Сифат бошқаруви
Сифатлар от туркумидаги бошқа сўзлар сингари бош сўз ва- зифасида келиб, айрим келишик формасидаги ёки кўмакчили сўз- ларни бошқариб келиш хусусиятига эга бўлади.
Сифатлар жўналиш, чиқиш ва ўрин-пайт келишиклари формасидаги сўзларни (от, олмош ёки отлашган сўзларни) бошқариб кела олади. Шунингдек, айрим сифатлар кўмакчи олған сўз- ларни бошқара олиш хусусиятига эгадир.
Жўналиш келишиги формасидаги сўзларни бошқарувчи сифатлар.Жўналиш келишиги формаеида- ги отларии бошқариш кўпроқ қуйидаги сифатлар группасида куч- лироқ.
а) маълум, машҳур, аниқ, равшан, ойдин каби аслий сифатлар жўналиш келишиги формасидаги ўрин-пайт отлари, шахе отлари ва олмошларни бошқариб келади: менга маълум, ҳамма- га аён каби: Уз иг а маълум, б о ш қ а г а номаълум бир қўшиқни ҳиргойи қилиб юради (Н. Ф о з и л о в).
б) маъқул, номаъқул, мақбул, номақбул, манзуркаби сифатлар эқўналиш келишигидаги шахе отлари ёки олмошларни бош- қариб келади. Бундай сифатлар шахенинг бирор предметга (ёки шахсга) ижобий ёки салбий муносабати билан боғлиқ бўлган белги хусусиятини ифодалайди: Одобли бола ҳ а м м а г а манзур(Мақол). Менга ўхшаганлар б у ернинг ҳокимига номацбулдир (Л. Бать).
в) Жўналиш келишигидаги от ёки олмошларни бошқариш қобилиятига эга бўлган сифатларнинг бир группасини предмет- ларнинг биологик ва психик ҳолатларини ифодаловчи зор, инти- зор, нигорон, муҳтож, мунтазир, муигтоқ, ташна, чанқоқкаби сифатлар ташкил этади. Бу сифатлар бошқарувидан вужудга келган бирикмаларда белги ва объект муносабати ифодаланади: Бутун боғ изингга зор, Интизордир сенга тамом олмазор, олуча- зор(Ҳ. О л и м ж о и). У менга мунтазир, У менга нигорон (Миртем ир).Не-не данғиллама меҳмонхоналар Ойшахонга мунтазир(Ғ. Ғ у л о м).
г) ихлосманд, ишқибоз, меҳрибон, садоқатли, ощбатли, вафо- дор каби предметнинг хусусиятини ифодаловчи нисбий сифатлар ҳам ўз маъно хусусиятларига кўра, жўналиш келишигидаги от ва олмошларни бошқариб келади. В аъд ас иг а в аф од о р қиз ўз мажбуриятини ҳам бажарди (Газета). Уғли ҳам она- сига с ад о цат л и эди (Газета). Бетончи бола ҳам қўшиқ- қаи ш қибо з эди(Саид Аҳмад).
д) тааллуқли, щрашли, алоцадор, оид, мансуб каби сифатлар бошқарувидан юзага келган бирикмаларда бир предметнинг бошқа бир предметга (ёки шахсга) қарашлилиги, алоқадорлиги маъноси ифодаланади: С из г а тааллуқлигап топиб қўйган эдим (С. Жамол).Хатларнинг кўпчилиги ҳаваскорлар- нингқаламига мансуб (Газета).
е) тўла, тўлиқ, бой, сероб, мўлкаби сифатлар жўналиш келишигидаги отларии бонщариб келади ва тобе муча предмет^белги- сининг нима билан мавжудлигини (нимага тўла, нимага бой экан- лигини) билдиради: ...токчалар кит о б лар г а т ў л а(Ҳ. Гулом). Боғларсиз ҳам буғдойгамўл бизнинг ер (М и р- темир).
ж) чечан, чащон, эпчил, моҳир, уста, пишиқ, уддабурон каби сифатлар; осон, қийин, қулай, ўнғай, лойиқ, оғир, нолойиқ каби сифатлар ҳам жўналиш келишиги формасидаги сўзларни бошқа- ра олади. Биринчи группадаги сифатлар кишиларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган хусусиятни ифода этади, белгининг қай жи- ҳатдан юзага чиқишини белгилаб кўрсатади: Фарғоналиклар ишга омил, сўзга чечанэмасми (С. Абдуқаҳҳор). Иккинчи группа сифатлар бошқарувидан юзага келган бирикмаларда предмет белгисининг бирор ҳаракатга мослиги ёки номос- лиги ифодаланади, чунки бу типдаги сифатлар асосан ҳаракат номлари формасидаги отларни бошқаради: минишга ўнғай(от), ишлашга қулай(шароит); чидамли, бепарво каби сифатлар ҳам худди шундай хусусиятларга эгадир (совуща бепарво, иссища чидамсиз каби).
з) инсоннинг руҳий ҳолатини ифодаловчи хурсанд, хафа, мағ- рур, ғамгинкаби сифатлар ҳам жўналиш келишиги формасидаги сўзларни бопщара олиш хусусиятига эгадир: Сиз билан кў р иш- ганимга х у р с анд ман (О. Жамол). У шунга мағрур (И. Шамшаров).
Ухшаш, монанд сифатлари ҳам шундай хусусиятга эга. Бундай сифатларга тобеланиб келган сўзлар таққослаш, ўхшатиш объек- тини кўрсатади: мувофиқ, хос, мос (болаларга хос одат, қоидага мос мисол каби), мувофщ, кўракаби (удумга мувофиқ, анъанага кўракаби) сўзлар ҳам жўналиш келишиги формасидаги сўзлар- ни бошқариб кела олади: Дунё яратилгандан буён шу меҳнат— И неон боласига ҳамиша хосдир (А. Орипов). Дўст- ларим ҳайратда қолмангиз фақат, Сирлилик бизларнинг шеър- ларгамосдир(А. Орипов).
и) ҳолатни билдирувчи мажбур, маҳкумкаби сифатлар; шу- нингдек, аз из, мўътабар, қимматли, қадрликаби сифатлар ҳам кесим вазифасида келганда (аниқловчили группада ҳам, албат- та) жўналиш келишиги формасидаги сўзларни бошқариб келади: Ҳар қайрағоч, ҳар асрий тут, Чол, кўзига ж у д а қимматли (Мир те мир).Сўнгги типга кирган сифатлар учункўмакчиси билан ҳам ишга солинмоғи мумкин: мен учун азиз, сен учун мўъ- табар каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |