Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet2/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

СУЗ БОШИ
Синтаксис грамматиканинг бўлимларидан бири бўлиб, сўз- ларнинг ва гапларнинг ўзаро алоқасини, сўз бирикмалари ва гап- ларни ташкил этган бўлакларнинг хусусиятларини ўрганади. Бу жиҳатдан синтаксис морфологиядан фарқланади. Морфология сўзларнинг тузилиши, ясалиши, турланиши, тусланишини текши- ради, албатта, бу шаклий текшириш маъно асосида бўлади. Син­таксис ана шу формаларнинг динамикасини, уларнинг функция- сини, маълум фикрни ифодалашдаги ролини ўрганади.
Морфология ва синтаксис бир-бирини тўлдирувчи, ўзаро му- носабатда бўлган соҳалардир. Гап турлари (дарак, сўроқ, буйруқ, ундов гаплар)нинг бир-биридан фарқланиши, асосан, кесимлар- нинг қандай сўз туркуми орқали ифодаланишига боғлиқ; сўз би­рикмалари ҳам бошқарувчи бўлакнинг қандай сўз туркуми экан- лигига қараб классификация қилинади; нисбий эргаш гаплар бош гап таркибидаги коррелятив сўзнинг қайси келишик формасида эканлигига қараб, эга, кесим ёки тўлдирувчи вазифасини бажара- ди. Боғловчисиз қўшма гапларни ташкил этган қисмлардаги ке- симларнинг ўзаро замон муносабати бу хил қўшма гапларни маъ­лум гуруҳларга ажратишда асос бўлади ва ҳоказо. Умуман, ҳар бир синтактик категория морфология билан боғланган ҳолда, кў- пинча унга асосланган ҳолда анализ қилинади ва белгиланади. Баъзан бу икки соҳани бир-биридан ажратиш ҳам қийин бўлади. Масалан, келишиклар морфологияда ҳам, синтаксисда. ҳам ўрга- нилади, аммо морфологияда, асосан, келишик ёлғиз формал жи- ҳатдан (формаси, қандай сўз туркумига қўшилиши) текширилса, синтаксисДа эса келишикнинг функцияси, қандай сўзлар ва бўлак- лар билан бирикиши ўрганилади. Аммо келишикларнинг функция­си морфологияда ҳам ҳисобга олинади. Ердамчи сўзлар ҳам ана шу хусусиятга эга.
Узбек тили морфологиясини ўрганишда синтаксиснинг роли, ай- ниқса, каттадир. Бунинг сабаби шуки, ўзбек тилида сўз туркумла- ри рус тилидаги каби маълум бир формал белгилари билан аж- ралиб турмайди, сўзларни у ёки бу категорияга киритиб турувчи махсус формал белгилар йўқ (рус тилида ана шундай белгилар бор: -ая; -ый, -оебелгилари маълум сўзнинг сифат эканлигини, -о, белгиси эса шу сўзнинг равиш эканлигини кўрсатиб туради).
Шунинг учун сўзларни туркумларга классификация қилишда син- таксиснинг роли ортади, яъни маълум сўзни бирор сўз туркумига киритиш учун унииг маъноси ва баъзи морфологик хусусиятлари билан бирга, айниқса, шу сўзнинг синтактик функциясини ҳисобга олмаслик мумкин эмас.
Синтактик категориялар морфологик категорияларга тенг бўл- майди. Масалан: Бизнинг колхозтўқ, колхоз (фольклордан). Бу жумлада морфологик жиҳатдан тўрт сўз, уч хил сўз туркуми бор (олмош, от ва сифат, от), синтактик жиҳатдан эса фақат икки бў- лак — эга ва кесим мавжуд, холос. Демак, синтаксисда сўзлар кеигроқ аспектда, уларнинг маъноси ва функцияси ҳисобга олин- ган ҳолда текширилади.
Ушбу китобнинг бўлимлари қуйидаги авторлар томонидан ёзилган: Сўз бирикмаси — Ф. А. Абдуллаев; гап ва унинг тур- лари: дарак гаплар, сўроқ гаплар, буйруқ гаплар ва ундов гаплар, бир составли гапларнинг типлари, тўлиқсиз гаплар, мураккаб гап синткасиси, қўшмагап синтаксиси (умумий тушунча), боғловчисиз қўшма гаплар ва боғланган қўшма гаплар — Ғ. А. Абрураҳмо- н о в; синтактик алоқалар ва синтактик муносабатлар, гап бўлак- лари: бош ва иккинчи даражали бўлаклар, гапнинг уюшиқ бўлак- лари, гапда сўзлар тартиби,ўзбек тили грамматикасига оид ада- биётларнинг библиографик кўрсаткичи — А. А. Ахмедов; эргащ- ган қўшма гаплар, кўчирма гапли конструкдиялар, бир неча эргаш гапли қўшма гаплар ва аралаш қўшма гаплар — М. А. Аска­рова.

Синтактик алоқа деганда одатда икки сўзнинг ўзаро боғлани- 1ыи тушунилади. Аслида синтактик алоқа бундан кўра кенгроқ ту- шунчани ўз ичига олади. У гапда сўзлар ва сўз бирикмаларининг ўзаро боғланишини билдириш билан бирга, нутқда гапларнинг маълум усул ва воситалар ёрдамида бир-бирлари билан боғлани- шини ҳам билдиради.
Маълумки, нутқ гаплардан ташкил топади. Муайян текстдаги гаплар бир-бири билан мантиқий муносабатда бўлади. Синтактик алоқа туфайли мантиқий муносабат грамматик шаклланади. Ма- салан: Куз эрта келди. Ҳаво совий боииади. Дещонлар мўл ҳо- силни тезда йиғиштириб олишга киришдилар.
Бу мисолдаги гаплар орасида мантиқий муносабат бор. Би- роқ унда ҳали синтактик алоқа йўқ. Бу гапларни ўзаро боғлаб, қуйидагича қайта тузайлик: Куз эрта келиб, ҳаво совий бошлади, шунинг учун дещонлар мўл ҳосилни тезда йиғиштириб олишга киришдилар.
Қайта тузилган гапдаги компонентлар орасида мантиқий му­носабат билан бирга синтактик алоқа ҳам бор. Олдинги мисол учта мустақил содда гапдан иборат эди, кейинги мисол ўша сод- да гаплардан ташкил топган битта қўшма гапдир. Демак, син­тактик алоқа туфайли содда гаплар янги сифатга эга бўлди; уч­та содда гап битта қўшма гапга бирлашди. Синтактик алоқа қўшма гапни шакллантирди.
Баъзан «синтактик алоқа» термини ўрнида «синтактик муно­сабат» терминини қўллайдилар ёки бу икки терминни бир-бири- дан фарқ қилмай, синоним тарзда, аралаш ишлатадилар. Нати- жада, бу терминларнинг ҳар иккаласи ҳам бир хил нарсани акс эттиради, деган хулоса келиб чиқади. Тўғри, синтактик алоқа би­лан синтактик муносабат бир-бири билан алоқадор: синтактикалоқа бор жойда синтактик муносабат ҳам бўлади. Лекин бу уларни бир хил нарса сифатидабаҳолашга имкон бермайди. Ҳар қалай, синтактик алоқа синтактик муносабатдан фарқ қилади.
Синтактик алоқа, юқорида айтганимиздек, сўз бирикмасидаги ва гапдаги сўзларнинг ҳамда нутқдаги гапларнинг ўзаро грам­матик боғланишини билдиради. Синтактик муносабат эса сўз би- рикмаси ва гапдаги сўзларнинг ҳамда нутқдаги гапларнинг бир-

бирига нисбатан қандай грамматик маъно ва 'функцияда қўллани- шини билдиради. Масалан: уйга бормоқ, сенга олмоқ.Бу мисол- ларда синтактик алоқа бир хил: ҳар иккала бирикмадаги элемент- лар бир хил грамматик восита — жўиалиш келишиги қўшимчаси -га ёрдамида бошқарув алоқасига киришган. Бироқ бу бирикма- лардаги элементлариинг синтактик муносабатини бир хил деб бўлмайди. Буларда муносабат икки хилдир: биринчи бирикмада ҳолли муносабат (ўрин муносабати) ифодаланган бўлса, иккинчи бирикмада объектли муносабат ифодаланган.
Бу ҳолни қўшма гап доирасида ҳам кўриш мумкин: Душман куйиб ўлсин деб, меҳнат қилдик эрта-кеч(Қўшиқ). Бу қўшма гап- даги содда гаплар (Душман куйиб ўлсин ҳамда меҳнат қилдик эрта-кеч гаплари) ўзаро деббоғловчиси ёрдамида синтактик ало- қага киришган. Натижада мақсад муносабати келиб чиққан: Душ­ман куйиб ўлсин деб— мақсад эргаш гап, меҳнат қилдик эрта- кеч— бош гап. Эргаш гап бош гапда ифодаланган воқеа-ҳодиса- нииг нима мақсадда рўй беришини билдиради.
Аиглашиладики, синтактик алоқа нутқий элементлар орасидаги муносабатни реаллаштиради.
Нутқда, гапда синтактик алоқага киришмайдиган элементлар ҳам қўлланиши мумкин. Ундалма ва кириш сўзлар гап билан ёки гапдаги бирор сўз билан синтактик алоқага киришмайди.. Лекин улар гап билан ёки унинг бирор бўлаги билан маълум муносабат- да бўлади. Кириш сўзлар одатда гап ёки унинг бирор бўлагига ,нисбатан модал муносабатни ифода қилади: Эҳтимол, у кечга қолмагандир (гумон муносабати). Биз бу ишни, сўзсиз, бажара- миз (аниқлик муносабати). Биринчи мисолда гумон- маъносини билдирувчи эҳтимол кириш сўзи билан гапнинг кесимида гумон англатувчи -дир элементининг бўлиши, иккинчи мисолда аннқ- ликни билдирувчи сўзсиз кириш сўзи билан кесимнинг ижро май- ли формасида бўлиши кириш сўзлар билан гап ёки унинг бирор бўлаги орасида муносабат борлигини кўрсатади. Умуман, ҳар қандай гапда модаллик бўлади. Лекин кириш сўзли гапларда бу махсус ифодаланади (юқоридаги гапларда эҳтимол ва сўзсиз сўз- лари билан ифодаланган).
Ундалмали гапларда адресатли муносабат ифодаланади. Ун­далма адресатни, тингловчини билдиради. Шунга мувофиқ, ундал- мадан кейин келган гапда II шахсга ишора қилувчи олмош қўл- ланиши мумкин. Еки бу гапнинг кесими II шахсни кўрсатувчи сўз билан ифодаланиши мумкин: Уртоқ, сен дарсингни тайёрлаб бўлдингми? Уртоқлар, сизлар элнинг суянган тоғисизлар.Бу гап­ларда эга, кесим ва ундалманинг сон жиҳатдан ўзаро бир хил бўлиши ундалма билан гап орасида муносабат борлигидан келиб чиққан. Умуман, ҳар қандай гап бирор кишига (ё кишиларга) қаратилган бўлади. Лекин бу ундалмали гапларда махсус ифода- лапади (юқоридаги гапларда ўртоқ ва ўртоқлар сўзлари орқали ифодаланган).
\ Шундай қилиб, ундалма ва кириш сўзлар гап билан ёки гап- даги бирор сўз билан синтактик алоқага киришмаса ҳам, муайян синтактик муносабатни билдириш учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳамулар синтактик ҳодиса сифатида баҳоланиб, синтаксис- нинг текшириш объекти саналади.
Англашиладики, синтактик алоқа ҳодисаси синтактик муноса­бат ҳодисасига тенг эмас. Синтактик алоқа бор жойда, албатта, сицтактик муносабат ҳам бўлади, лекин синтактик муносабат бор жойда синтактик алоқанинг бўлиши шарт эмас (синтактик му­носабат бор жойда синтактик алоқа бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин).
Маълумки, гап нутқнинг грамматик шаклланган энг кичик парчасидир. Бу грамматик шаклланганлик гапнинг составидаги сўзларнинг муайян воситалар ёрдамида синтактик алоқа ва му- носабатга киришиши асосида яратилади. Шунинг учун ҳам син­тактик алоқа ва муносабатлар деганда кўпинча сўзлар орасидаги семантик-грамматик боғланиш назарда тутилади.
Баъзи ишларда сўзларнинг синтактик алоқа ва муносабатла- ри сўз бирикмаси доирасида анализ қилинади. Тўғри, сўз бирик- маси сўзларнинг синтактик алоқа ва муносабатга кнришишидан ҳосил бўлади. Масалан: ерни чопмоқ, уйнингэшиги, каттакўча каби. Бироқ сўзлар доим сўз бирикмаси доирасида синтактик алоқа ва муносабатга киришавермайди. Сўзлар гап доирасида ҳам синтактик алоқа ва муносабатга киришади. Масалан, У уял- ганидан секин гапирди гапида, юзаки қараганда, уялганидансўзи гапирдисўзи билан боғлангандай кўринади. Лекин уялганидан гапирди бирикмасидаги элементлар ўзаро маъно жиҳатдан боғ- ланмайди: гапириш учун уялиш сабаб бўлган эмас, балки секин гапириш учун уялиш сабаб бўлган. Демак, уялганидансўзи се­кин гапирди конструкцияси билан семантик-грамматик муноса­батга киришган. Иккинчи томондан, уялганисўзи усўзи билан ҳам боғланади. Буни ундаги III шахе эгалик аффикси кўрсатиб ту- рибди. Англашиладики, уялганиданбўлаги гапнинг эга состави (у) билан ҳам, кесим состави (секин гапирди) билан ҳам алоқа- дор. Бу алоқадорлик бирикма таркибида эмас, балки гап тарки- бида келиб чиққан.
Гапда бирор конкрет сўзга эмас, балки бутун предикатив яд- рога алоқадор бўлган бўлаклар ҳам қатнашиши мумкин. Маса­лан, Ер тўғрисида декрет эълон қилинди. Йўлда ёлғизлик ёмон (Қўшиқдан) гапларида ер тўғрисида, йўлда сўзлари бутун гап сос­тави билан алоқадор. Узбек тилшунослигида Қирларда баҳор- нинг нафаси илиқ (Ш у ҳ р а т) гапида ўрин-пайт келишигидаги сўзни (қирларда) кесим вазифасидаги сўз (илиқ) билан боғлаб, сифат бошқаруви сифатида изоҳламоқдалар. Формал томондан қараганда, қирларда сўзи фақат илиқ сўзи билан эмас, баҳор сў- зи билан ҳам (қирларда баҳор), баҳорнинг нафаси сўз бирикма­си билан ҳам (қирларда баҳорнинг нафаси) алоқадор бўлиши мум­кин. Аслида қирларда сўзи гап таркибидаги конкрет бирор сўз
билан эмас, балки бутун гап состави билан алоқадор (кейингй вақтларда совет тилшунослигида бу типдаги бутун предикатив асосни изоҳлайдиган бўлаклар, одатдаги иккинчи даражали бу- лаклардан фарқли равишда, бутун гапга тегишлибўлак, детер­минант— гапии кенгайтирувчи алоҳида бўлак деб баҳоланди). Г Сўзлариинг синтактик алоқа ва муносабати сўз бирикмасини- гина эмас, гапни ҳам ҳосил қилиши мумкин: Сидиқжон қизариб
кетди (А. Қаҳҳор).Мен Ленинградга қайтиб кетаман (Ғ. Ру­лом). 1
Қуйидаги мисолларда айрим сўзлар ўзаро гап таркибида ало- қага киришган: Бино олдада болалар, қариялар тўпланишган. (О й д и и). Мен она ўлкамни, Узбекистонимни, жондан севаман. Бу гапларнинг биринчисида болалар, қариялар, иккинчисида ул- камни, Узбекистонимнисўзлари ўзаро гап таркибида синтактик .алоқага киришган.
Демак, сўзларнинг синтактик алоқа ва муносабатлари сўз бирикмаси доирасида ҳам, гап доирасида ҳам рўй беради.
Баъзан «сўзларнинг синтактик алоқаси» тушунчасини «гап бў- лакларининг синтактик алоқаси» тушунчаси билан баён этадилар. Бизнингча, бу тўғри эмас.
Биринчидан, гап бўлаги ҳар доим якка сўз билан ифодалана- вермайди; гап бўлаги вазифасида синтактик алодага киришган икки ёки ундан ортиқ сўз — сўз бирикмаси ҳам кела олади. Ма- салан: Натижада олти-етти кунлик иш йигирма саккиз кунга чў- рилди. (А. Қаҳҳор).Бунда олти-етти кунлик ҳамда йигирма сак­киз кунга конструкцияларининг ҳар бири биттадан гап бўлаги вазифасида келган, уларнинг ўз ичида синтактик алоқа бор.
Иккинчидан, Биз оёғимизни мана шу лойдан тозалашимиз ке- рак (А. Қ а ҳ ҳ о р) типидаги гапларда эга вазифасида келган биз сўзи составли кесим вазифасида келган тозалашимиз керак сўз- лари билан бутунича алоқага киришган эмас, балки унинг фақат бир қисми билан — тозалашимизсўзи билан алоқага киришган. Керак сўзи тозалашимизсўзига «қўшилган».
Учинчидан, гапда сўзларнинг китоб ва дафтар, қалам ва ручка каби бир-бирига нисбатан бирор гап бўлаги саналмайдиган син­тактик алоқалари ҳам бўлиши мумкин. >
Тўртинчидан, гапнинг бўлаги сўзлар синтактик алоқага кириш- гандан сўнг ҳосил бўлади. Чунки гапнинг бўлаклари алоқага ки­ришган элементларнинг бир-бирларига нисбати асосида тайинла- нади (бу ҳацда гап бўлаклари баҳсига қаранг). Фараз қилайлик, шундай сўзлар берилган бўлсин: кеча, мен, Ботир, балщ, ов, бор- моқ. Бу сўзлар грамматик шаклланмаган. Демак, ҳали гап ҳақи- да ҳам, гапнинг бўлаги ҳақида ҳам гапириш мумкин эмас. Биз бу сўзларни муайян усул ва воситалардан фойдаланиб, синтактик алоқага киритамиз: Кеча мен Ботир билан балщ овига бордим. Энди гап ҳосил бўлди. Бинобарин, гапнинг бўлакларини белгилаш мумкин. Бунда, масалан, Ботир сўзи билан кўмакчисй ёрдамида бордим сўзига боғлангандан кейин, у сўзга (бордим сўзига) нис- б^тан, биланкўмакчиси билан бирга, битта гап бўлаги (тўлдй- рўвчи) саналади.
.Демак, сўзлар орасида синтактик алоқа бўлса, гап бўлаклари орасида синтактик муносабат бўлади.
Сўзларнинг синтактик алоқага киришиши натижасида ҳосил бўлган конструкцияларда турли муносабатлар ифодаланади. Бу муносабатлар воқеликдаги нарса-предметлар ва воқеа-ҳодисалар орасидаги реал боғланишларнинг тил системасидаги инъикоси ҳи- собланади. Бироқ бу инъикос бевосита эмас, балки тафаккур ка- тегориялари орқали амалга оширилади.
Синтактик алоқага киришган сўзлар орасидаги муносабатлар- нинг энг муҳимлари қуйидагилар:

  1. Предикатив муносабат. Бунда эга вазифасидаги сўз билан кесим вазифасидаги сўз синтактик алоқага киришади: Биз бор- дик. Сиз келдингиз каби.

  2. Объектли муносабат. Бунда тўлдирувчи вазифасидаги сўз билан тўлдирилмиш вазифасидаги сўз алоқага киришади: шаҳар- ни айланмоц, ундан сўрамоқкаби.

  3. Ҳолли муносабат. Бунда ҳол вазифасидаги сўз билан ҳол- ланмиш вазифасидаги сўз алоқага киришади: уйга бормоқ, томдая сакрамоқкаби.

  4. Атрибутив муносабат. Бунда аниқловчи вазифасидаги сўз билан аниқланмиш вазифасидаги сўз алоқага киришади: зангори осмон, менинг портфелим каби.

Ҳар бир синтактик муносабат ўз ичида яна бир қанча майда турларга ажратилиши мумкин. Масалан, ҳолли муносабат ўз ичи­да урин муносабати (уйга бормоц,), пайт муносабати (эртага кел- моқ),сабаб муносабати (ҳаяжондан титрамоц), тарз муносабати (кулиб сўзламоқ) ва бошқа шу каби бир қанча турларга бў- линади.
Синтактик муносабатларнинг турини белгилашда, сўзларни алоқага киритувчи воситалар билан бирга, алоқага киришувчи элементларнинг лексик-семантик хусусиятлари ҳам ҳисобга оли- ниши керак: кўчага чицмоқ (ҳолли муносабат)—укамга олмоқ (объектли муносабат), қўрцувдан цалтирамоц. (сабаб муносаба­ти)— щшлоцдан келмоц(ўрин муносабати) — мендан бериб юбор- моц (воситали объект муносабати) каби.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish