Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Шикоят бўйича судьянинг ҳаракатлари



Download 12,6 Mb.
bet266/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

268-м о д д а. Шикоят бўйича судьянинг ҳаракатлари


Судья шикоятни кўриб чиқиш учун қабул қилиб, қуйидаги ҳаракатларни бажаради:
1) тегишли органлар ва мансабдор шахслардан зарур ҳужжатларни талаб қилиб олади;
2) фуқаронинг илтимоси ёки ўзининг ташаббуси билан шикоят қилинган хатти-ҳаракатнинг (қарорнинг) ижросини тўхтатиш масаласини ҳал этади.


1. Судья давлат органлари, бошқа органлар, шунингдек мансаб­дор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатларига оид шикоят (ариза)ни қабул қилиши биланоқ фуқаролик процессуал қонунчи­ликда ифодаланган қатор процессуал ҳаракатларни амалга оши­ришга киришади. Бу процессуал ҳаракатлар ишни кўришга тайёр­лаш, уни мазмунан кўриш билан боғлиқ ФПКнинг 158-160-модда­лари ҳамда 162-202-моддаларида кўрсатилган ҳаракатлар бўлиб, айрим истиснолар бўлиши мумкин.
Ушбу қоидага кўра, судья ташкилотлар, фуқаролардан ёзма ва ашёвий далилларни талаб қилиб олиш ёки бу далилларни олиб судга тақдим этиш учун ишда иштирок этувчи шахсларга талаб­нома бериш масалаларини кўриб чиқади.
Шикоят бўйича судьянинг ҳаракатлари органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қарор)лари устидан шикоятларга оид ишлар қонунда кўрсатилган туркумдаги ишларга тегишли бўлиб, бу қоидага асосан судья органлар ва мансабдор шахслардан зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилишга ҳамда фуқаронинг илтимосига ёки ўзининг ташаббуси билан қилинган хатти-ҳаракат (қарор)лари­нинг ижроси судда ҳал этилгунга қадар тўхтатиш масаласини ҳам ҳал этишга ҳақлидир.
2. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ор­ганлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашма­лари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлар) усти­дан бериладиган шикоятлар ФПКнинг 149, 150-моддаларида назар­да тутилган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади ва Ўзбекис­тон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси­нинг “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги Қарорида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.
3. Бериладиган аризанинг шакли ва мазмуни бўйича ФПКнинг 149-моддасида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда, шикоят­да, жумладан, қандай хатти-ҳаракатлар устидан шикоят қилинаёт­ганлиги, бу хатти-ҳаракатлар (қарорлар) оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган-берилмаганлиги ва берилган бўлса, қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
ФПКнинг 154-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья шикоятни ҳаракатсиз қолдиришга ҳақли.
Шикоятни кўришга қабул қилган суд фуқаронинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан шикоят қилинаётган хатти-ҳаракат (қарор)нинг ижросини у ҳал қилингунга қадар тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
Шикоят Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ко­дексининг умумий қоидаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республика­сининг “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғри­сида”ги Қонунида ва ФПКнинг 27-бобида белгиланган истисно ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда, суд томонидан у берилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, корхона, муассаса, ташкилот ёки жамоат бирлашмаси қайта ташкил этилгани ёки тугатилгани аниқланган ҳолда, суд ишга фуқаролар­нинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш масаласини ҳал этиш ваколатига эга бўлган уларнинг ҳуқуқини қабул қилув­чини жалб этиш чораларини кўриши керак.
Шикоятни кўриш пайтида ҳаракати устидан шикоят қили­наётган мансабдор шахс илгариги лавозимида ишламаётган бўлса, суд фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ваколатига эга бўлган тегишли орган (ташкилот)ни ишга жалб этиш тўғрисидаги масалани ҳал этади. Шикоят қаноатлантирилган тақдирда, суд шу орган (ташкилот) раҳбарига фуқаронинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш мажбуриятини юклайди.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish