1-Мавзу: “Инфокоммуникация тизимлари электр таъминоти”
фани ва унинг аҳамияти.
Режа:
1.“Инфокоммуникация тизимлари электр таъминоти” фани ва унинг аҳамияти.
2.“Инфокоммуникация тизимлари электр таъминоти” фанининг мақсад ва вазифалари.
3.Инфокоммуникация тизимлари электр таъминоти соҳасидаги ишлар ҳолати.
4.Қайта тикланувчи электр таъминоти манбаларининг Ўзбекистоннинг энергия мустақиллигидаги ўрни.
1. “Инфокоммуникация тизимлари электр таъминоти” фани ва
унинг аҳамияти.
Инфокоммуникация тизимлари иқтисодиётда ахборот ва телекоммуникация технологияларини бир комплексга бирлаштирадиган янги тармоқ сифатида тақдим қилинади. Бу ерда алоқа тизимлари турли типдаги маълумотларни маълум масофага етказиб бериш воситаси бўлиб майдонга чиқади. Инфокоммуникация умумжаҳон тенденциялари доирасида тармоқларни ривожлантиришга ва глобаль ахборот сервислари сонини тарқатишга йўналтирилган.
- турли хил электр қурилмаларининг электр таьминоти учун электр энергиядан фойдаланиш ва унинг асосий характеристикалари;
- энергетик тизимлар ва ҳозирда кенг тарқалган ноанъанавий электр энергиянинг асосий принциплари, ҳисоблашнинг назарий-услубий асослари;
- бирламчи ва иккиламчи электр таьминот манбалари функционал бирликларининг асосий принциплари;
- қайта тикланувчан энергия манбалари асосида телекоммуникация корхоналари ва ҳаракатдаги электр алоқа объектлари электр таъминотини ташкил этишнинг асосий параметрларини ҳисоблаш усуллари;
- қайта тикланувчан энергия манбаларига бўлган талаблар;
- қайта тикланувчан энергия манбалари асосида электр таъминоти тизими қисмларининг ишлаш тамойили;
- қайта тикланувчан энергия манбалари назариясини, тузилиш тамойилини ва таснифларини ҳисоблаш усуллари;
- қайта тикланувчан энергия манбалари асосидаги электр таъминоти тизими қисмларини компьютер моделлаштириш ва тадқиқ этиш;
- электр таъминоти тизими ва қисмлари турли вариантларининг ишончлилигини баҳолаш;
- телекоммуникация ва алоқа аппаратуралари электр таъминоти тизимини ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш тажрибалари;
- бир неча энергия манбаларидан нарх, сифат ва бошқа кўрсаткичлар бўйича энг қулайини танлаш;
- қайта тикланувчан энергия манбаларининг тажриба макетлари билан амалий ишлай олиш;
- қурилмаларнинг таҳлилий кўникмаларини, ускуналарни носозликлардан холи этган ҳолда, синалган ускуналар ва стендлардан фойдаланиш ва уларни ишлаш режимида таьминот манбалари билан ишлаш вақтида техника хавфсизлик қоидаларига риоя этиб, телекоммуникация ва телевидения соҳасида бу қурилмаларни янада яхшилаш учун иқтисодий самарадорликни баҳолашда барча саволларга жавоб бериши тўғрисида маълумотлар олишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |