Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Никоҳни бекор қилиш ҳақидаги иш билан



Download 12,6 Mb.
bet258/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

260-м о д д а. Никоҳни бекор қилиш ҳақидаги иш билан
бирга кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган
низолар


Эр-хотиннинг мулкни бўлиш ҳақидаги талаби, агар бу низони тўғри ҳал қилиш учун ишга учинчи шахсни жалб қилиш зарур бўлса, никоҳни бекор қилиш ҳақидаги иш билан бирга кўрилиши мумкин эмас.


1. Фуқаролик процессуал қонунчилиги ишларни судда кўриш учун айрим туркумдаги ишлар бир-бири билан боғлиқ бўлиши туфайли битта иш юритишда кўриб ҳал қилишга масалан, никоҳдан ажратиш билан алимент ундириш тўғрисидаги ишларни қўшиб бирга кўришга йўл қўйса, бошқа ҳолларда, жумладан, мазкур қоидага кўра, агар эр-хотиннинг мулкни бўлиш ҳақидаги талаби бўйича низони тўғри ҳал қилиш учун ишга бошқа шахсларни жалб қилиш зарур бўлган ҳолларда бу иш никоҳдан ажратиш ҳақидаги иш билан бирга кўрилиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 37-моддасида белгиланганидек, никоҳ эр-хотиннинг ҳаётлигида улардан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ ажралиш йўли билан туга­тилиши мумкин. Суд ажралиш тўғрисида ариза берган эр ва хотинни яраштириш учун барча чораларни кўришга мажбур.
Бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар оиланинг дахлсиз­лигига, миллий хусусиятларга эътибор беришлари лозим.
Эр ва хотиннинг никоҳни қайд қилиш органларига биргаликда ёзма ариза беришлари ва бу аризада никоҳни бекор қилиш тўғри­сида ҳар икки тарафнинг илтимоси баён этилиши керак бўлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларига тааллуқли бўлган никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бу идораларда кўриб ҳал этишнинг иложи бўлмаганлиги ҳақида далиллар (бу органга ажралувчилардан бирини келмаслиги ёки ариза беришдан бош тортганлиги ва ҳоказо тўғрисида шу идоралардан тегишли маълу­мотлар) бўлса, суд бундай ишларни даъво қўзғатиш тартибида кўришга ҳақли.
Ҳудудий судловлик тўғрисидаги умумий қоидаларга биноан никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги низоли ишлар жавобгарнинг турар-жойидаги судга тегишли бўлади.
ФПКнинг 241-моддасида даъвогарнинг танлаши бўйича суд­ловлик тўғрисидаги қоидалар берилган. Бу моддада даъвогарга унинг тарбиясида вояга етмаган болалари бўлганида ёки саломат­лиги туфайли жавобгарнинг турган жойига бориш имконияти қийинлашганида ажралиш тўғрисидаги даъвони ўзининг турган жойида қўзғатиши мумкинлиги тўғрисида Фуқаролик процессуал кодексида янги ҳуқуқий меъёрни берилиши она ва болаларни манфаатини кўзлаб уларга берилган имтиёзлардан ҳисобланади. Судловликни бу кўриниши бундай туркумдаги ишларни ўзига хос процессуал хусусиятига эга эканлигини ҳам англатади.
ФПКнинг 243-моддасига кўра ажралиш тўғрисидаги иш эр ва хотиннинг ўзаро келишуви бўйича ҳар қайсиларнинг турар-жойи­даги судда кўрилиши мумкин.
Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ариза процессуал ҳужжат бўлиб, унинг билан никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги процесс (иш) қўзғатилади. Аризада никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ҳуқуқнинг тан олиниши ва ҳимоя қилиниши тўғрисидаги талаб баён этилади. Шу тартибда ажралиш тўғрисидаги ариза ўзининг мазмуни бўйича даъво иши бўлиб кўрилади, бинобарин ҳар қандай даъво аризага нисбатан татбиқ этиладиган ФПКнинг 148-149-мод­даларининг талаблари тўла равишда бу аризага нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ариза фақат эр-хотиннинг ҳар иккала томонидан ёйинки уларнинг бири томонидангина бери­лиши мумкин. Бу ҳолат никоҳ муносабатларининг биринчи навбат­да шахсий муносабат бўлишидан ва ажралишга бўлган ҳуқуқнинг шахсий эканлигидан келиб чиқади.
Агар оилавий мулкни бўлиш тўғрисида талаб бўлса, эр ва хотиннинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотлар ва мулкни бўлиш тўғрисидаги таклифлар кўрсатилади.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлисида бошқа фуқаролик ишлари бўйича ўтказиладиган суд мажлисидан ўзининг мақсади, уни олиб бориш тартиби, усули жиҳатдан ҳам фарқланишига аҳамият бериш лозим. Бундай туркумдаги ишларда суд ишнинг ҳолатини уни мазмунан ҳал қилиш учунгина эмас, балки эр ва хотинни яраштириш учун чоралар кўриши лозим.
Ажратиш тўғрисидаги ишнинг ўйлаб ҳар томонлама мулоҳаза қилиб ўтказилиши, ажралувчи эр ва хотинда, шунингдек суд мажлиси залида бўлган барча фуқароларда чуқур таъсир қолдира­ди. Суд мажлиси қонунга, истиклол ахлоқ нормаларига ҳурматда бўлишга тарбиялаши, эр ва хотинни ўз оилаларини мустақкамлаш зарурлигини англашга мажбур қилиши, уларни чуқур уйламасдан никоҳдан ажралишга бўлган ниятларидан бош тортиш зарурлигига ишонтириш керак.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларда оила кодексининг 25, 27 моддаларида белгиланган эр ва хотиннинг ҳар бирига тегишли мулки уларнинг умумий мол-мулкни бўлмиш судларга тегишли бўлиб ҳисобланади ёритилган.
Шу ўринда суд амалиётидан мисол келтирамиз.
Э. Уйда эгалик ҳуқуқини белгилаш ва ворислик тўғрисидаги гувоҳномани қисман ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида А., Б., В. ва Г. ларга нисбатан даъво билан судга мурожаат қилган.
Суд Э. Нинг даъвосини рад қилган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун юборган.
Вилоят суди раёсати апелляция инстанцияси судининг ажри­мини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучида қолдирган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2002 йил 28 июнда вилоят суди раёсати қарорини қуйидагиларга бекор қилиб, апелляция инстанцияси ажримини кучида қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қа­рорининг 23-бандида, никоҳни ФҲДЁ органларида қайд қилмаган ҳолда бир оила бўлиб яшаган шахсларнинг мулкий муносабатлари фуқаролик қонунлари нормалари билан тартибга солиниши кўрсатилади.
Аниқланишича, Э. билан М. қонунда белгиланган тартибда никоҳ тузмаган 16 йил давомида умумий рўзғор юритиб яшаш даврида низоли уйни сотиб олишган ва биргаликда қўшимча имо­ратлар қуришган. Бу ҳолда, суд Э. нинг низоли уйни биргаликдаги мулк деб топиш ва ундан улуш ажратиш ҳақидаги даъвосини ҳал этишда фуқаролик кодексининг 225-226-моддаларидаги нормалар­ни қўллаши лозим бўлсада, Оила кодекси нормаларини қўллаб хатога йўл қўйган.
Ишни янгидан кўришда тарафларнинг важлари атрофлича текширилиши, умумий мулк яратиш мақсадида уй сотиб олиш ва қўшимча иморатлар қуриш ҳақида Э. билан М. ўртасида келишув бўлган-бўлмаганлиги, даъвогар уйни сотиб олишда қанча ҳисса қўшганлиги аниқланиши, агар низоли уй умумий мулк эканлиги аниқланса, шу ҳолатлардан келиб чиқиб Э. нинг умумий мулкдаги улуши белгиланиши, унинг баҳоси аниқланиб, шундан сўнг мулкни бўлиш масаласи ҳал этилиши лозим бўлади1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish