Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet15/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

эрам, хуршиди■ тобон, толиби илм, балойи ногаҳон, аҳли раста, щли аёл ва ш. к.
г) бирикмани ташкил қилган сўзлар қайси сўз туркумига та- аллуқли эканлигини, табиий, сўзловчи яхши уқмайди. Диққат қи- .линса, формал-грамматик жиҳатдан изофали бирикманинг кбмпо- нентлари қуйидаги учта асосий туркумга алоқадор бўлади: от, си- фат, сифатдош: таржимаи ҳол (от+от), ҳолвойитар, жаноби олий (от + сифат), булбули гўё, оби равон(от+сифатдош). Бошқа сўз туркумлари (от туркумига алоқадор сўзлар) иштирокида ясал- ган сўз бирикмалари жуда ҳам оз учрайди.
д) сўз бирикмасини ташкил қилган компонентларнинг ўзаро муносабати яхши уқилмаслиги натижасида компонент тартиби ўз- гармаган ҳолда худди ўзбек тилидаги каби тартибда келиб, оддий кучайтирувчи элементга айланган. Мисол учун аксари вақтбирик­масини келтирсак бўлади («вақтнинг кўп қисми»), лекин жонли тилда бу бирикма маъно жиҳатдан кўп вақт иборасига тенг бўлиб ■қолган. Шунингдек, айни ўзи, худди ўзикаби бирикмаларнинг би- ринчи компонентлари ҳам ғоят, жуда, энг каби кучайтирувчи эле­мент ҳукмида уқилади.
Тожикча изофали бирикма синтактик боғланиш формалари ичида кўпроқ битишув усулига мос келади, ҳар ҳолда ўзбек тили грамматикасининг қоидасига мувофиқ онаи зор, сабаби тирикчи- лик каби бирикмалар битишувли бирикмалардир.
Тожикча калами сурх, бачаи нодон(қизил қалам, нодон бола) каби бирикмалар боғланишини, табиийким, сўзлар орасидаги синтактик алоқа формасининг мослашув турига киритиб бўлмай- ди, бирикмадаги сўзлар бошқарув йўли билан ҳам боғланган эмас, битишув деб аталган бирикма ҳам табиати эътибори билан бу бирикмага ўхшамайди. Келтирилган мисолда аниқланмиш вазифасида келган сўз (қалам) изофа элементини олиб келаётир, демак, ўзидан кейин келадиган сўз аниқловчи эканлнгнга ишора- днр. Аниқловчи элемент шу ҳолича ҳеч қандай қўшимча олмаган ҳолда (сурх, нодон), ёлғиз унинг ўрнигина сўзнинг грамматик функциясини белгилаб бермоқда. Шу томондан қараганда, бирик­ма битишувли конструкцияни эсга туширади, лекин тожик тили грамматикасининг қоидасига мувофиқ, том маъносибилан бу ми­солда битишувли форма талабидан четга чиқадиган томон мав­жуд иккала сўзни бир-бирига боғлайдиган махсус элемент -и/-йи морфемаси ишга солинган.
Кўринадики, биз кўпдан ўрганиб қолган ва махсус терминлар орқали ифодаланувчи (мослашув, битишув, бошқарув) категория- лар табиати шаклан бу бирикмага ўхшамайди. Агар биз ўзбек тилидаги мавжуд формаларни, масалан, пахта заводпахта за­води, қўшни болақўшни боласи каби бирикмалардаги маъно ва шаклий фарқни ҳисобга олсак ёки қўрбоши, бойўғли, элликбо- ши каби қўшма сўзлар компонентлари ўртасидаги грамматик ало- қани йўқотиб, қўшма сўзга айланганлигини кўзда тутсак, тожик- ча изофали бирикмаларни ҳам худди шу хилда икки ёқлама қа- рашга тўғри келади, яъни чойшаб, ҳолвойтар, обжўш, маргимуил каби мисоллар қўшма сўз ҳукмида қабул қилинаверади, таржи- маи ҳол, овораи жаҳон, наврўзи ажамкаби бирикмаларни эса синтактик боғланишни ифода этувчи формалар системасининг битишув турига киритиб ўрганавериш маъқул бўлади, икки сўзни бир-бирига боғлаш вазифаси ўзбек тилида изофа элементи -и/-йи орқали эмас, балки сўз тартиби воситасида юзага келади, яъни худди қўшма сўзда кўрганимиздек, бундай бирикмаларда изофа элементи грамматик функция вазифасини ўтамай, бош сўз билан бирикиб лексик бирликнинг ажралмас қисмига айланиб кетгандир.
Бошқарувли бирикмалар
Бошқарувли бирикмаларда сўзлар орасидаги объект, субъект ёки комплетив (ҳол) муносабатлари ифодаланади. Бошқарувчи сўзларнинг (бош сўзларнинг) қайси сўз туркумига тааллуқли эканлигига қараб, уларни иккита асосий турга ажратиб ўргана- миз: 1. От бошқаруви; 2. Феъл бошқаруви.
От бошқаруви
От бошқаруви умуман бошқарув системасида жуда муҳим ўринни эгаллайди. От бошқаруви деганда, асосан, от, сифат, ра­виш, сон каби сўзлар туркумларига тааллуқли сўзлар бошқаруви назарда тутилади. Бошқарувчи сўзнинг қайси сўз туркумига та- аллуқли эканлигига қараб, от бошқаруви, сифат бошқаруви, сон бошқаруви, равиш бошқаруви, модал сўзлар бошқаруви, ундов- лар бошқаруви тарзида яна айрим турларга бўлинади.
Қайд қилинган сўз туркумларининг бошқарув қобилияти, уму­ман, бош^арув системасида тутган ўрни бир хил эмас. Ҳар бир туркумга киргаи сўзларнинг бошқарув хусусиятини аниқлаш учув уларнииг семантик-грамматик табиатини синчиклаб ўрганиш за- рур бўлади.
Мавжуд грамматик адабиётларда боыщарилувчи сўзнинг фор- масига кўра бошқарув икки турга ажратилади: 1. Келишикл»
бошқарув; 2. Кўмакчили бошқарув. Бундай бўлиниш иккала бош- қариш турига ҳам (Феълли ва отли бошқарувга ҳам) алоқадордир.
Қелишикли бошқарувда ҳоким сўз тобе мучанинг восита кели- шик формаларидан бирида келишини талаб қилади: онага меҳр,. ғиштдан девор, «Гилос данагидан тасбеҳ» (Ғ. Ғ у л о м). Тилга- эътиборэлга эътибор (Мақол). Оёғида этик, елкасида хуржун каби. Кўмакчили бошқарувда тобе сўз бошқарувчи отга кўмак- чнлар ёрдамида боғланади: болалар ҳақида кинофильм, Ленин ҳақида ҳикоялар, шаҳар биринчилиги учун мусобақа, қаҳрамонлар> билан учрашув ва ш. к. Восита келишикларидан (жўналиш, чи- қиш, ўрин) бири формасидаги сўзлар от бошқарувида тобе муча вазифасида келади.
Жўналиш келишиги формасидаги сўзларни бошқарувчи отлар. Жўналиш келишиги формасида қўллан- ган сўзларни талаб қилувчи отлар қуйидаги семантик турларга бўлинади:
а) ички психик ҳолат, ҳис-туйғуларни ифодаловчи абстракт отлар: меҳр, вафо, муҳаббат, садоқат, ишонч, умид, ғазаб, наф- рат, ҳиёнат каби отларда жўналиш келишиги формасидаги еўз- ларни бошқариш қобилияти кучлидир: унинг о та ка с б иг а меҳрикучлидир(Шуҳрат); Бунда битилмишдир юрт га с ад о цат.
Ёвга нафрат, ғазаб, дўстгам у р у в в ат (Уйғун).
Булардан ташқари, инсоннинг ҳис-туйғуларини ифодаловчи ҳавас, ихлос, қизиқиш, эҳтиёж, талаб, майл (мойиллик), ишқибоз- лик каби абстракт отлар ҳам жўналиш келишиги формасидаги от, олмош ва отлашган сўзлар билан зарурий кенгайиш хусусия- тига эга: Содиқнинг ичимликка майли йўқ(Шуҳрат).Унинг музикага ҳаваси зўр(Газета). Футболга ишцивозлик, билимга интилиш ва ш. к.
Шу нарса алоҳида қайд қилиниши керакки, ҳозирги адабий тилда жўналиш келишиги формасида келган тобе сўзнинг қайси ёрдамчи сўз билан қўлланишидан қатъи назар -га нисбатан, -га бўлган сўз формаларини қўллаш бадиий адабиёт тилида, расмий ҳужжатлар тилида, айниқса рубрика ва сарлавҳаларда борган сари кам ишга солинмоқда: келажакка(бўлган) зўр ишонч, шон- ли анъаналарга (нисбатан) садоцат каби.
б) одамлар ўртасидаги турлича салбий ёки ижобий муноса- батларни билдирувчи абстракт отлардан яхшилик, ёмонлик, со- ди^лик, хоинлик, ғамхўрлик, бепарволик каби. Бу группага кир- ган сўзлар ҳам жўналиш келишиги .формасидаги сўзлар билан зарурий кенгайиш қобилиятига эгадир.
в) совға, туҳфа, тортщ, мукофот, эсдалик, ёдгорлик каби сўз- лар ҳам жўналиш келишиги формасида бўлган сўзни талаб қила^ ди: ўқувчиларга совға, илғорларга мукофот, солдатларга ёдгор­лик каби- Бу типдаги бирикмаларда аталганлик маъноси ифода- ланган. Айниқса бошқарувчи конкрет отлардан бўлганда бу маъ- но очиқроқ уқилади: Ленинга ҳайкал,«Чацалоща чакмонча» (О й д и н), илғорларга қизил байроқ.
г) дори, дармон, қувват, малҳам, чора, шифо, мадад, ёрдам, кўмаккаби отлар ҳам жўналиш келишигидаги сўзларни бошқара- ди: Дилларга дармонқўшицлар(3. Обидов).Сабр ай- ласангтопилган, дардимга чора, айтинг (У й ғ у н).
д) амал, лавозим, мансабни билдирувчи раис, бригадир, му- дир, директор, ректор, декан, бошлиц, раҳбар, посбон, крровул каби отлар жўналиш келишигидаги ўрин-жой отларини бошқа- риб келади: заводга директор, колхозга раис, факультетга декан; Раис колхозчига кенгашчи, колхоз мулкига посбон (О й б е к).
е) ариза, ультиматум, нота, рапорт, баёнот, мурожаат, хитоб, хитобнома, баённома каби расмий идора терминлари ҳам кўпинча жўналиш келишиги формасидаги сўзларни бошқаради: ректорга ариза, халща мурооюаат, деканга рапорт, АКД1 ҳукуматига баё­нот каби. Бундай конструкциялар кўпроқ вақтли матбуот тилида, сарлавҳаларда учрайди.
ж) қариндошлик, яқинлик, биргалик маъноларини ифодалов­чи дўст, биродар, ошна, улфат, суҳбатдош, ҳамдам, кариндош, синфдош, касбдош, маслакдош, ҳамкишлоқ, цўшникаби шахе от- лариҳам жўналиш келишигидаги сўзни бошқаради: Мавлон ака Ҳафизахонгат о ғ а бўлсалар, менгаўз акам (А. Қ а ҳ- ҳор);Ўзи бизларга қариндош,дадамнинг уруғларидан (О й б е к); Бу икки совхоз б и р-б ир ига қўшни(Г азета).
з) йўлланма, командировка каби сўзлар одатда жўналиш келишиги формасидаги ўрин-жой отларини бошқаради: Москвага командировка, ҳаётга йўлланмакаби. Рус тилидан кириб ўзлаш- ган путевкасўзида ҳам шундай хусусият бор: Ялтага путевка.
Келтирилган семантик группалардан ташқари: саёҳат, сафар, тайёргарлик, ҳозирлик, савол, жавоб каби отлар; вафо, жафо, жабр, зулм, ором, ташвиш, ҳузуркаби абстракт маъноли отлар ҳам жўналиш келишиги формасидаги сўзларни бонщара олади.
Тилга олинган семантик турлардан ташқари яна шундай сўз- лар тўдаси ҳам борки, уларнинг семантик табиати нотурғун бўл- ганлигидан уларни муайян группага киритиш имконияти бўлма- ди. Айниқса бу нарса бошқарувчи отлар кесим вазифасида кел- ганда очиқ сезилади, яъни от билан ишлатилган айрим боғлама ёки кўмакчи феълларнинг тушиб қолиши натижаенда бошқариш вазифаси отга кўчганда бу ҳодиса очиқ кўзга ташланади: Энди
менга р у х с ат(Уйғун). Хўш, энди ў зимизга навб ат {Ғ. Ғулом). Унга цандай жазо бериш сизларгаҳаво л а (Н. Ф о з и л о в) ва ш. к.
Чирш келишиги формасидаги сўзларни бош- қарувчи отлар.Чиқиш келишиги формасидаги отлар феъл томонидан бошқарилган ҳаракатнинг бошланиш нуқтаси (ўрни,, пайти), ҳаракатнинг бажарилишида восита бўлган объект, сабаб, чоғиштириш объекта, бутундан бўлак, ўлчов, манба, материал каби хилма-хил маънолар ифодаланади. Чиқиш келишиги форма­сини отлар ҳам бошқара олади, лекин кучли бошқариш қобилияти жўналиш келишиги формасидаги отларга нисбатан унча кўп эмас.
Чициш келишигидаги от, олмош, отлашган сўзларни бошқариш қобилияти қуйидаги отларда кучлироқ.
а) совға, тортщ, туҳфа, эсдалик, ёдгорликкаби отлар икки келишикли конструкцияларни тузишда иштирок қилади, яъни жў- налиш ва чиқиш келишиги формасидаги отларни бошқара олади: отамдан (менга) ёдгорлик, дўстингдан сенга совға каби. Кўрина- дики, жўналиш келишиги формасидаги тобе сўз предмет аталган шахсни, чиқиш келишиги формасидаги тобе сўз эса предметнинг чиқиш манбаини (кимдан эканлигини) билдиради: Она т аб и- ат д ан з аб а р м у ғ о н бу, Қирғизистон бу(М и р т е м и р).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish