Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциянинг босқичлари ва вазифаларини айтиб беринг.
Жавоб: Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари тўрт босқичда амалга оширилади: Биринчи босқич, 3–17 ёшдаги болаларга атрофи миздаги олам, Ватан ҳақидаги дастлабки тушунчалар оилада ва мактабгача таълим муассасаларида шеър, қўшиқлар, мультфи лм, ўйинлар ўйнаш ва расмлар чизиш орқали давлат рамзларига ҳурмат ва она юртига муҳаббат шакллантирилиб борилади; Иккинчи босқич, 7–16 ёшдаги ўқувчиларнинг Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш. Уларни она юрти олдидаги фарзандлик бурчини бажариш учун тайёрлаш. Уларда Қуролли Кучлар сафи да хизмат қилаётган акаларига ҳавас уйғотиш. Ҳарбий хизматни орзу қилган ҳар бир ёш болаликданоқ жисмоний бақувват бўлиши, мунтазам спорт билан шуғулланиши, мактабдаги барча фанларни пухта ўрганиши, бўш вақтдан унумли фойдаланиши ва «Ёш китобхон» каби танловларга қатнашиш, ютуқларга эришишга интилиши лозим. Ўқувчиларни «Темурбекнинг ворислари», «Ўзбекистоннинг фарзандлари ботир бўлур» каби ҳарбий спорт мусобақаларида фаол иштирок этишлари талаб этилади; Учинчи босқич, 16–18 ёшдаги ёшларни Ватанга ва унинг ҳимояси учун муносиб хизмат қилишга руҳан ва жисмонан тайёрлаш. Уларга миллий армиямиз учун жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизматнинг аҳамияти ҳамда Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида кўргазмали воситалар орқали маълумотлар бериб бориш; Тўртинчи босқич, 18–30 ёшдаги ёшларни ҳар томонлама етук, отаона ва Ватанга садоқатли инсонлар этиб тарбиялаш, Ватан ҳимоясига доимо тайёр бўлиш ва Қуролли Кучлар сафи да хизмат бурчини ўтаётган ёшлар билан фахрланиш, конституцион бурч ва ҳарбий қасамёдга содиқлик туйғуларини шакллантириб бориш.
Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қай тартибда вужудга келишини айтиб беринг.
Жавоб: Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қуйидагилардан вужудга келади: қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шарт но ма лар ва бошқа битимлардан; қонунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан; суднинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаган қароридан; қонун йўл қўядиган асосларда мол-мулк олиш натижасида; фан, адабиёт, санъат асарларини яратиш, ихтиролар ва бошқа интеллектуал фаолият натижасида; бошқа шахсга зарар етказиш натижасида; асоссиз бойиб кетиш натижасида; фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа ҳаракатлари натижасида; қонун ҳужжатлари фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларнинг келиб чиқиши билан боғлайдиган ҳодисалар натижасида.
Do'stlaringiz bilan baham: |