Агарда цайтмаса, шу мендан ёдгор (Ҳ. Олимжон).
б) Нишон, мужда, дарак, хабар, хат, телеграмма каби сўзлар ҳар икки келишикли конструкцияда (жўналиш ва чиқиш) иштирок этади, яъни иккала келишикни ҳам бошқариш қобилиятига эрабў- лади: Бу мў л ҳосилдан нишона (Г азета). Қор ахир чирой- лик б аҳо р д ан мужда, яхши баҳор эса о қ қо р д ан мужда (Миртемир).
Узбек тилига рус тили орқали кирган репортаж, корреспонденция каби сўзлар ҳам чиқиш келишиги формасидаги отлар билан кенгайган ҳолда қўлланади: стадиондан репортаж. «Правда» газетасидан корреспонденция каби.
Далалардан дараклар, жойлардан хатлар, партия ташкилотла- ридан мактублар каби мисолларда бошқарилувчи сўзда фақат манба кўрсатилган (-дан хатлар), адрес яширинган, лекин иста- ган вақтда предмет йўналтирилган адрес (-га аффиксни олган сўз) ифода этилиши мумкин. Тарихан бундай конструкцияларда бош- қарувчи муча феълдан бўлганлиги ўз-ўзидан маълум, қисқар- тиш, ихчамликка интилиш натижасида аста-секин феълни туши- риб ишлатиш қоида тусига кириб қолган бўлиши керак.
в) бутундан бўлакни ажратиб кўрсатиш маъносини ифодалов- чи конструкциялар ҳам чиқиш келишиги формасидаги отларнинг от туркумига оид сўзларга тобеланиб келишидан ҳосил бўлади. Бундай бирикмаларда бошқарувчи отлар кўпинча бирсўзи билан қўлланади: Денгиздан бир қатраю, офтобдан бир зарра (М. И с- моилий). Лекин ҳамма вақт ҳам бирсўзининг ишлатилавериши шарт эмас: дарёдан томчи, пьесадан парча, фильмдан кадр каби. Тиззадан лой, ярим белдан балчиқ, тўпиқдан қоркаби бирикма- лардан чегара, ўлчов маъноси ифодаланади: Олмаота атрофи қо р а сонданқор(Миртемир); каср сон махражини ажратиб кўрсатишда ҳам -дан иштирок қилган конструкция ишга- солинади: учдан бир, бешдан икки каби.
У р и н-п айт келишиги формасидаги сўзларн» бошқарувчи отлар. Урин-пайт келишиги формасидаги сўз- лар ҳаракат, воқеа-ҳодисанинг содир бўлиш ўрнини, предмет ёки белгининг мавжуд бўлиш жойини билдиради. Бу формадаги сўз- лар ўрин-пайт маъносидан тапщари, восита, қурол, белгининг қай жиҳатдан юзага чиқиши каби маъноларни ифодалайди.
Урин-пайт келишигида келган сўзларни бошқариш қобилия- тига эга бўлган сўзлар нисбатан оздир. Қуйидаги отларгина бу келишик формасидаги отлар билан зарурий кенгайиш хусусияти- га эгадир.
а) амал, лавозим, касб-ҳунар, мансаб каби маъноларни ифо- даловчи директор, раис, бригадир, инженер, техник, ўқитувчи каби шахс отларигина ўрин келишиги формасидаги отларни бош- қаради. Заводда директор, колхозда бригадир, қурилишда инженер, мактабда ўқитувчикаби. Бундай конструкцияларда тобе сўз бошқарувчи отдан англашилган амал, лавозим эгасининг иш ўр- нини конкретлаштириб беради: Ваҳобжон райводхозда техник
(Саид Аҳмад). Пўлатоюон проект ин ст ит утид а старший инженер (С. Абдуқаҳҳор).Хотин ўн йиллик мактабда т ил в а а да б иётў қиту в чис и эди (О й б е к).
Амал, лавозимни билдирувчи отлар жўналиш келишиги формасидаги отларни ҳам бошқариб кела олишини айтган эдик. Шундан келиб чиқадики, бу каби сўзлар заводда директор — за- водга директор тарзида икки келишик формасини ҳам бошқара олар экан, бу каби икки хил формада қўллаш ҳозирги адабий тили- мизда норма ҳукмида ишга солинади. Бу икки хиллик бирикма маъносига кескин таъсир кўрсатмаса-да, сўз формалари ўзаро стилистик-семантик жиҳатдан озми-кўпми фарқли бўлади: бу икки конструкцияиинг қай бирини қўллаш сўзловчинииг мақса- дига боғлиқ. Агар сўзловчи диққат марказида шахснинг лавози- мини аниқлаш тургаи бўлса, тобе сўз ўрин келишиги формасида бўлади (колхозда раис, институтда ректор). Агар диққат-эъти- бор лавозим эгасининг фаолият кўрсатиш объектига қаратилган бўлса, тобе сўз жўналиш келишиги формасида бўлади: колхозга раис, заводга директор каби. Келтирилган мисоллар составидан аслида предикатив боғланиш — бўлиб ишлайди(-да бўлиб иш- лайди) ёки қилиб тайинланди (-га қилиб тайинланди) каби эле- ментлар туширилган ва бошқариш вазифаси объект вазифасида келган (директор, раис) бирикманинг бош мучасига айланган, бу ҳодиса феъл бошқарувида яхшироқ аниқланади. Иккинчидан, бошқарувчи сўз ўзгармаган ҳолда тобе мучани иккала келишик формасида қўллаш ҳамма вақт ҳам мумкин бўлавермайди. Бундай ҳолларда заводда инженер, колхозда бригадир, райводхозда техник каби мисоллардаги тобе сўзни жўналиш келишиги формасида қўллаш мумкин эмас (колхозга бригадир ибораси мантиққа тўғри келмайди), чунки колхозда биргина бригадир эмас, балки хўжаликнинг катта-кичиклигига қараб, кўп бўлади, демак кол- хозга раис дейиш мумкин, лекин колхозга бригадириборасини ишлатиб бўлмас экан.
б) 'айрим коиструкцияларда бошқарувчи сўз предметни, бош- царилувчи эса шу предметнинг жойлашган ўрнини кўрсатади: Ай- воннинг пешида ўймакор устун(Шуҳрат). Рўпарада икки уй. Девор остларида чиройли стуллар (Шуҳрат).Бу каби бирик- маларнинг айримларида предметнинг ташқи қиёфаси тасвирла- нади: бошида қозондек чўгирма, эгнида ёқаси жиякланган кўйлак (Р. Отаев). Унинг эгнида янги тўн, бошида тўрт каржли сур- ма ранг тўппи (Саид Аҳмад).Дин намояндаларида сохта виқор ва савлат(О й б е к).
в) ташқи ҳолат, руҳий кечинманинг ташқи ифодаси тасвирла- нади: Ҳар бирининг кўзида ғам, ҳар бирининг юзида алам(М. Исмоилий). Акмал ака бугун ёш боладай чащон, юзларида табассум (Н. Фозилов). Халқ мақолларида бу фикрни исботловчи мисоллар кўпдир: Ҳар тўкисда бир айб, ҳар каллада минг хаёл каби.
Отларнинг ўрин-пайт келишиги формасидаги сўзни бошқариб келиш ҳолати сарлавҳаларда, рубрикаларда кўплаб учрайди; мактабда ота-оналар йиғилиши, Кремльнинг съездлар саройида тантанали мажлис, мактабларда ленинча синовлар, колхозда кат- та тўй каби. Бу типдаги бошқарув шеърият тилида тез-тез учраб тур ад и: Япроқлар учида ой нури зарҳал(А. Орипов). Ер юзида ажиб виқор ва нуфуз (А. Орипов). Кўзларимда исъён, кўз- ларимда нам, кўзларимда ишонч, кўзларимда ғам (Уйғун).
Хулоса қилиб қуйидагиларни айтиш мумкин: от туркумидаги сўзларнинг ҳаммаси ҳам ўрин-пайт келишиги формасидаги сўз- ларни бошқаравермайди, ҳар ҳолда ўрин-пайт келишиги форма- сини бошқарувчи отлар, масалан, жўналиш келишиги формаси- ни бошқарувчи отларга нисбатан анча оздир. Лекин от бошқа- рувчини юзага келтирувчи бошқа факторлар (шеърий услуб та- лаби, сарлавҳа ва рубрикаларда қисқартишга интилиш, мақол- лар ва ихчам иборалардаги ўзига хослик, умуман боғлама, кў- макчи феълларнинг қисқаришга мойил бўлиши, отларнинг гапда тутган ўрни ва ҳоказо) таъсири остида юз берган ўзгаришларни ҳисобга олсак, ҳар қандай от ҳам ўрин-пайт келишиги формасидаги сўз билан кенгая олади, деган ҳукмни чиқара оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |