Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-боб. ДАЪВО ИШЛАРИНИ КЎРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 12,6 Mb.
bet257/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

25-боб. ДАЪВО ИШЛАРИНИ КЎРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


259-м о д д а. Ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича
учинчи шахсларни жалб қилиш


Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилин­ган ходимларни ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтка­зилган ходимларни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ёки бошқа ишга ўтказишга фармойиш берган мансаб­дор шахсни учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жавобгар томонига жалб қилиши шарт.
Суд меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ёки бошқа ишга ўтказиш очиқдан-очиқ қонунга хилоф бўлганлигини аниқласа, шу процесснинг ўзидаёқ айбдор мансабдор шахс зим­масига мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажа­рилган вақт учун ҳақ тўлаш натижасида ташкилотга етказил­ган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини юклайди. Бундай ҳолларда мансабдор шахсдан ундириладиган сумма­нинг миқ­дори меҳнат ҳақидаги қонун ҳужжатларига биноан белги­ланади.


1. Меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низоли ишларни суд тартибида кўриш айрим процессуал хусусиятлари билан бошқа фуқаролик ишларидан фарқланади.
Нотўғри бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимларни ишга тиклаш ёки олдинги вазифаларига қўйиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ўз ташаббуси билан ишдан бўшатишга ёки бошқа ишга ўтказишга буйруқ берган мансабдор шахсни жавобгар томонидан учинчи шахс сифатида иштирок этиши учун жалб қилиши мумкин. Суд ишдан бўшатиш ёки бошқа ишга ўтказиш очиқдан-очиқ қонун­га хилоф бўлганлигини аниқласа, у шу процесснинг ўзида айбдор мансабдор шахсга давлат муассасаси, корхонаси, ташкилотнинг ишдан бўшатилган ходими мажбуран бекор юргани учун қақ тўлаши ёки иш ҳақидаги фарқни тўлаши натижасида кўрган зарар­ларини қоплаш мажбуриятини юклаши лозим. Учинчи шахсларни меҳнат ишларида иштирок этилиши ҳақида Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий судининг 1998 йил 17 апрелдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қарорларни қўлланиш ҳақида»ги Пленум қарорида берилган.1 Бундай ҳолларда мансабдор шахсдан ундирилган сумманинг миқдори меҳнат ҳақидаги қонунлар билан белгиланади (ФПКнинг 259-моддаси).
Корхона, муассаса ва ташкилотларнинг маъмурияти томонидан ишдан нотўғри бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимни ишга ёки аввалги вазифасига қайта тиклаш тўғрисида чиқарилган ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда, суд корхона, муассаса, ташкилотларда ходимнинг мажбуран бекор юрган вақти учун иш ҳақи ундириш тўғрисида ёки нотўғри бошқа ишга кўчирилган ходимга ҳал қилув қарори чиқарилган кундан бошлаб, то уни ижро этиш учун ўтган вақтдаги иш ҳақи тафовутини тўлатиб олиши тўғрисидаги масалани ҳал этиши мумкин.
Айни вақтда суд чиқарган ҳал қилув қарорининг ижро этилма­ганлиги ҳақида ходимга пул суммаси тўланиши ҳисобига келиб чиққан зарарлар корхона, муассаса, ташкилотнинг даъвоси бўйича суднинг ҳал қилув қарорини бажармасликда айбдор бўлган мансаб­дор шахслардан бундай ҳолларда ундириладиган пулнинг миқдори меҳнат ҳақидаги қонунлар билан белгиланади (ФПКнинг 259-мод­даси, Меҳнат кодексининг 273-274-моддалари).
Шу тартибда қонун ишдан нотўғри бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимларни ишга тиклаш тўғрисидаги ишларни кўришда мустақил талаб билан арз қилмаган учинчи шахсларнинг ишда иштирок этишларининг икки муҳим хусусиятини: биринчи­дан, жавобгарнинг (корхонанинг) манфаатлари юзасидан учинчи шахсга (айбли мансабдор шахсга) нисбатан регресс даъвосини қўзғатиш ва иккинчидан, бу даъвони асосий даъво билан бир вақтнинг ўзида кўриш мумкинлигини белгилайди. Аммо мансабдор шахсни ишга жавобгар тарафидаги учинчи шахс сифатида ишга жалб қилмасдан регресс даъвони ҳал қилишга йўл қўйилмайди. Мансабдор шахс суднинг ажрими билан ишда иштирок этишга жалб қилиниши ва ФПКнинг 160-моддасида кўрсатилганидек, иш­нинг кўрилиши куни тўғрисида албатта хабардор қилиниши керак.
Ишга тикланиш тўғрисида ходим томонидан даъво қўзғатил­ганида жавобгар (корхона) тарафида туриб, учинчи шахс сифатида ишда қатнашишга жалб қилинадиган мансабдор шахс бир вақтнинг ўзида регресс даъвоси суднинг ташаббуси билан манфаатдор таш­килот томонидан, бундай даъвонинг қўзғатилиш-қўзғатилмаслиги­дан қатъи назар, яъни асосий даъво бўйича жавобгар томонидан даъво қўзғатилган бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар кўрилади. Меҳнат ишида учинчи шахс сифатида иштирок этувчи мансабдор шахс бундай иш юзасидан вакил бўла олмайди. Ташкилотнинг рег­ресс даъвоси суднинг ташаббуси бўйича ҳал қилинмаган ҳолларда бундай даъво прокурор томонидан қўзғатилада. Етказилган зарар фақат мансабдор шахснинг айби борлиги аниқлангандагина унди­рилиши мумкин. Моддий жавобгарликка ходимни нотўғри бўша­тишда ёки бошқа ишга ўтказишда бевосита айбли бўлган шахслар­гина тортилади. Бинобарин, учинчи шахслар сифатида фақат бир шахсгина жалб қилинмасдан, ходимнинг нотўғри бўшатилиши ёки бошқа ишга ўтказилишида айбли бўлган шахсни аниқлаш учун бир неча шахслар ҳам жалб қилиниши мумкин.
Меҳнатга оид фуқаролик ишининг тўғри ҳал қилиниши иш юзасидан аниқланиши лозим бўлган фактларнинг холисона равишда ва тўла белгиланишига боғлиқдир. Ҳар қайси меҳнат иши бўйича аниқланиши лозим бўлган ҳолат доираси низоли ҳуқуқий муносабатнинг мазмунига ва даъвогар томонидан арз қилинган талабларнинг моҳиятига қараб белгиланади. Чунончи, штатнинг қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшатилган ходимларни ишга тиклаш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда, суд дарҳақиқат штат қисқартириш бўлган-бўлмаганлигини, бундай ҳолларда иш берувчи мазкур асослар бўйича хизматчиларни бўшатишни тартиб­га соладиган меҳнат қонунчилиги нормаларига риоя қилинган-қилинмаганлигини аниқлайди.
Меҳнат интизомини бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни кўришда судлар, ходим томонидан меҳнат интизомини бузадиган хатти-ҳаракатлар қилинган-қилинмаганлигини, ходимга нисбатан таъсир этиш чораларининг иш берувчи томонидан қўлланган-қўлланмаганлигини белгилаш талаб қилинади.
Ходимлар томонидан корхона, муассаса ва ташилотга етказил­ган зарар ҳақини улардан ундириш тўғрисидаги ишларни кўришда ходимларни моддий жавобгарликка тортиш асосларини ва шартно­маларини, шунингдек ундирилишга тегишли суммаларни белгилай­диган ҳолатни ҳар томонлама аниқлаши лозим.
Суд бундай ишларни ҳал қилишда меҳнат низоларини кўрувчи комиссия кўрилаётган низо тўғрисида чиқарилган қарорларни эътиборга олса ҳам, аммо бу қарорлар суд учун мажбурий эмас. Суд ишни кўришда низоли ҳуқуқий муносабатнинг барча ҳолатини, тарафларнинг ҳақиқий ҳуқуқ ва бурчларини тўла ва тўғри аниқлаш билангина чегараланмасдан, балки низонинг меҳнат низоларини кўрувчи комиссия ва касаба уюшмаларида кўрилиши тартибга риоя қилинганлигини текширади. Бу тартибнинг жиддий равишда бузилиши, масалан, арз қилувчининг иштирокисиз ишнинг кўрили­ши қабул қилинган қарорнинг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тар­тибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида”ги 1998 йил 17 ап­релдаги 12-сонли қарорининг 52-бандида ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича учинчи шахсларни жалб этиш ҳақида тушунтириш берган. Бунга кўра, ғайриқонуний меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки шахс ходимни ноқонуний бошқа ишга ўтказиш буйруғи билан амалга оширган мансабдор шахсни ишга жавобгар тарафи­дан учинчи шахс сифатида жалб этиш масаласини одатда судья ишни судда кўришга тайёрлаш босқичида ҳал этади, бу масала ишни суд мажлисида кўриш жараёнида ҳам ўз ечимини топиши мумкин. Мансабдор шахсни бундай жалб этиш иш бўйича жавоб­гарнинг вакили сифатида сўзга чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ишни кўрилиш вақти ва жойи тўғрисида тегишлича хабар берилган мансабдор шахс суд залига узрсиз сабабларга кўра келма­са ёки унинг ҳозир бўлмаслик сабаблари ҳақида маълум бўлмаган тақдирда, суд бу шахсни иштирокисиз ҳам ишни кўриши мумкин.
Агар жавобгар тарафидан учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган мансабдор шахс зиммасига ходимнинг бўш юрган вақти (прогули) учун ўртача иш ҳақи тўлаш билан келтирилган зарарни ёки кам ҳақ тўланган ишни бажарганлиги туфайли ўртадаги ҳақ­нинг фарқини қоплаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас деган хулосага келса, суд ҳал қилув қарорида тегишли асосларни баён этиши керак.
“Ишга тиклаш ҳақидаги ишларни судда кўришга тайёрлашда қонунни очиқ ойдин бузиб ғайриқонуний тарзда меҳнат шартнома­сини бекор қилиш ёки ходимни ноқонуний бошқа ишга ўтказишни фармойиши билан амалга оширган мансабдор шахс сифатида ғай­риқонуний ишдан озод этилганда ёки асоссиз бошқа ишга ўтказил­ганда тўланган иш ҳақини қоплаш мақсадидагина эмас, балки қонунларни бузилишини олдини олиш учун ишга жалб қилиш масаласини ҳал қилиш керак”1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish