Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet14/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

бати чор, мадҳи достон, айни замон, куррайи замш, нури дидса, атойи худо, садцайи сар(биринчи ўриндагиси арабча сўзлар, ик- кинчиси—тожикча). Тартиб эътибори билан шунинг акси ҳам уч>- райди: хонаи олам, чархи фалак; тожикча изофали конструкция- ларда асли туркий сўзларнинг миқдорий нисбати жуда оздир, фа^- қат садцайи эркак кетинг(А. Қаҳҳор); Онайи зор ачиниб деди (Ҳ. Назир);сабаби тирикчиликкаби мисолларда қайд қилинди. Қўрқита олмас бизни л о фи қ у р у қустий) каби бирда- ярим эриш туюладиган мисоллар ҳам учраб туради. Қизиқки, ай- рим ўзбек шоирлари русча-интернационал сўзларни ҳам изофэ формасида қўллайдилар: Гул тутадир сизга гўзал тоғларим,
О р д е ни Ленин билан байроқларим(Ч у с т и й).
Тожикча изофали бирикмаларнинг анчагина қисми (ҳаммата бўлиб 300 га яқин мисол қайд қилинди) ҳозирги ўзбек тилида ях- лит ҳолда ишга солинади, улар идиоматик-фразеологик характер­на эга бўлиб, компонентларнинг асли маъноси бутунича ёки қис* ман кўчган: дарди сар—«бош оғриқ»—ташвиш; дарди бедаво— «тузалмас дард» — мужмал; таржимаи ҳол— «биография» ва ҳо- казо. Уз-ўзидан маълумки, тожикча изофали бирикмалар ўзбек тилига бирикма ҳолича ўтган ва орадаги мавжуд структур-типоло- гик айирма туфайли уларнинг асосий кўпчилиги, айтилганидек, ягона лексик бирлик сифатида идрок қилинади: гултожихўро» (бир гулнинг номи) аслида: гули тожи хурус(«хўроз тожига ўх- шаган гул»). Тожикча изофа таркибига диққат қилинса, бирикма- ни ташкил қилган компонентлардан анчагинаси ҳозирги ўзбек тилида ишлатилмайди. Масалан, бозоршабсўзида бозор лексема- си иккала тил учун ҳам умумий, лекин шаб«тун» сўзи ўзбек ти­лида ишлатилмайди. Маргимушсўзини ташкил қилган иккала лексема ҳам (марг— «ўлим», муш— «сичқон» — сичқоннинг ўли- ми) сўзловчи томонидан уқилмайди, унинг учун сўзнинг морфоло- гик состави ноаниқ: «жувони маргсўзи ҳам шундай. Бирикманинг биринчи компонента ўзбек тилида «ёш аёл» маъносидадир, демак* семантик жиҳатдан тожикчадан бошқачароқ, яъни тожик тилида умуман ёш маъносида ишга солинади, маргсўзи эса ҳозирги ти- лимизда ишлатилмайди. Ҳақорат, сўкиш маъносидаги бу сўзнинг (сўз бирикмасининг эмас!) дастлабки семантикаси ва морфологик состави ноаниқ бўлганлиги учун ҳам эмоционал нутқда кучли фо- нетик ўзгаришга учрайди: жувормаг, жувоннимаг,Тошкентда жу- воннимай. Ҳолвойи тарсўзининг биринчи қисми шаклан ҳолвасў- зини эсга туширади, лекин иккинчи қисми ноаниқ бўлганлиги учув ҳам фонетик ўзгариш компонентни бошқа шаклга киритиб юбор- ган: ҳолвойтар.Компонентлар орасидаги грамматик боғланиш, маъно яхши уқилмаганлиги учун ҳам бирикмаларнинг айримлари тожик тилининг ўзида яхлит лексик бирлик сифатида қабул қили- нади ва бир урғу билан айтилувчи қўшма сўзга айланган.
Узбек тилида ҳам бундай сўзларнинг анчагина қисми қўшма сўз ҳукмида қабул қилиниб, бир урғу билан айтилади. Сўзловчи маргимушсўзининг таркибий қисмини яхши уқмайди, бинобарин* зикки сўзни бир-бири билан боғловчи изофа (-и)ҳам сўзловчи эътиборидан четда, шунинг учун ҳам тилда бу бирикма бир сўз ҳукмида иш кўради («умуман заҳарли дори»).
Тожикча изофали бирикмаларнинг оддий сўзлашув тилида иш .кўрадигам қисми айтилган сабабларга кўра фонетик жиҳатдан турлича ўзгаришларга учраган. Уларнинг асосий турлари қуйида- гилар:
а) бирикма мучаларини бир-бирига боғловчи изофа -и/-йи ту- тиб қолгаи: гултожихўроз(гул-и тож-и -хурус); чойшаб (жойи шаб), бозоршаб (бозори-и шаб—«тунда бўладиган бозор»); ҳол- войтар(ҳалво-йи-тар—«ҳўл ҳолва»), астойдил(аз-таҳт-и-дил — «юрак тегидан»), шўрпешана («шўр-и пешона»), соҳибжамол (соҳиб-и жамол), хотиржам (хотир-и жам), саҳар мардон (саҳар- и мардон) ва ш. к.
б) иккаласи ҳам (изофали ва изофасиз формалар) параллел ишга солинади: аксар вацт—аксари вақт, нон насибанони на- сиба, соҳиб жамол—соҳиби жамол, рўйрост—рўйирост ва ш. к.
в) тожикча изофали бирикмаларда айрим фонетик шароитда (элизия хавфи, ундошларнинг бир бўғинда қатор келишидан қо- чиш ва ш. к.) табиий тожикча изофа сақланади; маълум миқдор- ,даги бирикмалар ёзма адабий тил маҳсули бўлиб, жонли сўзлашув тилида кам учрайди ёки умуман учрамайди: фасли баҳор, боғи

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish