етказилиши мумкин. Бундай ҳолларни эътиборга олиб қонун (ФПКнинг 258-моддаси), суд ёки судья даъвони таъминлашга йўл қўйиши билан бирга жавобгарга етиши эҳтимол бўлган зарарларни таъминлашни даъвогардан талаб қилиши мумкинлигини белгилай­ди. Шу мақсадда суд жавобгарнинг кўриши мумкин бўлган зарар­ларни қоплаш учун маълум сумма пулнинг даъвогар томонидан суднинг депозит счётига ўтказишини талаб қилиши мумкин.
Жавобгар даъво рад қилиниб чиқарилган ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг даъвогардан унинг илтимоси билан даъвони таъминлаш бўйича кўрилган чоралар натижасида ўзига етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Агар даъво­ни таъминлаш чоралари суднинг ташаббуси билан ёки прокурор­нинг аризаси бўйича кўрилган бўлса, даъвони рад қилинганидан сўнг жавобгар бундай ҳуқуққа эга бўлмайди, яъни кўрган зарар­ларининг тўлатилишини талаб қила олмайди.
2. Фуқаролик ишлари юзасидан тегишли талаб (даъво)ни таъ­минлаш суд томонидан рад этилган тақдирда, иш бўйича чиқарил­ган ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг бундай ҳара­катлар натижасида жавобгар кўрган моддий ва маънавий зарар­ларни қоплаш ҳақида даъвогардан талаб қилиши мумкин.
Айрим ҳолларда судья (суд) даъвони таъминлаш билан жавоб­гарга етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш ҳақидаги ариза берилган вақтидан бошлаб тегишли талабни даъвогар олдига қўйишга ҳақли. Юридик адабиётларда айрим процессуалистлар даъвони таъминлаш натижасида етказилган зарарни қоплашнинг турли усулларидан фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиб ўтадилар.
Буларга:

  1. даъво таркибидаги иш юритиши билан даъво қўзғатиш;

  2. моддий ва маънавий зарарни даъвогар томонидан ихтиёрий тартибда қоплаш тартибида;

  3. келтирилган зарарни даъвогар ёки унинг қариндошлари томонидан турли усуллар билан қоплаш билан жавобгарни рози қилиш ва ҳоказо1

Даъво таъминлаш натижасида етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ бундай усуллар суд амалиётида кўпроқ татбиқ этилиши кузатилади.
3. “Агар даъвони таъминлаш бўйича чораларни кўрмаслик ҳал қилув қарорини ижросини қийинлаштирадиган ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўядиган бўлса, судья ФПКнинг 248-моддасига мувофиқ ишни судда кўришга тайёрлаш давомида даъвони таъмин­лаш бўйича чоралар қўллашга ҳақли эканлиги судларга тушун­тирилсин.
Шу жараёнда судья далилларни таъминлаш бўйича чоралар кўриши мумкин, чунки ФПКнинг 61-моддаси судга ариза берилган вақтдан бошлаб судья уларни таъминланишини назарда тутади1.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish