Жиноят қонунчилиги деганда нимани тушунасиз, моҳиятини айтиб беринг.
Жавоб: Ҳуқуқбузарликларнинг хусусияти ва белгиларига қараб тўртта гуруҳга ажратиб олиш мумкин. Булар: жиноий, маъмурий, интизомий ва фуқаровий ҳуқуқ бузарликлардир. Ана шу ҳуқуқбузарликлар ичида бир-бирига нисбатан ўхшашроқ бўлгани жиноий ва маъмурий ҳуқуқ бу зар лик лардир. Уларнинг тажовуз қилиш объектлари ҳам кўп ҳолларда бир хил. Жумладан, Ўз бекистон Рес публикаси Жиноят кодексининг 2- моддасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектлар кўрсатилган бўлиб, шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинч ликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовуздан қўриқлаш назарда тутил са, Маъмурий жавоб гарлик тўғрисидаги кодекснинг 10- моддасида шахсга, фу қа роларнинг ҳуқуқларига ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тар ти бига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи қонуний айбли қилмишлар назарда ту тилади. Жиноий жавобгарлик Жиноят кодексида тақиқланган қилмиш содир этилган тақдирдагина қўлланадиган жавобгарликнинг энг оғир туридир. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси 16- моддасида, жиноят учун жавобгарлик – жиноят содир этишда айб дор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифода ланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатидир, деб ёзилган.
Жиноят учун жавобгарлик деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Жиноят учун жавобгарлик – жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифода ланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатидир.
Вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган жазо турларини айтиб беринг.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга жарима ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш каби асосий жазолар қўлланилиши мумкин. Вояга етмаганларга қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас. Жиноят кодексида вояга етмаганларнинг жиноят содир этиши жазонинг енгиллаштирувчи ҳолати (55- модда), ёш бола шахсига нисбатан жиноят содир этиш, жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат деб белгиланади.
Жарима – бу жиноят қилган инсондан давлат ҳисобига пул ундиришдир. Жарима фақат 16 ёшга тўлган вояга етмаганларгагина энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан йигирма бараваригача миқдорда тайинланади.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси – меҳнатга қодир, вояга етмаганни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат. Вояга етмаганларга бу жазо тури бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланади.
Озодликни чеклаш – бу жазо вояга этмаган махбусларга нисбатан асосий жазо чораси сифатида 6 ойдан 2 йилгача муддатга белгиланади.
Мажбурий жамоат ишлари – фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан 60 соатдан 240 соатгача бўлган муддатга тайинланади.
Озодликдан маҳрум қилиш – бу жазо тури вояга етмаганларга нисбатан 6 ойдан 10 йилгача муддатга тайинланади. Умуман, озодликдан маҳрум қилиш 13 ёшдан бошлаб қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |