Боланинг ўз оиласидаги ҳуқуқларини айтиб беринг.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бола ҳуқуқлари ҳақидаги 64-моддасида қуйидагича баён этилган:
«Ота-оналар ўз фарзандаларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васий лигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради». Бола манфаатларига зид бўлган ҳолатлардан ташқари, ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эга.
Болага исм қўйиш, унинг исми ва фамилиясини ўзгартириш тартибини айтиб беринг.
Жавоб: Ҳар қандай ота-она ўз фарзандларига ўзаро келишиб, ёки яқин қариндош-уруғлари маслаҳати билан ота-онасининг исмига кўра, ёки ўзлари хоҳлаган исмни қўйишлари мумкин. Одатда, боланинг фамилияси ота-онанинг фами лиясига қараб белгиланади. Агар ота-она турли фамилияларда бўлса, уларнинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилиши мумкин. Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага миллий анъаналарга кўра ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин.
Ўн олти ёшга тўлгунча, вояга етмаган боланинг фамилияси маълум мақсадда ота-онаси биргаликда қабул қилган қарори билан ўзгартирилиши мумкин. Агар у ўн олти ёшга тўлган бўлса, унинг исми ёки фамилиясини ўзгартириш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади.
Ота-онанинг вояга етмаган боласига тегишли ёки боланинг ота-онасига тегишли мулкка эгалик қилиш тартибини айтиб беринг.
Жавоб: Ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида мулки бўлиши ҳам мумкин. Бирга яшаб турганда улар бир-бирларининг розилиги билан бундай мулк ка эгалик қилишлари ва улардан фойдаланишлари мумкин. Ва ниҳоят, вояга етмаган болалар қонунда белгиланган тартибда ҳадя, мерос тариқасида олган мол-мулки, шунингдек, шахсий меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти натижасида орттирган мол-мулки уларнинг хусусий мулки ҳисобланади. Худди шу тариқа, вояга етмаганларнинг шахсий фойдаланишдаги буюмлари (кийим-кечак, турли иш қуроллари, ўқув анжомлари ва бошқалар) уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.
Ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Шунингдек, ота-она ҳам вояга етмаган болаларнинг мол-мулкигаэга лик қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бунда болага тегишли ҳар қандай маблағ, хоҳ у пенция бўлсин, хоҳ бошқа турдаги нафақа бўлсин, унинг ота ёки онаси томонидан унинг таъминоти, таълим-тарбия олиши учунгина сарфланиши керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |